2-мавзу. Олий мактабда ўҚув жараёнини илмий
– шакл. Аралаш дарс турининг таркибий – ташкилий – тузилиши
Download 187.87 Kb.
|
1 – шакл. Аралаш дарс турининг таркибий – ташкилий – тузилиши.Умумлаштирувчи дарс – бу ўқув дастурининг маълум бир қисми (боб, бўлим ёки айрим мавзу) ўтиб бўлганидан кейин ўтиладиган дарс машғулоти. Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфларида баъзи ўқув материалларининг маълум қисми ёки йирик мавзуни бошлашдан аввал кириш дарс ҳам олиб борилади. Бундай дарслар, одатда, ижтимоий фанлар бўйича ўтказилади. Ҳозирда таълимни ташкил этиш тизимида якка тартибда таълим олиш ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Якка тартибдаги машғулотларда таълим олувчининг қизиқиши, эҳтиёжи, хоҳишига, имкониятига кўра муайян фан, предмет юзасидан чуқур билим бериш, маълум фан ёки предмет бўйича юзага келган ўзлаштирмовчилик ҳолатини бартараф этиш, шунингдек, узоқ вақт соғлиқли сақлаш муассасаларида даволанган ёки тиббиёт ходимлари назоратида бўлган таълим олувчиларнинг ўқув дастури талабларини бажаришига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади. Ҳозирда якка тартибда таълим олишнинг асосий кўринишларидан бири сифатида репититорлик таълими кенг тарқалмоқда. Маъруза. Бугунги кунда замонавий ўқув муассасалари фаолиятида ўқитиш шаклларидан бири бўлиш маърузадан фойдаланиш кенг тарқалган. Маъруза дарсларини ташкил этиш анча мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган фаолиятдир. Маъруза дарси тажрибали, юксак даражада педагогик маҳоратга эга бўлган таълим берувчининг интеллектуал салоҳияти асосида ташкил этилади. Маърузада фақат фан, ўқув предмети асослари борасидаги маълумотларни бермасдан, таълим олувчиларни ижтимоий – ғоявий жиҳатдан тарбиялаб бориш ҳам талаб этилади. Маърузадан кўзланган асосий мақсад таълим олувчиларнинг мусатқил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, билим ва фаолият малакасини ошириш ҳамда дунёқарашини юксалтиришдан иборат. Мактаб амалиётида маърузанинг қуйидаги турларидан кенг фойдаланилмоқда: маъруза – ҳикоя; маъруза – суҳбат; маъруза – мунозара; оммавий маъруза. Маърузалар ёзма шаклда ифода этилади. Шу боис маъруза – ўқитувчи томонидан маъруза мавзуси юзасидан режа ва маъруза матни тайёрланади. Умумий қоидага биноан маъруза бир дарс давомида охирига етмай қолса, у янги машғулотда давом эттирилади. Ҳар бир мавзу бўйича маъруза материаллари тушунтириб бўлинган, таълим олувчилар билан савол – жавоб ўтказилади. Шунингдек, ҳар бир мавзу юзасидан фойдаланиш лозим бўлган адабиётлар рўйхати тақдим этилади. Download 187.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling