2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа
-расм. Интерфаол таълимнинг асосий белгилари
Download 1.75 Mb. Pdf ko'rish
|
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA
24-расм. Интерфаол таълимнинг асосий белгилари
Изоҳ: Рефлексия (лот. “reflexio” – ортга қайтиш, акс этиш): кишининг ўз хатти-ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб етиши, фаҳмлашига қаратилган назарий фаолияти; билишнинг алоҳида фаолияти; шахсий кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй-хаёллари моҳиятини фикрлаш орқали англаш), ўз-ўзини таҳлил қилиши. Барча таълим турлари каби интерфаол таълим ҳам устувор тамойилларга эга: 1. Машғулот – маъруза эмас, балки жамоанинг умумий иши. 2. Гуруҳнинг тажрибаси педагогнинг тажрибасидан кўп. 3. Талабалар ёш, ижтимоий мавқе ва тажрибага кўра ўзаро тенг. 4. Ҳар бир талаба ўрганилаётган муаммо юзасидан ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга. 5. Машғулотда талаба шахси танқид қилинмайди (фикр танқид қилиниши мумкин). 6. Билдирилган ғоялар талабаларнинг фаолиятини бошқармайди, балки фикрлаш учун ахборот (маълумот) бўлиб хизмат қилади Интерфаол таълим қуйидаги имкониятларга эга: - талабаларда билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни уйғотади; - таълим жараёнининг ҳар бир иштирокчисини рағбатлантиради; - ҳар бир талабанинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади; - ўқув материалининг пухта ўзлаштирилиши учун қулай шароит яратади; - талабаларга кўп томонлама таъсир кўрсатади; - талабаларда мавзулар бўйича фикр ҳамда муносабатни уйғотади; - талабаларда ҳаётий зарур кўникма, малакаларни шакллантиради; - талабаларнинг хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартирилишини таъминлайди Таълимни ташкил этишга интерфаол ёндашувни қарор топшириш учун педагоглар бир қатор шартларга риоя эта олишлари зарур. Улар : 1. Таълим жараёнига жамоадаги барча ўқувчиларнинг тўла қамраб олиниши. 2. Талабаларнинг машғулотларга руҳан тайёрликларини инобатга олиш. 3. Талабалар сонининг кўп бўлмаслиги (25-30 нафар ўқувчи билан кичик гуруҳларда ишлаш самаралидир). 4. Ўқув хонасининг жиҳозланиши (стуллар доира, арча, “Жонли линия” каби шаклларда жойлаштирилади). 5. Топшириқни бажариш, материалларни тақдим этиш, гуруҳларнинг ишланмаларини муҳокама қилиш учун вақтнинг аниқ белгиланиши. 6. Талабаларнинг кичик гуруҳларга моҳирона бириктирилиши (ҳар бир гуруҳда фаол, нофаол талабаларнинг тенг миқдорда бўлиши) Изоҳ: Стуллар кичик ва катта доира шаклида жойлаштирилганда кичик доирада талабалар, катта доирада эксперт гуруҳи жойлашади. Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол таълимнинг қуйидаги шаклларда амалга оширилаётганлиги барчага маълум (25-расм): Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling