Поя пўстлоғини дастлабки ишлови - Поя пўстлоғидан толаларини олиш учун хом ашё сифатида поя ва яшил пўстлоқ ишлатилади. Хом ашёни дастлабки ишлашдан асосий мақсад, поя пўстлоғидан тола қисмини ажратиб олишдир.
- Барглардан олинадиган толаларга сизал ва манилла киради. Сизал толаси кўп йиллик «агава» ўсимлигининг баргидан олинади. Бу ўсимлик Ҳиндистонда, Индонезияда. Африка давлатларида ҳамда Жанубий Америка қитъасидаги давлатларда ўсади. Мексика давлатида ўсадиган агаванинг бошқа бир туридан олинадиган тола «генекен» деб аталади. Агава баргларидан олинадиган толалар техник тола бўлиб, унинг узунлиги 70-130 см бўлади. Техник тола бир қанча танҳо толалардан ташкил топади. Танҳо толанинг узунлиги 2-4 мм, йўғонлиги 20-30 мкм. Толаси дағал, девори юпқа, ичида қувури катта бўлади. Манилла толаси кўп йиллик «абака» ўсимлигининг баргидан олинади. Бу ўсимлик Филиппин оролларида, Индонезияда ўсади.
- Абаканинг техник толаси узунлиги 1,0-5,0 м гача бўлади. Элементар толаларнинг узунлиги 2-12 мм, йўғонлиги 10-45 мкм бўлади. Барглардан олинадиган толалардан техник тўқималар, арқонлар ва кемаларда ишлатиладиган чириш жараёнига чидамли арқонлар тайёрланади.
- Зиғир толаси ижобий йигирувчанлик хусусиятларга эга, яъни мустаҳкамлиги юқори, майин, технология жараёнида ишлов бериш натижасида ингичка тўда толаларга бўлинади, гигроскоплиги юқори. Турли йўғонликдаги иплардан дастурхонлар, чойшаблар, сочиқлар ва гулли пардалар ишлаб чиқарилади. Зиғир газламасининг гигиеник хусусиятлари юқори, яъни намликни ўзига яхши тортади ва тез қурийди. Газламаларнинг ташқи кўриниши оқлиги, ялтироқлиги ҳаётда ишлатиш жараёнида хиралашмайди. Газ, ҳидларни ва чангларни ўзига кам ютади, натижада тез ифлосланмайди. Иссиқ об-ҳаво шароитида зиғирдан тайёрланган кийимларда одам танаси салқинликни сезади. Жаккард усули билан тўқилган дастурхон, чойшаблар чиройли ва кўркам кўринишда бўлади. Зиғир толали иплар техникада ишлатиладиган материалларни ишлаб чиқаришда ҳам кўп ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |