Узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш устуворлиги таъминланади.
Таълимнинг узлуксизлиги шундай маъно берадики, инсон туғилгандан бошлаб то умрининг охиригача таълим олиш имкониятига эга бўлсин. Бундай тизим Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган.
Олий таълим – узлуксиз таълим тизимининг юқори малакали мутахассислар
тайёрловчи мустақил тури. У олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўртамахсус касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга.
Бакалавриат – ўрта-махсус касб-ҳанвр таълими негизида олий таълим
йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таянч олий таълим;
Магистратура - аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Бакалавр, магистр – олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладжиган академик даражалардир.
Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.
Олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, бакалавриат ва магистратура босқичига бўлинади.
Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосларда амалга оширилади.
Бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |