2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа


ЕСТS кредит технологиясига ўтишдан кўзланган мақсад


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/41
Sana18.09.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1680463
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

ЕСТS кредит технологиясига ўтишдан кўзланган мақсад
талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш учун олий юртини танлашда
шарт-шароит яратиш; муайян давлатдаги мавжуд таълим олиш
муддатининг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш; Европа
олий ўқув юртлари ўқув режаларини ўрганиш ва шу асосида ўқув
жараёнини такомиллаштириш; талабалар қобилиятини тўла
ривожлантириш ва ўқитишнинг юқори натижаларига эришиш.
Модул-кредит тизими ҳам муайян тамойилларга таянади. Улар:
1. Transferancy – ЕСТS тизимига хоҳлаган шахс ёки ташкилотнинг
тўсиқсиз киришига шарт-шароит яратиш. Ушбу шарт-шароит кучли
ахборот тарғиботи воситасида яратилади, унинг натижасида умумий
янгилик, аниқлик ва очиқлик муҳити шакллантирилади.
Ахборот тарғиботи қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) алмашиш
схемасига киритилган талабаларнинг ўқиш натижалари ҳақида бир-бирига
ўз вақтида ахборот етказиб туриш; 2) олий ўқув юртларининг ўз ахброт
пакетлари билан мунтазам алмашиб туришлари, таълим хизматлари
доирасида бир-бирини имкониятларини ўрганиш; 3) олий ўқув юртларида,
ЕСТS ҳақида тўла маълумотларнинг мавжудлиги.
2. Аgreement – талаба билан иккала олий таълим муассасасининг
ЕСТS координаторлари орасида тайёрлаш мазмуни, ўқув тартиби ва
муддатлари, аттестация тадбирлари, ўқув режаларидаги фарыни бартараф
этиш тартиблари ҳақида ўзаро келишувларини англатади.
3. Сredits – Host (талаба қабул қиладиган) университетида
муваффақиятли ўтилган барча фанлар Post (талабани бошқа ОТМга
юборган) университетда ҳисобга олиниши зарур.


4. Таълимнинг инсонпарварлашувишахснинг турли таълим
хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириши ва таълим жараёнида инсон
қобиятининг очилишини англатади. ЕСТS таълимни давом эттириш учун
олий таълим муассасасини, ўқув фанларини ва ўқитувчиларни танлиш
имкониятини беради.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling