2-мавзу темирбетон конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш


Download 84.15 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi84.15 Kb.
#1340079
Bog'liq
ТБК 2-Презент


2-МАВЗУ
Темирбетон конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш.
2-МАВЗУ
Темирбетон конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш.
Режа:
1. Темирбетон конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш.
2. Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар.
3. Иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлари.
4. Бино ва иншоотлар мухимлик даражаси буйича синфлари.
1. Темирбетон конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш
Қурилиш конструкцияларни 1955 йилдан бери чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисобланади.
Чегара ҳолатлари деганда конструкцияларнинг ишлатилиш жараёнида олдиндан белгиланган талабларга жавоб бермай қолиши тушунилади Қурилиш конструкцияларни бу услуб билан хисоблаганда икки гурухга булиб хисобланади.
Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни юк кўтариш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бўлиб ва уларга : шакл умумий устиворлигининг йўқолиши, вазият устиворлигининг йўқолиши, қурилма металлининг толиқиши, ёки бошқа бирор характердаги бузилиш, юкларнинг ва ташқи муҳитнинг биргаликдаги ноқулай таъсири натижасида бузилиш, қурилмалардан фойдаланишни тўхтатишга олиб келадиган резонанс тебранишлар, металл материалнинг оқувчанлиги, бирикмалардаги силжишлар, дарзларнинг ҳаддан ташқари очилиши натижасида конструкциялардан фойдаланиш мумкинсизлик ҳолатлар.
Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлари учун умумий шарт қуйидагича ёзилиши мумкин:
N ≤ S
N - ҳисобланаётган элементдаги юкларнинг ноқулай биргаликда таъсир этишидан ҳосил бўладиган куч,
S - ҳисобланаётган элементнинг юк кўтариш қобилияти.
Элементдаги ҳосил бўладиган кучни қуйидаги формула билан аниқлашимиз мумкин:
(1)
бу ерда - куч Fni=1 га тенг бўлгандаги элементда ҳосил бўладиган куч.
gfi – юк бўйича ишончли коэффициент
gn – бино вазифасига кўра ишончлилик коэффициенти
Y - юкларнинг биргаликда таъсир этишини эътиборга оладиган коэффициент.
Элементнинг юк кўтариш қобилиятини унинг юзасига ва материалнинг қаршилигига қараб аниқлаш мумкин:
S=An×Rуп/gm×gc=An×Ry× gc (2)
Бу ерда: Ап – элемент кўндаланг кесимининг нетто юзаси,
Ry – элемент материалининг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги
gc – ишлаш шароитини эътиборга олувчи коэффициент.
Шундай қилиб биринчи гуруҳ чегаравий ҳолати бўйича ҳисоблаш тенгламасини ёзамиз:
Иккинчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни нормал фойдаланиш қийинлашиб қолганлиги билан боғлиқ ва уларга йўл қўйиб бўлмайдиган силжишлар, тебранмалар, дарзлар пайдо бўлиши натижасида ишлаш муддатининг камайишига олиб келадиган ҳолатлар киради. Конструк-цияларни чегара ҳолатларга ҳисоблаш, иншоотни қуриш ёки ундан фойдаланиш даврининг барча босқичларида чегара ҳолатлардан бирор-тасининг ҳам вужудга келмаслигини таъминлайди.
Чегаравий ҳолатни иккинчи гуруҳ бўйича ҳисоб ифодасини қуйидагича ёзиш мумкин:
бу ерда: - бирлик юк таъсирида элементдаги ҳосил бўладиган эластик деформация,
- норма бўйича ўрнатилган конструкциянинг чегаравий деформа-цияси.
Конструкцияларни чегара ҳолатларга ҳисоблаш,биноларни куриш ва фойдаланиш даврининг барча боскичларида чегара холатларидан биронтасининг хам вужудга келмаслигини таъминлайди.Бунда материал хусусиятларининг нокулай узгаришлари ,юкларнинг нокулай бирга таъсир этиш эхтимоли, фойдаланиш шароитлари ва конструкциялар ишлашининг узига хос томонлари хисобга олинган булади.Бунинг учун куйидаги коэффицентлар киритилади: юк буйича ишончлилик коэффиценти, юкларнинг бирга таъсир этиш эхтимоли коэффиценти, ишлаш шароити коэффиценти, биноларнинг вазифасига кура ишончлилик коэффиценти.
Ёриқлар очилишига ҳисоблашда, элементларнинг чўзилувчи арматура сатҳида пайдо бўладиган ёриқлар кенглиги -аcrc ёриқбардошлилик тоифаларига
мос ҳолда белгиланган ёриқлар кенглигининг чекланган миқдори [асrс] дан ортиб кетмаслиги керак
бу ерда [acrс]-ёриқлар кенглигининг чекланган миқдори.
Конструкцияларни силжишига ҳисоблашда уларда ташқи юкдан ҳосил бўладиган солқилик -f, унинг чекланган миқдори таъминланиши зарур, яъни fu дан ортиб кетмаслиги Солқиланишнинг чекланган миқдори жадвалларда келтирилади.
Деформацияни чеклаш нима учун керак деган савол туриши табиий.
Деформацияни чеклаш зарурати қуйидаги сабаблар туфайли вужудга келди:
-кўзга ташланадиган эгилишлар одам психикасига салбий таъсир этадиган ҳолларда;
-конструкциялар тебранганда одамларда ҳосил бўладиган ёмон ҳиссиёт уйғотадиган холатларида;
-технологик ускунани нормал ишлаши учун шароитни бузилиши ва элементнинг деформацияси натижасида мураккаб конструкцияни зарарланиши холатларида ва ҳ. к.
Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиш учун бир қатор коэффициентлар тизими ишлаб чиқилди.
Юкларнинг меъёрий миқдорини ўзгариши ҳисоблашда:
-юк бўйича ишончлилик коэффициентлари -g f ;
-бетон ва арматуранинг механик тавсифини ўзгарувчанлиги бўйича ишончлилик коэффициентлари -g в , g s ;
-ишлаш шароити бўйича коэффициентлари -g bi; g si ,
-конструкцияларни қандай мақсадларда (бино ва иншоотларни халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб) фойдаланилишига қараб, ишончлилик коэффициенти -g n орқали ҳисобга олинади.
Юқорида келтирилган коэффициентлар тизимини қўлланилишига сабаб, конструкцияларга энг ноқулай вазиятларда юклар таъсир этганда ҳам материаллар мустаҳкамлиги қиймати жуда кичик бўлганда ҳам ва конструкциялар мураккаб чегаравий ҳоллатга дуч келганда ҳам ишончлилигини таъминлай олади.
Download 84.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling