Статистик кузатиш материалларини текшириш ва қабул қилиш давомида икки типдаги хатолар аниқланиши мумкин: қайд қилишдаги хатолар ва репрезентатив (ваколатли) хато. Статистик кузатиш материалларини текшириш ва қабул қилиш давомида икки типдаги хатолар аниқланиши мумкин: қайд қилишдаги хатолар ва репрезентатив (ваколатли) хато. Қайд қилишдаги хатолар ўз навбатида тасодифий ва мунтазам хатоларга бўлинади. Мунтазам хатолар ҳам икки турда бўлиши мумкин: била туриб йўл қўйилган хатолар ва билмасдан йўл қўйилган хатолар. - Тасодифий хатолар ҳар хил кўринишда бўлиб, ёзувдан тушириб қолдириш ва санашда хатоликка йўл қўйиш, кузатувчининг толиқиши, чарчаши натижасида юзага чиқади.
- Мунтазам хатолар ҳар доим бир йўналишда бўлади ва умумий кўрсаткичларга кучлироқ таъсир кўрсатади. Натижада улар ҳақиқатдан йироқлашади.
Репрезентатив хато деб бош тўплам билан танлама тўплам натижалари ўртасидаги тафовутга айтилади. Бу хато фақат танлама кузатишга хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |