2-мавзу. Менежментда кулланиладиган қонунлар ва тамойиллар Режа


Download 83.91 Kb.
bet5/8
Sana03.02.2023
Hajmi83.91 Kb.
#1152346
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. менежмент

усуллар

услублар

тамойиллар

Қонунлар




2-расм. Бошқарув механизмлари
Бошқарув тамойиллари ўзаро боғлиқ ва биргаликда қўлланилиши лозим.
Менежментнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради:
1. Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиаллик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда ходимларнинг ягона раҳбар буйруқларига қатъий бўйсунуши талаб қилинади. Юқори даражадаги раҳбар қуйи бўғин раҳбари ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этмаслиги лозим. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий шарти ҳар бир ижрочининг ҳуқуқ, бурч, мажбуриятларини қатъий белгилаб қўйишдир. Ягона бошчилик коллегиаллик, қабул қилинадиган қарорлар ошкоралиги билан қўшиб олиб борилиши керак. Коллегиаллик интизом, раҳбар, ягона шахс иродасига сўзсиз бўйсуниш билан бирга амалга ошиши керак. Демократия, ошкоралик ҳар бир кишига ўз фуқаролик қарашларини намоён қилиш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол қатнашиш учун имкон яратади.
2. Илмийлик тамойили. Бошқарув тамойиллари орасида валюнтаризмни инкор қилувчи ҳар бир раҳбар иқтисодий қонунларни, жамият ривожланишининг объектив йўналишларини, бу соҳада миллий ва чет эл тажрибасини тақозо қилувчи ўринни эгаллайди.
3. Режалилик тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошқариш-бизнес ва стратегик режани тузиш иқтисодий сиёсатларни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг узоқ муддатга мўлжалланган йўналишларини белгилайди.
4. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг уч шакли мавжуд, жумладан: хусусий, жамоа ва давлат бошқаруви. Бошқарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул қилади ва бутун иш учун жавобгар бўлади. Бошқарувнинг хусусий шаклини ижобий томони мулк эгасининг ишлар боришини ўзи тўлиқ назорат қилиш имкониятига эгалиги бўлса, камчилигини эса сармоянинг унча катта бўлмаслиги ва бир кишини бошқарувнинг турли вазифаларини бажаришга мажбурлигидир.
Бошқарувнинг жамоа шаклида икки ёки ундан кўп жисмоний ва ҳуқуқий шахслар бошқарув қарорларини биргаликда қабул қиладилар ва корхона ёки акционерлар жамияти фаолияти учун жавобгар бўладилар. Шерикчилик нисбатан малакали бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарувнинг хусусий шакли камчиликларини бартараф этишга имкон яратади. Бошқарувнинг жамоа шаклини афзаллиги шерикларни акция сотиш йўли билан қўшимча сармоя жалб қилиш имкониятига эга бўлишидадир.
Давлат бошқарув шакли давлат ёки маҳаллий мулк бўлган корхоналарда амалга оширилади. Давлат бу корхоналар фаолияти учун тўлиқ жавоб беради.

Download 83.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling