2-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар. Саноатда замонавий бошқарув тизими
-жадвал Ўзбекистон саноатида 1991–2016 йиллар мобайнида ялпи маҳсулот ишлаб
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тармоқ 1991й 2006й 2010й 2015 2016
- Ташкилотчилик
12-жадвал
Ўзбекистон саноатида 1991–2016 йиллар мобайнида ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тармоқлар тузилмаси динамикаси (якунига нисбатан фоиз ҳисобида) Тармоқ 1991й 2006й 2010й 2015 2016 Бутун саноат 100 100 100 100 100 Шу жумладан: Электроэнергетика 2,8 8,5 8,1 7,9 7,7 Ёқилғи саноати 3,7 15,3 19,8 17,3 18,0 Қора металлургия 0,7 1,4 2,4 2,6 2,6 Ранги металлургия 9,7 10,0 10,9 10,4 10,0 Кимё ва нефть кимё 4,3 5,3 5,1 5,7 5,5 Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш 11,6 9,9 16,1 16,2 17,5 Қурилиш материаллари саноати 5,2 5,1 4,9 5,3 5,5 Ўрмон, ёғоч ва қоғоз саноати 1,2 1,0 1,0 1,2 1,3 Енгил саноат 39,9 19,1 13,3 13,4 12,9 Озиқ-овқат саноати 14,7 13,3 12,8 14,1 13,2 Бошқа тармоқлар 6,2 3,3 5,6 5,9 5,8 *Манба: 1991-2016 йилларга таалуқли статистик тўпламлар. 1991-2016 йилларда Ўзбекистон саноатининг тармоқ тузилмасидаги ўзгаришларнинг таҳлили саноат ишлаб чиқаришида фан-техника тараққиётини жадаллаштиришни таъминлайдиган тармоқлар юқори суръатлар билан ривожланаётганлигини ва бошқа прогрессив ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатади. 2.4. Бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида Ҳар қандай ишлаб чиқариш бошқарувнинг муайян тизимисиз оқилона ҳаракат қила олмайди ва ривожланмайди. Шу туфайли ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади. «Бошқарув» тушунчаси узоқ ва чуқур тарихий таракқиётга эга. Унинг юзага келиши эса инсоният тараққиётининг энг муҳим жараёнларидан бири ҳисобланади. Бошқарув фаолиятининг дастлабки даврида инсонлар ўз билим ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарган бўлсалар, аста-секинлик билан техника-технологиянинг ривожланиши, ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши ва ҳар хил ташкилий шароитлар юзага келиши натижасида фаолиятнинг мазкур тури анча мураккаблашиб борди. Бундай ҳолатни англаш, чуқурроқ ўрганиш ва билиш «Бошқарув фани»нинг вужудга келишига олиб келди. Бошқарувнинг бир қатор назарий ва амалий вазифалари Ф.У. Тейлор томонидан асослаб берилган. У бошқаришга «Нима қилиш кераклигини, уни энг яхши ва қулай усулда амалга оширишни аниқ билиш санъати», - деб таъриф берган. Бошқарувнинг маъноси ва моҳияти, аҳамияти ва мазмуни, тамойиллари ва усуллари тўғрисида буюк олимлар, мутафаккирлар, мутахассислар жуда кўп фикр айтишган ва ёзиб қолдиришган. Бошқарув - алоҳида функция бўлиб, турли-туман соҳалар (мамлакат ва унинг ҳудудлари, миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари, корхона ва унинг бўлимлари) да инсонлар устидан раҳбарлик қилиш фаолиятидир. Бошқарув - ташкилотнинг мақсадини ифодалаш ва унга эришиш учун зарур бўлган башорат қилиш, режалаштириш, ташкил этиш, иштиёқни уйғотиш (мотиватсия) ва назорат қилиш бўйича фаолият тури, жараёнидир. Бошқарув - шундай фаолиятки, унинг ёрдамида уюшмаган жамоа (ҳалойиқ ёки тўда) самарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган унумли (баракали) гуруҳга айлантирилади. Бошқарув - маълум жараёнга, организм ва жамоага мақсадли таъсир кўрсатишни ўзида ифода этувчи ижтимоий фаолиятнинг бир туридир. Бошқарув - муайян ахборотга асосланган ва мавжуд дастурга мувофиқ объектнинг ишлашини, яъни фаолият кўрсатишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар мажмуасидир. Шунингдек, машҳур франсуз олими Анри Фаёл ҳам бошқарувга қуйидагича таъриф беради: «Бошқарув - бу, корхона ихтиёридаги барча ресурслардан максимал (энг кўп - А.О.) фойда олган ҳолда уни мақсад сари этаклаш фаолиятидир». Демак, бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён ҳисобланади. Макроиқтисодий соҳанинг етакчи тармоғи бўлган саноатни бошқариш зарурияти тўғрисида сўз юритилганда юқоридаги таърифларни янада кенгайтириш ва мазмунан бойитиш зарурати юзага келади. Ижтимоий ишлаб чиқаришни, жумладан, унинг энг йирик ва етакчи соҳаси бўлган саноатни бошқаришнинг объектив заруриятини изоҳлаб шуни айтиш керакки, йирик миқёсда амалга ошириладиган, ҳар қандай тўғридан- тўғри қилинаётган меҳнат, ишлаб чиқариш кўпроқ ёки камроқ даражада бошқарилишга муҳтождир. Бошқарув илми (менежмент)да бошқарувнинг икки хил тушунчаси мавжуд бўлиб, уларнинг бирини бошқарувнинг субъекти ва иккинчисини бошқарувнинг объекти ташкил этади. Бошқарув субъекти - жисмоний ёки юридик шахслар бўлиб, ундан амалдаги қонунлар асосида ҳокимият идоралари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ ҳуқуқий таъсир юзага келади. Бошқарув объекти - бошқарув субъектининг ҳуқуқий таъсири қаратилган нарсадир. Бунга ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, жисмоний ва юридик шахслар кириши мумкин. Кўриниб турибдики, у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам инсонларни бошқариш уларнинг ўзи томонидан амалга оширилади. Фақат кишилар, уларнинг фаолияти, жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа жараёнлар билан боғлиқ бўлган фаолиятлари бошқарувнинг предмети, яъни ҳозирги замон менежментининг асоси ҳисобланади. Бошқарувнинг субъекти ва объектисиз менежмент фан ва хўжалик тажрибаси сифатида ўз мазмун ва моҳиятини йўқотади. Албатта, минглаб кишилар ишлайдиган саноат ҳам бу тушунча ва мулоҳазалардан холи эмас. Айниқса саноат ишлаб чиқаришида «субъект» ва «объект» тушунчалари бошқа тармоқларга нисбатан хийла равшанроқ кўринади. Бунда вазирлик, компания ва акциядорлик жамиятларидаги бошқарувчилар корхонадаги бошқарувчиларга, корхонадаги бошқарувчилар эса цех, участка бошқарувчиларига раҳбарлик қиладилар. Ҳар қандай бошқарув ўз мақсади ва вазифаларига эга. Мақсад - бу, инсон фаолиятининг аввалдан фикран ўйланган натижасидир. Шунга биноан, бошқарувнинг мақсади деганда, бошқарув субъектининг олдиндан ўйланган, мўлжалланган, эришиш зарур бўлган натижаси тушунилади. Саноатда эса, мақсад - кўп ва сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида сотиш ҳамда мўлжалланган фойдани олишдир. Ҳар қандай мақсадга маълум талаблар қўйилади. Даставвал, мақсад илмий ва амалий жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Иккинчидан, у аниқ, яхши ифодаланган ва адресли бўлиши зарур. Учинчидан, қўйилган мақсад эришимли бўлиши, яъни унга этишишнинг имкониятлари, шарт ва шароитлари ҳисобга олинган бўлиши керак. Қўйилган мақсадга эришиш учун маълум вазифаларни бажариш зарур. Маълумки, вазифа - бу, аввалдан белгиланган, аниқланган, кўрсатилган, бажарилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган иш, нарсадир. Саноат ишлаб чиқаришида бошқарувнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: -келажакни аниқ кўрмоқ (истиқболни тўғри башорат қилиш ва унга монанд бўлган фаолият дастурини тузиш); -ташкиллаштирмоқ (саноатнинг ички, моддий ва ижтимоий тузилмасини барпо этиш); -персонални идора қилмоқ (саноат ишлаб чиқариш ходимларини ҳаракатга келтириш); -келишиш (ҳаракат ва тиришқоқликни бир-бири билан уйғунлаштириш); -назорат қилиш ва кузатиш (жорий этилган ва берилган буйруқ асосида ҳаракатнинг, яъни фаолиятнинг қандай тарзда бўлаётганини мушоҳада қилиш). Бошқариш жараёнида олдиндан кўра билиш ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Барча жараёнларни кузатиб, уларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бошқарилиб турилади. Масалан, маҳсулотга бўлган эҳтиёж, нарх-наво, техника ва технологиялар ўзгариши, иш ҳақи ва ижтимоий муҳофазанинг ҳолати ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун вазиятга қараб керакли ўзгаришларни зудлик билан амалга ошириш керак бўлади. Бошқариш жараёнида режалаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, маҳсулот ҳажмини белгилаганда уни барча ресурслар билан таъминлаш ва уларни етказиб бериш масаласига катта эътибор бериш керак. Маълумки, режалар бир кунлик, ўн кунлик, бир ойлик, бир кварталлик, бир йиллик, уч йиллик, беш йиллик ва ўн-ўн беш йиллик бўлиши мумкин. Охиргиси «консепция», «башорат» тушунчалари билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш жараёни ўзлуксиз бўлади, чунки у, энг аввал, юзага келади, шаклланади, ривожланади ва такомиллашади. Ана шу ўзгаришларни ташкилотчилик таъминлайди. Ташкилотчилик - моддий - техника таъминоти, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни сотиш жараёнларидан иборат. Ташкилотчиликка кунда юз берадиган муаммоларни тез ҳал этиш билан боғлиқ бўлган фаолият ҳам киради. Мувофиқлаштириш ва назорат ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади. Тармоқлар, корхоналар, цехлар ва участкалар, бўлимлар ҳамда унда ишлайдиган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турилгандагина юқори натижаларга эришиш мумкин. Барча топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун назорат керак. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling