Кредитларни ҳисоблаш ва уларни ўқув
фаолиятлари турлари,
блоклар
ва алоҳида фанлар бўйича тақсимлашда ўтиш коэффициенти (Кўт)ни
аниқлаш талаб этилади:
Кўт= 240:8262-0,029
Бу ерда: 240 – бакалавриатнинг ЕСТS бўйича умумий меҳнат
сарфлари йиғиндиси, соат.
Жами кредитлар сони талабаларнинг меҳнат сарфига кўра ўтиш
коэффициенти (0,029)га кўпайтирилади.
Ўқув
фаолиятининг турлари, блоклар ва алоҳида ўқув бўйича
кредитларни ҳисоблаш қуйидаги намуна бўйича амалга оширилади (5-
жадвал):
5-жадвал. Фанлар блоклари бўйича кредитлар тақсимоти
Ўқув жараёни модул-кредит тизими
асосида ташкил этилганида, одатда
4 балли ёки 100 фоизли баҳо шкаласи қўлланилади. Яъни:
А-4 б;
В-3,5 б;
С-3 б;
D -2,5;
Е-2 б;
F- 1,5 б;
F-1 б
100 фоизли баҳолаш тизими тахминан қуйидагича тақсимланади:
- машғулотларда қатнашиши – 5%;
- жорий назорат (тест) – 30 % (одатда 10 % дан 3 марта);
- мустақил таълим – 15 % (ўртача 5 % дан 3 марта);
- лаборатория иши – 10 %;
- курс лойиҳаси (иши) – 10 %;
- якуний имтиҳон – 30 %
Европа мамлакатларида модул-кредит тизими бўйича
фаолият
юритаётган университетларда баҳолаш
мезонлари ва даражалари
қуйидагича (6-жадвал):
6-жадвал. Баҳолаш мезонлари ва даражалари
Ўқув фани (модули) материалининг 90-100 % ўзлаштирилиши учун
“аъло” баҳо қўйилади. Бу касбий тайёргарликни 4-даражасига тенг бўлиб,
“ижод даражаси” деб белгиланади. Агарда ўқув фани (модули)
дастури
бўйича материаллар камида 50 % ўзлаштирилса, у ҳолда “етарли” баҳоси
қўйилади ва у ўзлаштиришнинг “тасаввур этиш даражаси” деб
белгиланади. Ўқув фани материалларининг 40 % дан кам ўзлаштириши,
тайёргарликнинг 0-даражаси (“мутлақо
тасаввур эта олмаслик
даражаси”)га тенг ҳисобланади.
Ҳар бир курс якунлангандан сўнг талаба
кредитни якунлаганлиги
тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: