2-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар. Саноатда замонавий бошқарув тизими


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana16.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1510854
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 2 мавзу

2.6. Бошқарувнинг замонавий тузилиши 
Хўжаликка раҳбарликнинг тамойиллари ва усуллари ишлаб чиқариш 
жараёнида инсонларга бошқарувнинг тегишли шакллари ва бошқарув 
идоралари ҳамда уларнинг ташкилий тузилмалари орқали таъсир этади. 
Мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг 
муҳим масалалари давлат иқтисодий сиёсатини белгилайдиган ва ҳаётга 
татбиқ этадиган олий идоралар (Президент девони, Олий Мажлис Сенати, 
Вазирлар Маҳкамаси) томонидан қараб чиқилади. 
Саноатни ривожлантиришнинг қонун билан ҳал этиладиган масалалари 
(масалан, иқтисодий ва ижтимоий тарақкиётнинг истиқболи ва йиллик 
режалари, саноат бошқарувининг янги идораларини ташкил этиш) мамлакат 
давлат ҳокимияти олий идораси - Олий Мажлис Сенати томонидан муҳокама 
қилинади ва ҳал этилади. 
Иқтисодиётга ва унинг асосий тармоқларидан бири саналган саноатга 
кундалик раҳбарликни давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва бошқарувчи 
олий идораси - Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Вазирлар 
Маҳкамасининг таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у 
Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади. 
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноатнинг 
самарали фаолиятига раҳбарликни, саноат ишлаб чиқаришга тегишли бўлган 
барча конунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари
қарорлар ва фармойишлар ижросини таъминлайди. 


Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўбекистон 
Республикаси ҳудудидаги барча идоралар, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши 
мажбурий бўлган карорлар ва фармоийшлар чиқаради. Бу маҳкаманинг 
таркибий тузилиши 3-чизмада берилган: 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бош вазир 
Бош вазир биринчи 
ўринбосари 
Бош вазир ўринбосарлари 
Вазирлар Махкамасининг ижро 
этувчи аппарати бошқарувчиси 
Ахборот тахлил департаментлари 
Функционал бошқарма ва 
бўлимлар 
Вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, 
концернлар, марказлар) Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шахар хокимликлари 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling