2-мавзу: Пул айланмаси ва унинг таркиби. Пул муомаласини ташкил килиш ва пул массаси reja


Пул муомаласи тушунчаси ва уни ташкил этиш усуллари


Download 103.96 Kb.
bet9/13
Sana10.02.2023
Hajmi103.96 Kb.
#1186760
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2(s)-mavzu-pul aylanmasi va uning tarkibi.Pul muomalasini tashkil qilish va pul massasi

1. Пул муомаласи тушунчаси ва уни ташкил этиш усуллари
Пул муомаласи бу пулларнинг нақд ва нақд бўлмаган шакллардаги доиравий айланиши бўлиб, бунда пуллар тўлов воситаси ва муомала воситаси функсияларини бажаради. Пул муомаласи жараёнида иштирок этадиган пуллар 2 га бўлинади.
1. Актив пуллар-бевосита тўлов жараёнидаги пуллардир. Шу пуллар туфайли Т-П (товар пул) ёки П-Т жараёни ниҳоясига етади.
2. Пассив пуллар-деганда аҳолининг, корхоналарнинг ва давлатнинг банкларидаги ҳисоб рақамларида турган пуллар ҳамда аҳолининг қўлидаги нақд пуллар тушунилади.
Пул муомаласи давлат-ҳуқуқий мазмунга эга. Давлат дейилишига сабаб шундаки, пул муомаласи барча давлатларда фақат давлат томонидан ташкил қилинади. Ҳуқуқий дейилишига сабаби пул муомаласи бўйича қабул қилинган меъёрлар ва қоидаларнинг талаблари пул муомаласида иштирок этувчи барча субектлар учун мажбурдир.
Дунёнинг барча мамлакатларида пул муомаласини амалга ошириш ва тартибга солиш Марказий банкларга юклатилган. Бу ерда Марказий банкларнинг мустақиллик даражаси муҳим ўрин тутади. Айрим давлатларда мисол: Испанияда Марказий банкнинг мустақиллик даражаси паст. Шу жумладан Англияда ҳам паст. Шу сабабли пул муомаласига оид муҳим қарорларни қабул қилишда ҳукуматнинг розилиги талаб қилинади. Марказий банк пул муомаласини амалдаги қонунчиликларга қатъий риоя қилган ҳолда бошқаради. Бунда энг асосий қонун ҳужжати бўлиб “Марказий банк” тўғрисидаги қонун ҳисобланади.
Бир гуруҳ рус иқтисодчи олимларининг фикрига кўра пул муомаласи фақат нақд пулларга хос. Уларнинг фикрига кўра, “нақд пулларнинг тижорат банкларининг кассасидан чиқиб бир субектдан бошқасига ўтиши пул муомаласи” дейилади. Аммо жуда машҳур бўлган дарсликлар Ф. Мишкиннинг пуллар, банк иши ва молия бозорининг иқтисодий назарияси” номли дарслигида ва эдвин Доланнинг “пуллар, банк иши ва пул кредит сиёсати” дарслигида пул муомаласи пулларнинг муомала воситасида талқин қилинган. МДҲга аъзо мамлакатларнинг банк амалиётида пул муомаласи деганда фақат нақд пуллар билан боғлиқ тартиботлар тушунилади. Пул муомласини ташкил қилиш ва тартибга солиш бир нечта омилларга асосланади:
1. Ана шундай муҳим омиллардан бири пул-товар муносабатларининг мавжудлиги ҳисобланади.
2. Яна бир омил пул маблағларининг товарсиз ҳаракатланиши ҳисобланади. М-н Х.Ю.С лар ва аҳоли давлатга солиқ тўлаши.
3. Пул муомласининг меёрий ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги.
4. Пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг мавжудлигидир. Одатда пул муомласини Марказий банк томонидан ташкил қилинади ва тартибга солинади. Лекин пул муомналасини ташкил қилишда банк тизимининг 2-чи поғонасида турувчи тижорат банклари рол ўйнайди.
Пул массаси- юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда давлатга тегишли бўлган нақд ва нақдсиз кўринишдаги пул маблағларининг йиғиндисидир.
Пул мултипликатори – муомаладаги пул массасини қай даражада ўсиб ёки камайиб бораётганини кўрсатади.

ПМ – пул мултипликатори
Пул базасига қуйидагилар киради:

  1. Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар

  2. Тижорат банклари томонидан Марказий банк фойдасига қилинган мажбурий захира ажратмалари.

Марказий банклар тижорат банклари жалб қилган ресурсларнинг бир қисмини мажбурий тартибда олиб қўяди. Ўзбекистонда тижорат банкларининг мажбурий захира ажратмалари суммасини Марказий банк уларнинг балансидан олиб қўяди. АҚШда ва Европада мажбурий захира ажратмалари суммаси тижорат банкларининг балансида қолади.

  1. Тижорат банкларининг Марказий банкнинг балансида очилган ностро вакиллик ҳисоб рақамидаги пул маблағлари

Пул мултипликатори пул массасиниқандай суратларда кўпаётганлигини кўрсатади. Шу сабабли Марказий банк пул массасининг динамикасини ва инфлятсия даражасини кузатиш учун унга пул мултипликатори керак.
Пул массасини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири пул айланиш тезлиги ҳисобланади.
Яим-номинал Яим инфлятсия ҳисобга олинган.
Пул айланиш тезлигини аниқлашда бошқа формулалар ҳам мавжуд:

н- тугаган ёки ўтган ойлар сони
Пул массаси даражасини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан яна бири монетизатсия коеффитсиенти:

МК- монетизация коэффициенти
Халқаро валюта фонди экспертлари фикрича бу кўрсаткич 30% бўлиши керак.
Жаҳон банкининг экспертлари фикрига кўра бу кўрсаткич 40% бўлиши керак. Ўзбекистонда 2013-йил 1-январ ҳолатига монетизатсия коеффисенти 22.3%ни ташкил қилади.

Download 103.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling