2-мавзу. Олий мактабда ўҚув жараёнини илмий


Download 187.87 Kb.
bet1/6
Sana21.06.2023
Hajmi187.87 Kb.
#1642145
  1   2   3   4   5   6

2-МАВЗУ. ОЛИЙ МАКТАБДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ (4 СОАТ)
1.Олий мактабда таълим жараёни.

  1. аср бошида Европа ва АҚШ да таълим олувчиларнинг индивидуал, фаол, мустақил ўқув ишларини таъминлашга қаратилган кўплаб таълим тизимларининг самарадорлиги синаб кўрилган. Улар орасида 1905 йили Массачусетс штатининг Дальтон шаҳрида ўқитувчи Елена Парк Херст томонидан биринчи бор қўлланилган таълимнинг индивидуаллаштирилган тизими сифатида эътироф этилган. Бу тизим далтон – режа номи билан педагогикага ва мактаб тарихига кирди. Бу баъзан лабаратория ёки устахоналар тизими деб ҳам аталади. Бу тизимнинг мазмун – моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади:

ўқув фаолиятининг мувоффақияти мактабда ишлаш суръатининг ҳар бир таълим олувчининг имкониятлари, уларнинг қобилиятларига мослаштирилишига боғлиқ;
таълим фаолияти учун устун турадиган ўқишни анъанавий ташкил этиш таълим олувчининг мустақил ўқув фаолиятининг маркази ҳисобланиши;
таълим берувчи ўз вазифасини одоб билан бажариши;
синф лабароторияларининг устахоналар билан алмаштирилиши, ўқитувчининг янги материални тушунтирмаслиги, балки уни таълим олувчининг ўзи лабаратория ёки устахоналарда таълим берувчидан олинган топшириқ асосида мустақил шуғулланишлари ва зарур бўлган пайтларда таълим берувчидан ёрдам сўрашлари асосида ўзлаштириши ва шу кабилар.
ХХ асрнинг 20 – йилларида мактаб ишлари илмий тадқиқот институти таълимнинг лойиҳали тизимини тарғиб қила бошлади. Уни америкалик У.Келпатрик ишлаб чиққан. Таълимнинг бу тизимининг мазмуни таълим олувчиларнинг ўзлари лойиҳа ишлари мазмунини танлаб олишларидан иборат. У мавжуд ҳақиқий ҳаёт билан боғланган бўлиши ва ўқув гуруҳи иқтисослашларига қараб (йўналишлари) ижтимоий – сиёсий, хўжалик ишлаб чиқариш ёки маданий турмуш томонларини акс эттириши керак бўлган.
ХХ асрнинг 60 – йилларида Трамк режаси жуда машҳур бўлиб кетди. Уни америкалик профессор педагог Люйд Транк ишлаб чиққан. Ўқитишнинг ташкил этишнинг бу шакли катта аудиторияларда (100 – 150 одам) умумий машғулотларни, 10-15 кишилик гуруҳларда эса амалий машғулотларни эса ва таълим олувчиларнинг индивидуал ишларини ҳам биргаликда олиб боришни таклиф этади. Бунда турли хилдаги техник воситалардан фойдаланиб умумий маърузаларни олиб боришга ўқув вақтининг 40 фоизи ажратилади. Шунингдек, кичик гуруҳлардаги машғулотларга (амалий машғулотлар) эса ўқув вақтининг 20 фоизини ва кабинет ёки лабораторияларда индивидуал мустақил ишларни бажаришга ўқув вақтининг 40 фоизи ажратилади.
ХХ асрнинг 70 – йилларида ўқишни ташкил этишнинг ноанъанавий шаклларини излаш давом эттирилди. Тажриба ва синов мактабларини излаш биринчи навбатда синф дарс тизимини модернизациялаштириш фикри билан боғлиқ бўлган. Изланишларнинг асосий масаласи – ўқишни индивидуаллаштиришдан иборат эди.
Биринчи университетлар пайдо бўлиши билан таълимнинг маруза - семинар шакли юзага кела бошлайди. У яратилган пайтдан бери мазкур тизим деярли ўзгармаган. Маъруза, семинар ва лабаратория ишлари, донсультация ва танлаган касби бўйича амалиёт ҳозиргача маъруза – семинар тизим сифатида ўқишнинг асосий шаклларидан бири бўлиб келмоқда. Маруза семинар тизими ўзининг соф кўринишида олий ва олий мактабдан кейинги таълим амалиётида қўлланилади.
Ўзбекистонда уч йиллик ўрта махсус, касб – ҳунар таълимини тадбиқ этилиши билан маъруза – семинар тизимидан академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида ҳам улардан фойдалана бошланди. Охирги пайтларда маъруза – семинар тизими элементларидан ўрта мактабларнинг катта синфларида ҳам қўлланила бошланди.
Демак, қадим замонларданоқ жамиятнинг етук кишилари ўқитиш ишини ташкил қилишнинг ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларига жавоб берадиган шаклларини топишга уринганлар айни вақтда таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган дарс турлари қуйидагилардир:
Янги билимларни баён қилиш дарси.
Ўтилган материални мустаҳкамлаш дарси.
Таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш дарси;
Такрорий – умумлаштирувчи дарс.
Аралаш дарс.
Муайян дарс тури асосида олиб бориладиган машғулотларда иккинчи, учинчи бир дарс турининг қисмлари бўлиши мумкин. Мисол учун таълим муассасаларида энг қўлланиладиган дарс турларидан бири янги билимларни баён қилиш дарсида қуйидаги ҳолатлар амалга оширилиши мумкин:
янги билимларни баён қилиш;
янги билимларни мустаҳкамлаш;
янги билимлар устида машқ ўтказиш;
янги билимларга боғлиқ ҳолда уйга вазифаларини топшириш ва ҳаказо. Демак, дарс умумий жараён давомида бир дарс тури асосида ташкил этилмайди. Шунга қарамай дарснинг мақсади таълим олувчиларга янги билим беришга қаратилган бўлса, бутун дидактик усуллар ана шунга бўйсундирилади. Шу сабабли ҳам бундай дарс янги билим бериш дарси деб аталади.
Муайян дарс тури билан иш кўрилаётганда бошқа бир дарс тури унсурларининг асосий дарс тузилишини ташкил қилиши мумкин. Дарснинг таркибий тузилиши у ёки бу дарс турининг умумий ҳолати, унинг қисмлари моҳиятини англатади.
Дарс жараёнида қўлланилаётган ҳар қандай дидактик усул дарс тузилишини ифодалашга ҳар доим ҳам хизмат қилавермайди. Дидактик усуллар таълим методи билан баҳолангандагина дарс тузилишининг ўзгаришига, таълим методларининг ўзгариши ҳам дарс тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Дарс жараёнининг муайян қисмида дарс шакли ҳамда методларининг ўзгариши дарснинг янги босқичини бошлаганлигини англатади.
Демак, дарс тузилишининг биридан иккинчисига ўтиши ва шу орқали дарснинг шакл ва методларининг ўзгариши дарс босқичи деб юритилади.
Бу борада хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, тури дарснинг шакл ва методлари ҳамда улар негизидаги дарс тузилишларига бевосита боғлиқдир. Қуйида аралаш дарс турининг тузилиши ҳақидаги кўринишни келтирамиз







Download 187.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling