№2 –mavzu. Milliy tarbiya g’oyasining tarixiy pedagogik asoslari


Диннинг инсоният маънавиятида тутган роли


Download 0.52 Mb.
bet3/8
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227058
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 –mavzu

Диннинг инсоният маънавиятида тутган роли

  • Чунки дин – дунёқарашни ташкил қилувчи онгнинг таркибий қисмидир. Динда инсон, унинг моҳияти. миллийлиги ҳақида мулоҳазаларнинг улкан, яхлит тажрибаси мавжуд.
  • Унинг вазифаси эътиқод орқали инсон, жамиятнинг руҳиятини уйгунлаштириш. тарбиялашдир. Ана шу нуқтаи-назардан ҳар бир дин – ўзи асослаган маънавий таълим ва ахлоқий тарбия тизимидир.
  • Бу одатда муайян динга мансуб халқлар, миллатлар (масалан, Ислом динига мансуб араб, татар, тожик, турк, қозоқ, ўзбек ва бошқалар)нинг умумдиний ёки байналмилал маънавияти ва ахлоқини ҳосил қилиб келган.

«Миллат" тушунчаси

  • Миллатнинг пайдо бўлиши, ривожланишини ижтимоий-иқтисодий формациялар билан белгилаш, ўлчаш нисбийдир.
  • Чунки "миллат" тушунчаси миллатнинг мавжудлиги ҳақидаги ҳужжатдир. Бу тушунча эса қадимий бўлиб, бизнинг кейинги талқинларимиз унинг асл моҳияти қандайлигидан эмас, балки бизга қандай тушунтирилганидан келиб чиққанлиги туфайли субъективдир.
  • Зеро миллат, ўзига хос барча хусусиятлари билан – бирламчи, бизнинг талқинларимиз эса – иккиламчидир. Ана шу нуқтаи-назардан миллатларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний қараш педагогик диққатга сазовордир.

«Миллат" тушунчаси

  • Яъни Оврупо халқлари тилларига "миллат" тушунчаси лотинча "natio" - қабила, халқ сифатида христиан дини билан бирга кириб келган бўлса,
  • Осиёга эса Ислом таълимоти орқали кириб келиб сингди.

Қуръони Каримда миллат тушунчаси

  • Қуръони Каримнинг Бақара, Юнус, Ҳуд, Наҳл сураларида одамларнинг дастлаб бир миллатга мансуб бўлганликлари, сўнгра эса бўлиниб кетганликлари ҳақидаги фикр бир неча бор қайд қилинади. Қуръони Карим ҳар бир мўъмин кишини ўз миллий қадриятларини бойитишга, ўз миллатидан кечиб, бошқа миллат қўшимчасига айланиб кетмасликка чакиради;
  • "Ва сизлар бир миллат бошқа миллатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамларингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз! Албатта, Оллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон килур ва албатта қиёмат кунида сизларга ихтилоф килиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур"1.
  • Қуръони Каримдаги ушбу ишорадан келиб чиқиб миллий тарбия ёш авлодларда ўз ва ўзга халқларга ҳурмат, миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий ва миллатлараро мулоқат одоби каби фазилатларни шакллантиради ва ўзбек халқини маънавий ва моддий жиҳатлардан бой миллатга айлантиришга хизмат қилади.
  • 1 Қуръони Карим. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур - Т.: Чўлпон, 1992,-544 б.
  •  

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling