2-мавзу: Спонтан мажбурий ва индуцирланган нурланиш. Лазерлар


Download 380.67 Kb.
bet1/10
Sana17.06.2023
Hajmi380.67 Kb.
#1533604
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

2-мавзу:Спонтан мажбурий ва индуцирланган нурланиш. Лазерлар.
Режа:
1. Ночизиқли оптиканинг асосий эффектлари. Оптик ночизиқлилик механизмлари. Кучли ёруғлик тўлқинлари учун суперпозиция принципининг бузилиши.
2. Ночизиқли муҳитнинг моддий тенгламаси.
3. Ночизиқли қутбланиш.
4. Ночизиқли кирувчанлик
5. Оптик детекторлаш.
6. Атомларнинг квант ҳоссалари. Бор постулатлари.
7. Квант системада спонтан ва мажбурий нурланиш.
8. Лазер ишлашининг ва тузилишининг асосий принциплари.

Таянч сўзлар

Ночизиқли оптика, мажбурий комбинацион сочилиш, иккинчи оптик гармоника, учинчи оптик гармоника, суперпозиция принципининг бузилиши, ночизиқли қутбланиш, ночизиқли оптик кирувчанлик, оптик детекторлаш, мажбурий нурланиш, спонтан нурланиш, мажбурий ютилиш, мазер, лазер, метастабил ҳолат, лазер нури


1. Ночизиқли оптиканинг асосий эффектлари. Оптик ночизиқлилик механизмлари. кучли ёруғлик тўлқинлари учун суперпозиция принципининг бузилиши


19.1-rasm.
Ночизиқли оптика характери ёруғлик интенсивлигига боғлиқ бўлган ёруғлик билан модданинг ўзаро таъсирлашишини ўрганади. Бунга оптик гармоникалар генерацияси, ёруғликнинг "тўғирланиши", ёруғликнинг мажбурий сочилиши, ёруғлик дасталарининг ўзифокусланиши ва импульсларнинг ўзимодуляцияланиши, ёруғликнинг икки фотонли ёки кўп фотонли ютилиши, муҳитнинг оптик тешилиши ва шунга ухшаш ҳодисалар киради. Баъзиларини қараб чикамиз.
Иккинчи оптик гармоника генерацияси. Бу ҳодиса кристаллда юқори қувватли лазер дастаси тарқалганда ёруғлик частотасининг иккиланишидадир. Жараённинг механизми элементар атом осцилляторининг ночизиқлилиги билан боғланган.
Кристаллда ёруғлик частотасининг иккиланиши лазер вужудга келгандан кейин очилган биринчи ночизиқли оптик эффект эди. Френкен тажрибасининг схемаси (19.1-расм) да кўрсатилган. бўлган ёқут лазери нурланиши кварц кристалига фокусланади. Кристалдан чиқувчи нурланиш дисперсион призма ёрдамида спектрга ёйилади ва фотопластинкага фокусланади. Тажриба кўрсатадики, кристалдан, лазер частотасидаги ёруғликдан ташқари яна иккиланган частотада («иккинчи гармоника»), тўлқин узунлиги 3471,5 бўлган, ёруғлик ҳам чиқади. Бу ҳодиса ночизиқли оптиканинг ривожланишида муҳим роль ўйнади.

Download 380.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling