2-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар. Саноатда замонавий бошқарув тизими


-жадвал  Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистонда давлатни бошқариш


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana16.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1510854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 2 мавзу

13-жадвал 
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистонда давлатни бошқариш 
тамойиллари 
№ 
Тамойиллар 
Изоҳ 
1. Демократия тамойили 
• инсоннинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳамда 
уни амалга ошириш; 
• барча фукароларнинг тенг ҳуқуқлилиги; 
• давлат ва жамият бошқарувида қонун устуворлиги; 
• давлат ва нодавлат идораларининг сайловчилар олдидаги 
жавобгарлиги ва бошқалар 
2. 
Иқтисодий 
муносабатларни 
демократиялаш тамойили 
• монополлашган иқтисодиётдан эркин иқтисодиётга; 
• сотсиалистик мусобақадан эркин, соф рақобатга; 
• қатий белгиланган нархлардан эркин нархларга; 
• давлатлашган мулкдан хилма-хил мулкчиликка 
асосланган иқтисодиётга ўтиш 
3. 
Юксак маънавият 
тамойили 
• Мустақиллик тафаккурини шакллантириш, яъни: 
- Ўзбекистон давлатинннг истиқболи ва истиқлоли ҳақида 
қайғуриш; 
- ўзининг ва ўз халқинннг, ватанининг қадру қиммати, ор-
номусини англаб, уни ҳимоя қилиш; 


- юксак ғоялар, янги кашфиётлар, ниятлар оғушида меҳнат 
қилиб, истеъдоди ва иқтидори, бор имкониятини, керак булса, 
жонини юрт истиқболи, элига бахшида этишдир. 
4, 
Миллий хавфсизликни 
таъминлаш тамойили 
• Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятига кириш суръатларини 
тезлаштириш; 
• турли халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари ишларида 
фаол иштирок этишни таъминлаш 
Ўзбекистоннинг 
истиқлол 
йўли 
Ислом 
Каримовнинг 
бозор 
муносабатларига ўтиш юзасидан олға сурган беш тамойилига асосланади. 
Уларнинг моҳияти қуйидагича (14-жадвал). 
Ушбу тамойиллар Ўзбекистоннинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган 
ҳолда изчиллик билан шакллантириб ва ривожлантириб боришни, унга аста-
секин, босқичма-босқич, аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қила бориб, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий барқарорликни таъминлаш орқали бозор 
муносабатларига ўтишни билдиради. Айни вақтда улар кенгаш, ҳамжиҳатлик, 
маслаҳат билан иш юритишни, шижоат ва тавакаллчилик билан ҳаракат 
қилишни талаб этади. Бу борада соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги 
сўзларини келтириш ўринлидир. «Тажрибамдан кўрилганки, ишбилармон
мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъи тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-
минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Чунки тажрибали бир киши 
минг кишига иш буюради»
1


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling