2-мавзу: Спонтан мажбурий ва индуцирланган нурланиш. Лазерлар
Download 380.67 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
Лазерларнинг ишлатилиши. Ҳозирги вақтда лазер нурлари кўплаб соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Лазер нурларидан фойдаланиб ўта каттик моддаларга (олмос ва бошқаларга) ишлов бериш мумкин. Лазер нурлари маҳсулотлардаги дефектларни аниқлашда, узоқ масофалардаги радиоалоқада, кичик ҳажмларда жуда юқори температура хосил қилишда, медицинада жуда нозик хирургик операцияларини бажаришда (масалан, кўз жарроҳлигида) қўлланилмоқда.
Лазерлар ёрдамида олинган нурлар юқори даражада когерент, дастаси эса ниҳоятда ингичка бўлганлиги учун улар фан ва техниканинг турли соҳаларида: узоқ масофалардаги радиоалоқада, кичик ҳажмларда жуда юқори температурали плазма хосил қилиниб, у ўрганилмокда. Маълумки, юқори температурали плазмани ўрганиш бошқарилувчи термоядро реакциясини амалга ошириш билан боғлиқдир. Лазер нури ёрдамида предметнинг ҳажмли тасвирини ҳосил қилиш ва бу ҳажмли тасвирни махсус усулда ёзиб олиш мумкин. Бу соҳа голография деб аталади. Лазер турлари, ишлаш принципи ва характеристикалари билан «Квант электроникаси» курсида таништириб ўтилади. Назорат учун саволлар 1. Ночизиқли оптика нимани ўргатади? 2. Иккинчи оптик гармоника нима? 3. Ёруғликнинг мажбурий комбинацион сочилиши. 4. Кучли ёруғлик тўлқинлари учун суперпозиция принципининг бузилиши. 5. Ночизиқли муҳит учун моддий тенглама. 6. Ночизиқли қутбланиш. 7. Ночизиқли кирувчанлик. 8. Оптик детекторлаш. 9. Бор постулатлари. 10. Эйнштейн атомнинг нур сочиш ва ютишини нимадан келиб чиқиб тушунтириб берди? Атомларнинг нурланиши билан ўзаро таъсирининг уч хил асосий жараёнини тушунтириб беринг. Спонтан нурланиш қандай нурланиш? Атом ўйғонган ҳолатда қанча вақт туриши мумкин? Мажбурий нурланиш қандай нурланиш? «Лазер» сўзининг маъносини айтинг. Мазерлар қандай тўлқинлар соҳасида ишлайди? Лазер қурилмасининг тузилиши қандай? Лазер нурини содир бўлиш механизми тўғрисида нима дейишингиз мумкин? Лазер нурининг хусусиятлари хақида гапириб беринг. Ҳозирги вақтда лазер нуридан қўлланиш соҳаларини келтириб беринг. Download 380.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling