2-мавзу. Олий мактабда ўҚув жараёнини илмий


Бакалаврлик дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси


Download 187.87 Kb.
bet6/6
Sana21.06.2023
Hajmi187.87 Kb.
#1642145
1   2   3   4   5   6
Бакалаврлик дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига биноан касб бўйича “бакалавр” даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим
берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълим ҳисобланади.
«Магистр» даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик
дастурининг якунловчи босқичидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Икки босқичли олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: бакалавриат ва магистратура учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
олий таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шу
жумладан хорижий давлатлардаги этакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш;
олий таълим муассасаларида таркибий ўзгартишлар ўтказиш;
олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, бу муассасаларнинг мустақиллигини кучайтириш, муассислар, васийлар кенгашлари, жамоат назорат кенгашлари шаклидаги жамоат бошқарувини жорий этиш;
таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси таъсирчан
механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда масофавий таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш;
педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан
фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш;
халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар
асосида таълимнинг инсонпарварлик йўналишини таъминлаш.
Download 187.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling