2-мавзу. Олий мактабда ўҚув жараёнини илмий
Download 187.87 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар машғулотлари.
- Экскурсиялар
Факултатив машғулотлар – бу таълим олувчининг қизиқиш ва хоҳишларига кўра муайян фан, предмет юзасидан бериладиган илмий – назарий билимларни чуқурлаштириш, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган таълим шаклидир. Факультатив машғулотлар таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашини оширишга ва ижтимоий фаолиятини фаоллаштиришга, ақлий қобилиятларини такомиллаштиришга хизмат қиладиган махсус дастур асосида ўтказилади.
Факултатив машғулотларда қўйиладиган маърузалар амалий машғулотлар билан уйғунлашиб кетади. Бунда таълим олувчилар адабиётлар билан ишлаш малакасини, мустақил фаолият юритиш кўникмаларини эгаллайдилар, мурккаб бўлмаган тажрибалар ва тадқиқотлар ўтказиш методиказини ўзлаштирадилар, тажриба қурилмалари ва техникани ишлатиш малакасини хосил қиладилар. Факультатив машғулотлар мажбурий фанлар юзасидан бўладиган машғулотлар билан мустаҳкам алоқадорлик ташкил этилиши керак. Семинар машғулотлари. Ижтимоий – гуманитар йўналишидаги предметлар бўйича семинар машғулотларини ташкил қилиш кенг қўлланилади. Семинар машғулотларини ташкил этишдан асосий мақсад таълим олувчиларнинг мустақил ишларини янада ривожлантириш, айрим мавзулар юзасидан кенг ва чуқур маълумот бера оладиган манбалар устида ишлай олишлари ҳамда шу асосда келажакдаги касбий фаолиятларида зарур адабиётлардан фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эга қилишдан иборатдир. Семинар машғулотлари таълим берувчилар томонидан у ёки бу мавзу бўйича маърузалар тайёрлаш ҳамда уни дарс машғулотидаги таълим олувчилар билан муҳокама қилиш йўли билан олиб борилади. Таълим олувчилар берилган режа, дастур ва тавсиялар асосида семинар машғулотларига олдиндан тайёрланади. Унда таълим олувчилар мос адабиётларни ўрганадилар, материал йиғадилар, турли кузатишлар ўтказадилар, ўз ахборотлари юзасидан тезислар тузадилар. Семинар машғулоти таълим берувчи раҳбарлигида ўтказилади. Бунда ўқитувчи таълим олувчилар фаолиятини машғулот мақсадига йўналтириб туради, мавзуга оид саволлари юзасидан ташкил этилган муҳокамани хулосалайди. Зарур қўшимча мулоҳазалар билдиради, материални муайян тизимга солади. Семинар дарсида фаол қатнашган таълим олувчилар баҳоланиб борилади. Семинар машғулоти таълим олувчилар эътиборини дарсга жалб этиш, уларнинг қизиқишини орттириш, уларни мустақил ишлашга ва фикрлашга ўргатиш, дарсни фаоллаштириш ҳамда таълим олувчилар ақлий қобилиятларини ўстиришда муҳим ўрин тутади. Экскурсиялар.Ноанъанавий дарс шаклларидан бири ҳисобланган экскурсиялар синф – дарс тизими, шунингдек, амалий машғулотлардан тубдан фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагилардан иборат бўлади: таълим олувчи режалаштирилган ва ўтказиладиган барча экскурсияларга раҳбарлик қилса ҳам, у экскурсия объектларининг барча деталларини яхши билмаслиги мумкин, бундай ҳолларда махсус тайёргарликка эга бўлган экскурсовод иш олиб боради; экскурция муддати турлича бўлиб, унда доимий ўқув жадвали талабларига амал қилиш масъулияти мавжуд; таълим берувчи ёки экскурсоводнинг раҳбарлик усули ва таълим олувчилар фаолияти турлича бўлиши мумкин. Download 187.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling