2-мавзу. Risk nazariyasi va uning sug`urtadagi roli режа


Риск тушунчасига бериладиган таърифлар


Download 35.99 Kb.
bet2/3
Sana03.02.2023
Hajmi35.99 Kb.
#1148647
1   2   3
Bog'liq
2 Mavzu

2. Риск тушунчасига бериладиган таърифлар.
Суғурта фанида риск тушунчасига турлича тарифлар берилган. Жумладан, риск-бу конкрет ҳодиса ёки ҳодисалар йиғиндиси бўлиб, улар содир бўлган тақдирда суғурта компанияси қопламалар тўлайди. Риск суғурта объекти билан тўғридан тўғри боғланган. Объектга риск салбий таъсир кўрсатиб, уни шикастлаши ёхуд нобуд қилиши мумкин. Шу туфайли риск - бу ягона тасодифий ҳодиса бўлиб, унинг рўй бериши инсон онгига ёки иродасига боғлиқ эмас. Суғурта рискларининг рўйхати суғурталовчининг суғурта жавобгарлиги ҳажмини ташкил этади.
Риск баҳосининг пулдаги ифодаси суғурта тариф ставкасини ташкил этади; суғурта объекти; суғурта жавобгарлигининг тури.
Тиббий суғурта- аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш воситаларидан бири. Суғурта ҳодисаси рўй бериши муносабати билан, суғурта полиси орқали бепул тиббий хизмат кўрсатилиши. Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни суғурта компанияси тўлайди. Тиббий суғурта мажбурий ёки ихтиёрий бўлади.
Мулкий суғурта - турли кўринишдаги мол-мулкларни сақлаш билан боғлиқ манфаатлар суғурта муносабатларининг объекти ҳисобланган, суғуртанинг мустақил тармоғи. Суғурталанувчининг шахсий мулки, унинг қарамоғида жойлашган мол-мулклар суғурталаниши мумкин. Суғурталанувчи сифатида, нафақат мол-мулкнинг соҳиблари, балки мол-мулкнинг сақланиши учун масъулиятли бўлган жисмоний ва юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Нетто-ставка - брутто-ставканинг асосий таркибий қисми. Нетто-ставка суғурта қопламасини тўлашга мўлжалланган пул маблағлари ресурслари бўлиб, у брутто-ставканинг 90 фоизигача миқдорини ташкил этиши мумкин.
Мажбурий суғурта- суғурта муносабатлариннинг қонун кучига эга бўлган шакли. Мажбурий суғурта қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ушбу ҳужжатда суғуртага тортиладиган объектлар сони, суғурта жавобгарлигининг ҳажми, суғурта муносабатларида қатнашадиган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилади. Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда мажбурий суғуртани тегишли лицензияга эга бўлган ҳар қандай суғурта компанияси ўтказиши мумкин. Шунингдек, мажбурий давлат суғурта турлари ҳам мавжуд. Масалан, ҳарбий хизматчилар, давлат божхона ва солиқ хизмати ходимлари ҳамда бир қаторда шундай тоифадаги шахслар бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртасига тортилади. Бу суғурта тури бўйича суғурта мукофотлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Download 35.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling