2 – шакл. Экскурсиянинг таркибий тузилиши.
Экскурсия давомида таълим олувчилардан интизомга қатъий риоя қилиш талаб этилади. Таълим олувчилар объектни кузатиш жараёнида вақти – вақти билан саволлар берадилар, зарур маълумотларни ёзиб борадилар. Экскурсия давомида таълим берувчи таълим олувчиларнинг бугунги кузатганларини аввал ўзлаштирилган материалларга боғлаб суҳбат ўтказади. Экскурсия материаллари асосида таълим олувчи ҳисобот, баён ёки иншо ёзади.
Таълимнининг ноанъанавий шакли сиафтида ташкил этиладиган баҳс – мунозара, давра – суҳбати, матбуот конференцияси, телеконференциялар муайян предмет (йўналиш) нинг муҳим мавзулари юзасидан ташкил этилиб, улар таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ўз фикрини илгари суриш, уни асослаш ҳамда ҳимоя қилиш қобилиятини шакллантириш учун хизмат қилади. Бу каби дарсларнинг ташкил этилишида мақсаднинг аниқлиги, шунингдек, таълим олувчининг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этади.
Викторина, мўжизалар майдони, заковат ва шу каби шаклда ўтказилаётган дарслар беллашув хусусиятига эга.
2. Замонавий кадрлар тайёрлашга қойиладиган талаблар
3. Олий таълимнинг асосий вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг жорий этилиши янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларни ҳамда замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқишни ва тадбик этишни такозо қилди. Шу нуқтаи назардан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим жараёни, мазмунини ислох қилиш асосан, меъёрий хужжатлар мажмуаси (давлат таълим стандарти, ўқув режалари ва дастурлари) асосида, кадрларга таълим ва тарбия бериш миллий истиқлол ғояларига мувофиқ амалга оширилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган
Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг ижтимоий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |