№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Download 0.52 Mb.
bet6/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Сўз миллий хусусиятга эга

  • Сўз эса миллий хусусиятга эга. Эшитилган, ўқилган сўз маъноси тингловчи, ўқувчи тушунадиган тилда бўлсагина у ҳатти-ҳаракатга, туйғуларига таъсир қилиб, миллий маданий муҳитни тушунишга, унга мослашишга хизмат қилади.
  • Агар сўз ва унинг миллий маъноси, моҳияти тушунарсиз бўлса, у ўқувчига бир неча сигнал сифатида ҳам, иккинчи сигнал сифатида ҳам таъсир кўрсата олмайди ва тингловчи, ўқувчи учун маъносиз товуш бўлиб қолаверади.
  • Демак, иккинчи сигналлар системасининг сўзлар орқали намоён бўлишини; инсоннинг миллийлигининг бош белгиси тилда, тил эса сўзлардан иборатлигини: юқорида келтирилган этнопсихологик ютуқларни умумлаштириш иккинчи сигналлар системаси миллий хусусиятга эга деган илмий хулосани ҳосил қилади.
  • Бу эса миллий тарбиянинг аниқ фан - олий нерв фаолияти физиологиясига таянувчи назарий асосини белгилйди.

Халқлар, миллатлар ўзлари истиқомат қилаётган жўғрофий ҳудуд, табиат, жонзот ва инсоний фазилатларга хос ва мос номлар берганлар.

  • Халқлар, миллатлар ўзлари истиқомат қилаётган жўғрофий ҳудуд, табиат, жонзот ва инсоний фазилатларга хос ва мос номлар берганлар.
  • Улар сўзда ифодаланиб, таълим ва тарбия жараёнида ўқувчиларнинг иккинчи сигналлар системасининг миллий, хусусий жиҳатини белгилаб келган. Ана шунинг учун ҳам тилда талаффуз қилинган сўз фақатгина шу тилни тушунувчи киши учун иккинчи сигналлар системаси сифатида таъсир қилади.
  • Бола, одам ўзи тушунмайдиган сўздан таъсирланмайди, ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартирмайди.
  • Ўзбек тарбияси мазмунидан жой олиб, ўзаро муносабатларда намоён қилиниши лозим бўлган инсоний фазилатларни ифодаловчи сўз - сигналлар мавжуд.
  • Масалан, бир вақтлар "тавозеъ", "ҳаё", "виждон", "иймон" ва бошқа сўзларнинг фаол қўлланилганлиги миллий маънавиятимизнинг юксак чўққига кўтарилганлигидан далолат беради.

ёзувчимиз Иброҳим Раҳимнинг кузатувларидан бир парча келтирамиз:

  • ёзувчимиз Иброҳим Раҳимнинг кузатувларидан бир парча келтирамиз:
  • "... Кўпгина ёшларимиз "Инсоф" нималигини билиш у ёқда турсин, бу сўзнинг ўзини ҳам эшитмагандек, тушунмайдилар.
  • Эски ҳовлимизнинг рўпарасидаги ўрта мактабнинг тўполончи ўқувчиси ўзидан кичик болани дўппослаганида қўлидан ушлаб, “инсофинг борми, ўзингдан кичик болани урасанми?” десам, "Инсоф" деганингиз нима?” деб анқайиб қолди. Шундан кейин бошқа бир неча боладан ҳам сўрадим. «Бунаќа темани ўтганимиз йўқ, деб жавоб қилдилар. Шу воқеадан кейин мактабларда Инсоф дарсини ўтиш керак шекилли, деган хулосага кедим.
  • Инсофни бўлиш ҳақида на уйда, на мактабда ва на атрофдагилардан таълим олмаган айрим ёшлар инсофсизлик қилиб қўйганини ўзлари англамаяптилар, англасалар ҳам унинг хунук оқибати - гуноҳи тўғрисида мутлақо ўйлмаяптилар... “1
  • 1 Раҳим, Иброҳим. Ҳаёт чорраҳаларида. -Т.; Ўзбекистон, 1991.-110 б.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling