2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа


-расм. Интерфаол таълимда ташкил этиладиган суҳбат (диалог)


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana18.09.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1680463
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

21-расм. Интерфаол таълимда ташкил этиладиган суҳбат (диалог) 
Интерфаол ТТ моҳиятига кўра суҳбатнинг “талаба – ахборот-
коммуникацион технологиялар” шаклида ташкил этилиши талабалар
томонидан мустақил равишда ёки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот
технологиялари ёрдамида билим, кўникма, малакаларнинг ўзлаштирилишини
англатади.
Ўқитувчи интерфаол таълим ёрдамида талабаларнинг қобилиятларини
ривожлантириш, мустақиллик, ўз-ўзини назорат, ўз-ўзини бошқариш, самарали
суҳбат олиб бориш, тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини
тинглаш ва тушуниш, мустақил, ижодий, танқидий фикрлаш, муқобил


таклифларни илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш, ўз
нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга
интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни
шакллантиришга муваффақ бўлади. Энг муҳими, интерфаол ТТни қўллаш
орқали ўқитувчи талабаларнинг аниқ таълимий мақсадга эришиш йўлида
ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатларини ташкил этиш, йўналтириш,
бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш орқали холис баҳолаш имкониятини
қўлга киритади.
Ўқув жараёнининг интерфаол ТТга асосланиши бир қарашда
ниҳоятда оддий, содда, ҳатто “болалар ўйини” каби таассурот уйғотади. Бироқ,
бунда ўқитувчининг маълум даражада қуйидаги омилларга эга бўлиши талаб
қилинади (22-расм): 
22-расм. Интерфаол таълим самарадорлигини таъминловчи асосий омиллар
Шу билан бирга интерфаол ТТни қўллаш самарадорлиги қуйидаги
иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ (23-расм): 


23-расм. Интерфаол таълим самарадорлигини 
таъминловчи асосий омиллар 
Одатда интерфаол ТТга асосланган таълимий ҳаракатлар қуйидаги
шаклларда ташкил этилади: 
- индивидуал; 
- жуфтлик; 
- гуруҳ; 
- жамоа билан ишлаш 
Интерфаол ТТни қўллаш жараёнида талабалар қуйидаги имкониятларга
эга бўлади: 
- гуруҳ ёки жамоа билан ҳамкорликда ишлаш; 
- тенгдошлари орасида ўз ғояларини эркин баён қилиш, 
билимларини ҳеч қандай руҳий тўсиқларсиз намойиш этиш; 
- муаммони ҳал қилишга ижодий ёндашиш; 
- гуруҳ ёки жамоадошлари билан руҳий яқинликка эришиш; 
- ўз ички имконият ва қобилиятларини тўлиқ намоён қила олиш; 
- фикрлаш, фикрларни умумлаштириш, энг муҳимларини саралаш; 
- ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш; 
- ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш; 
- турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан 
чиқа олиш кўникмаларини ўзлаштириш 
Интерфаол таълим муайян белгиларга эга. Қуйидагилар интерфаол
таълимга хос асосий белгилар саналади (24-расм): 



Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling