2-мавзу: пахта, луб, жун, ипак ва тошпахта толаларининг олиниши, тузилиши ва хусусияти


Download 0.56 Mb.
bet5/8
Sana06.05.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1435515
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
C1D7DE9F-9478-4944-A911-2DB27B3CDD5C.ТМШ Презентация-2 8-21 сиртки

т/р
  • Поянинг ўсиш даври
  • Кунлар сони
  • Экишдан
  • Ўртачаси
  • 1
  • Экишдан униб
  • 5-10
  • 7
  • 2
  • Гуллашнинг
  • 45-60
  • 52
  • 3
  • Гуллашнинг тугаши
  • 57-78
  • 67
  • 4
  • Дастлабки сариқ поя
  • 75-85
  • 80
  • 5
  • Уруғининг тўла
  • 85-100
  • 97
  • Долгунец зиғирининг пишиб етилиш даври тўрт босқичдан иборат: яшиллик босқичи, дастлабки сарғайиш босқичи, сўнгги сарғайиш босқичи ва тўла пишиб етилиш босқичи. Поясининг яшил босқичидан олинган тола ингичка, эгилувчан, ипак каби майин бўлади. Бироқ унинг мустаҳкамлиги ва поядан чиқиш миқдори кам бўлади. Одатда зиғир поясини йиғиш унинг дастлабки сарғайиб пишиш давридан бошланади. Бу даврда унинг энг юқори қисмидаги барглари ҳам сариқ рангда бўлади. Айрим устки кўсаклар қўнғир тусда, уруғлари эса сариқ рангда бўлади. Толаларнинг етарли даражада мустаҳкам ва эгилувчан бўлиши билан бирга уруғи тўла етилмаган бўлади, улар дала шароитида қуритиш жараёнида етилиб улгуради.
  • Бундай тарзда пишиб етилган зиғир уруғлари техник мақсадга ва уруғликка ишлатилиши мумкин. Зиғир одатда томири билан суғуриб олиш асосида йиғиштирилади. Бундай йиғиштириш асосан поядаги толаларни тўла узунлиги бўйича сақлаб қолиш мақсадида қилинади. Бундай жараён зиғир суғуриб олиш машиналари ёки зиғир йиғиш комбайнлари ёрдамида бажарилади. Зиғир суғуриб олиш машиналарида ва зиғир йиғиш комбайнларида поялар бир текис қилиб ётқизилиб, сўнг, маълум ҳажмдаги даста шаклида боғланади. Боғланган зиғир поя дасталари қисман қуритиш учун боғ капа ҳолида тўпланади. Сўнг қуритилган поялар заводларга топширилиб, у ерда махсус машиналар ёрдамида уруғлари ажратиб олинади.
  • Каноп - бир йиллик, поясидан тола олинувчи, баландлиги 3-5 м, поясининг йўғонлиги 20 мм гача бўлган ўсимлик бўлиб, у асосан бизнинг юртимизда - Ўзбекистонда Тошкент вилоятидагина экилади ва етиштирилади.
  • Ўзбекистонда каноп ўстирилувчи майдон тахминан 18 минг гектарни ташкил қилиб, йиллик ҳосилдорлик 320-350 минг тоннадан (поя ҳисобида) иборат. Каноп хорижий мамлакатларда, яъни Ҳиндистонда, Эрон ва Африка қитъасининг айрим мамлакатларида ўстирилади. Каноп асосан қоп-қанор газламалари ва эшилган буюмлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Бунинг сабаби - унинг толасининг дағаллигидир.
  • Каноп ўсимлиги иссиқликни ва намликни ёқтирувчи ўсимликлардандир. У яхши ҳайдалган, намлиги сероб ва қуёш иссиғи яхши таъсир қиладиган тупроққа экилади. Каноп уруғининг бир текис униб чиқиши учун зарур бўлган энг қулай ҳарорат 16 градусдир. Тола олиш учун экиладиган каноплар асосан 10 апрелдан 1 майгача бўлган муддатни ўз ичига олади. Толаси учун экиладиган каноплар «яшил пояли», уруғи учун экиладиган каноплар эса «уруғли» деб аталади.
  • Ҳозирги даврда канопни тола учун йиғиштириб олиш махсус комбайнларда бажарилмоқда. Бу комбайнлар поянинг пўстлоқ қисмини унинг ёғочидан ажратади. Олинган хом ашё «яшил пўстлоқ» деб аталади.
  • Яшил пўстлоқ табиий муҳитда далаларда қуритилгандан сўнг дасталарга боғланиб, каноп заводларига юборилади.
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling