2-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар. Саноатда замонавий бошқарув тизими
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти
2-мавзу САНОАТ ТАРМОҚ ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИЙ СИЛЖИШЛАР. САНОАТДА ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ РЕЖА 2.1. Таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти 2.2. Ижтимоий меҳнат тақсимоти ва саноат тармоғининг шаклланиши.. 2.3. Саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар 2.4. Бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида 2.5. Бошқаришнинг асосий тамойиллари ва усуллари 2.6. Бошқарувнинг замонавий тузилиши 2.7. Бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари Қўлланиладиган педагогик технологиялар: эксперт баҳолаш , дельфи усули , нилуфар гули , инсерт техникаси , жамоада ишлаш, балиқ скелети, кейс стади . 2.1. Таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти Таркибий сиёсати ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин, структуранинг ўзи нима эканлигини билиб олишимиз зарур. Таркибий лотинча, «структура» сўзидан олинган бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашишини, тузилишини билдиради. Таркибий сиёсатининг моҳияти соҳаларнинг тузилмавий жиҳатларини белгилаб бериш, йўлга солиб туришдан иборатдир. Ана шу нуқтаи назардан мустақилликнинг ўтган даври учун ва 2016-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг йўналиши ва хусусиятлари доирасида белгиланган миллий иқтисодиёт структурасида прогрессив ўзгаришларни амалга ошириш, тармоқлараро ва тармоқ ички мутаносибликларини такомиллаштириш, фан- техника тараққиётини белгиловчи соҳаларни устувор ривожлантиришни давом эттириш вазифаси муҳим аҳамиятга моликдир. Давлат стратегиясига мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқариш ва жумладан, саноат структурасини изчил тарзда такомиллаштириш кўз илғайдиган истиқболда қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: халқ хўжалиги ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноатни баланслаштирилган тарзда ва изчил ривожлантириш; иқтисодиётни, хусусан, саноатни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш йўлига ўтказиш, унинг самарадорлигини ошириш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар истеъмолини рационаллаштириш, уларни ҳар томонлама тежаш; иқтисодиётнинг, жумладан, саноатнинг ижтимоий йўналишини янада кучайтириш, миллий иқтисоднинг аҳоли фаровонлигини ошириш билан боғлиқ бўлган хилма-хил вазифалар томон янада чуқурроқ бурилишини таъминлаш лозим. Бир бутун қисмларнинг муайян ўзаро алоқаси, бир-бирига нисбатан жойлашуви бўлган структуранинг аҳволини мутаносибликлар жуда ҳам аниқ ва конкрет тарзда ифодалайди. Иқтисодий жараёнларнинг моҳиятини чуқур билиб олиш ва уларни башоратлар ва лойиҳаларда татбиқ этиш, ижтимоий ва шахсий истеъмолни, фан-техника тараққиётининг, миллий иқтисодиётнинг тегишли ишлаб чиқаришлари ва тармоқлари ривожи истиқболларини синчковлик билан ҳисобга олиш, корхоналарни зарур заҳиралар билан таъминлашни мустаҳкамлаш - ана шуларнинг ҳаммаси прогнозлаш ва лойиҳалаштириш технологиясининг энг муҳим таркибий, тузилмавий қисмлари бўлиб, уларга қатъий риоя қилиш вазифаларининг мутаносиблилиги, баланслаштирилганлиги, реаллиги, қўйилган мақсадларга эришишдаги ишончлилиги, таъсирчанлигининг шартидир. Ўзбекистон давлатининг иқтисодий стратегиясида халқ хўжалиги структурасини такомиллаштириш, унинг тармоқларини ривожлантириш юзасидан муҳим топшириқлар ҳамда бу тармоқларнинг марралари батафсил белгилаб берилган. Такрор ишлаб чиқаришнинг ҳозирги шароитларида иқтисодий ўсиш иқтисодиёт кўламининг ўсиши билангина эмас, балки истеъмолда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам структуравий силжишлар, уларнинг тезлиги ва самарадорлиги билан аниқланади. Таркибни аниқловчи сиёсатни шакллантириш иқтисодиётдаги структуравий ўзгаришларни сифат жиҳатдан баҳолашни аниқланишининг принципиал хусусияти иқтисодиётнинг ўсиш суръати кўрсаткичларининг деградатсияси юз бериши муаммосини ҳал этиши зарурлигидир, чунки айни бир суръатнинг ўзи бир неча тармоқларнинг турли ўсиш суръатларида ифодаланиши мумкин. Бу бир хил бўлмаган иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга олиб келади. Бу муаммо оқибатда у ёки бу соҳага устуворлик (афзаллик) бериш тизимини яратилишини тақозо этади. Масалан, фан- техника тарақкиётида тўлиқ акс этадиган соҳалар ажралиб туради: ёқилғи- энергетика, электроника, машинасозлик, кимё. Шунинг учун бу тармоқлар ўсиш суръатлари бўйича саноат ўсишидан юқори туриши керак. Машинасозликнинг тармоқ структурасида ҳам жиддий ўзгаришлар юз бериши зарур. Кимёда биотехнология ва нанотехнологияни қўллаб, нозик органик синтез маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатларда ривожланиши зарур. Таркибий ўзгаришларнинг йўналиши, уларнинг жадаллиги ва кўламини аниқлаш муҳим иш. Айни вақтда иқтисодий даражаси бир хил ёки иқтисодиётдаги структура йўналишлари ўзгариши ўхшаш бўлган мамлакатлар гуруҳи бўйича тармоқлараро комплекслар ва айрим тармоқлар ишлаб чиқариши ва истеъмолининг ривожланишидаги умумий қонуниятларни аниқлаш - бу барча аналитик материаллар истиқболни прогнозлашнинг муҳим замини ҳисобланади. Шу билан бирга, структура йўналишлари ўзаро мувофиқлаштирилиши керак, чунки ривожланиш стратегиясига мувофиқ тармоқлараро комплекслар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлаштирилиши зарур. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримовнинг биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ХIV сессиясида қилган маърузаси ва кейинги чиқишларида мамлакатимизнинг янги - ХХI аср бошларидаги асосий вазифалари аниқ белгилаб берилган. Уларда табиийки, янги асрга қадам қўйган мамлакатимизнинг «иқтисодиётни ислоҳ этиш ва жамиятни ўзгартириш борасидаги ишлар натижасини холис баҳолаш» билан биргаликда «устувор йўналишлар ва бундан кейинги ривожланиш стратегиясини шакллантириш» масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Янги асрнинг дастлабки йилларидаги тараққиёт стратегияси, жамиятни янгилаш, барча соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги фаолият 6 та устувор йўналишдан иборат. Биринчи устувор йўналиш - аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш, иккинчи устувор йўналиш - мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада жадаллаштириш, учинчи устувор йўналиш - жамият маънавиятини янада юксалтириш, тўртинчи устувор йўналиш - кадрлар тайёрлаш, бешинчи устувор йўналиш - иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш, олтинчи устувор йўналиш - жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини таъминлашдан иборат. Ана шу устувор йўналишлардан бири иқтисодиётда, шу жумладан, саноатда ҳам таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўлиб, саноат бошқаруви тузилмасини яхшилашдан тортиб корхоналарни янгилаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, мамлакатнинг бой табиий ва минерал хом ашё салоҳиятидан тўла, самарали фойдаланишга, экспортга мосланган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо этишга қаратилмоғи даркор. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнида, айниқса, инвестиция дастурини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатда катта ишлар қилинмоқда. 2016 йилда асосий капиталга қўйилган инвестицияларнинг 34,2 фоизи саноатга киритилмоқда. Ана шу инвестициялар асосида янгидан - янги корхоналарнинг барча вилоятларда қурилаётганлиги нафақат ҳудудларнинг саноат тизимини, балки уларнинг қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юбормоқда. Республика иқтисодиётида, шу жумладан, саноатда таркибий ўзгаришларни изчил таъминлаш натижасида давлатнинг қудратини янада орттириш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртни обод этиш ва халқнинг фаровонлигини янада юқори даражага кўтариш мумкин. Иқтисодий ўсиш айрим қонуниятлар асосида содир бўлади. Баъзан уни ҳаракатлантирувчи куч циклик аҳамият касб эса, бошқа пайтларда экстенсив ва интенсив омилларга болиқ бўлади. Шубҳасиз, давлатнинг сиёсати иқтисодий жараёнларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши ёки жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий институтларга таъсир этиш орқали билвосита таъсирга эга бўлади. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларда содир бўлиши ёки сустлашуви айрим ҳолларда циклик ҳусусиятга эмас балки айнан давлат сиёсатининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлади. Одатда, юқори суръатдаги иқтисодий ўсиш иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилаётган даврга тўғри келади. Мамлакат иқтисодиёти таркибининг аҳамияти иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашда, уларнинг самарадорлигини оширишда ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда кўринади. Иқтисодиётнинг таркибий тузилиши мамлакатлар ривожланишининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Иқтисодиётдаги таркибий силжишлар мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашдаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кўпчилик ривожланган Ғарбий Европа давлатлари, Жанубий-Шарқдаги янги саноатлашган давлатлар юқори даражада иқтисодий ўсишга иқтисодиётидаги катта таркибий силжишлар ҳамда бошқа сифат жиҳатдан ўзгаришлар эвазига эришдилар. Маълумки, иқтисодиётда таркибий силжишларни амалга ошириш натижасида туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ”. Иқтисодиётдаги таркибий силжишларни баҳолашда иқтисодиёт таркиби асосан тармоқ, такрор ишлаб чиқариш, минтақавий ва ташқи савдо жиҳатидан қаралади. Иқтисодиётдаги таркибий силжишлар тармоқ жиҳатдан қаралганда, асосий уч тармоқ: саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларининг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши ёки ушбу тармоқларда банд бўлган аҳоли сонига қараб аниқланади. Мамлакат иқтисодий ўсишининг дастлабки босқичларида мазкур уч тармоқнинг иқтисодиётдаги улуши жиҳатидан қишлоқ хўжалиги устунлик қилса, иқтисодий ўсишнинг кейинги босқичларида саноат ва юқори иқтисодий ўсиш палласида эса хизматлар кўрсатиш соҳасининг етакчилик қилиши кузатилади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling