2-мавзу: пахта, луб, жун, ипак ва тошпахта толаларининг олиниши, тузилиши ва хусусияти


Download 0.56 Mb.
bet4/8
Sana06.05.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1435515
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
C1D7DE9F-9478-4944-A911-2DB27B3CDD5C.ТМШ Презентация-2 8-21 сиртки

Долгунец зиғир пояси
  • Долгунец зиғир пояси ингичка, баландлиги 60-90 см, йўғонлиги 0,8-1,4 мм ва 5,5 мм, 91 тагача уруғлик кўсаги бўлади. Долгунец зиғири асосан тола олиш учун ўстирилиб, поясидан 20-25 % миқдорида тўқимачилик саноатида қўлланилувчи тола олинади. У Россия Федерациясида (марказий шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий вилоятлар ҳамда Сибирь ўлкалари), Беларус ва Болтиқ бўйи республикаларида етиштирилади.
  • 3-расм. Зиғир поясининг турлари.
  • а-долгунец; б, в-межеумок; г-кудряш.
  • 4-расм. Зиғирнинг гули.
  • Кудряш зиғир пояси
  • Кудряш зиғир пояси унчалик юқори ўсмайдиган (бўйи 30-35 см) танасининг энг паст қисмидан бошланувчи қисқа ва мустаҳкам шохчали ўсимликдир. Кудряш зиғир поясида долгунец зиғир поясига нисбатан 20-30 баробар кўп уруғ кўсаги бўлади. Шунинг учун ҳам ундан ёғ олиш учун кўпроқ фойдаланилади. Кудряш зиғири асосан ўрта Осиёда етиштирилади.
  • Межеумок зиғир пояси
  • Межеумок зиғир пояси асосан ўзининг хусусиятларига кўра «долгунец» ва «кудряш» зиғир поялари оралиғидадир. Уни асосан ёғ олиш учун ва қисман толасини олиш учун ўстирилади. Умуман зиғир етиштирадиган давлатларда 22 дан ортиқ зиғир навлари экилади (4-расм). Булардан кўп тарқалган навлари Оршанский-2, Смоленский, Псковский-359, Могилевский, К-6, ВНИЛ-17, Прогресс, Томский-10, Украинский-2 ва ҳоказолар. Ҳар бир зиғир навини экиш учун унинг ҳосилдорлигига, толасининг сифатлиги, касалликларга чидамлигига, об-ҳаво ҳароратига, тупроқнинг тузилишига қараб маълум туман ва вилоятларга тавсия этилади. Бироқ зиғир экувчи ҳудудлар иккидан бешгача навдаги зиғирларни экадилар.
  • Зиғир поясининг ривожланиши ва уни йиғиштириш
  • Зиғир уруғи экилгандан то толаси тўла пишиб етгунга қадар 90-100 кун керак бўлади. Об-ҳаво қулай келган йиллари эса, ўсиш жараёни об-ҳаво совуқ келган йилларга қараганда бироз тезлашади. К.А.Тимирязев номли қишлоқ хўжалик академиясининг тадқиқотларига кўра долгунец зиғирининг ривожланиши қуйидагичадир (3-жадвал)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling