2-мавзу: Тижорат банкларда хужжатлаштириш ва хужжат айланиши


Download 48.58 Kb.
bet1/3
Sana18.11.2023
Hajmi48.58 Kb.
#1785764
  1   2   3
Bog'liq
2 Banklarda hujjatlashtirish.pptx




2-МАВЗУ: Тижорат банкларда хужжатлаштириш ва хужжат айланиши

2.1.Тижорат банкларида иш куни , хужжатлаштириш тартиби ва уларга қўйилган талаблар


2.2.Ҳисоб- китоб пул хужжатлари ва уларинг асосий реквизитлари
2.3.Тижорат банкларда ички назорат ва хужжат айланишини ташкил этиш


2.1. Тижорат банкларида иш куни , хужжатлаштириш тартиби ва уларга қўйилган талаблар
Бухгалтерия ходимларининг иш куни шундай ташкил этилиши лозимки, бунда келаётган ҳисоб-китоб-пул хужжатлари уз вақтида ижро этилиши ҳамда улар ҳисобвараклар бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиб, кундалик баланс тузилиши керак.
Банкларда иш куни ва хужжатлар айланишини ташкил этишда қўйидаги асосий талаблар белгиланган:
иш кунининг биринчи ярмида (бу вакт операция куни дейилади) банкка келиб тушган барча ҳисоб-китоб-пул хужжатлари шу куннинг узида қабул килиниши, расмийлаштирилиши ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобваракларида акс эттирилиши лозим. Операция куни тугагандан кейин банкка келиб тушган ҳисоб-китоб-пул хужжатлари, кейинги иш кунида мижозларнинг ҳисобваракларига киритилади.
операция куни давомида мижозлардан ҳисоб-китоб-пул хужжатларини бевосита бухгалтерия ходимларининг ўзлари қабул килиб оладилар. Операция кунидан ташкари вактда хужжатлар банкка махсус кўрилмалар (кутилар) оркали топширилиши мумкин. Улардаги хужжатлар камида хар соатда бир марта олинади;
операциялар хажмини тартибга солиб туриш учун хар бир банкда доимий равишда банкка катта микдорда тўлов хужжатлари такдим этиб турадиган асосий мижозлардан хужжатларни қабул қилиш графиги белгиланади;
жисмоний шахсларнинг (тўрли бадалларни топширувчи фукароларнинг, омонатчиларнинг) ҳисоб-китоб ва касса операциялари ушбу операцияларни бажарувчи бухгалтерия ходимлари томонидан операция куни давомида амалга оширилади;
барча ҳисоб-китоб-пул хужжатлари бўйича талаб килиб олингунча депозит ҳисобваракларидан амалга ошириладиган тўловлар, жумладан бюджетга ажратмалар ва иш хаки учун тўловлар факат ушбу ҳисобваракларда маблаг бўлган такдирда амалга оширилади.
Юкорида баён этилганларни ҳисобга олиб, хар бир банкда мижозларга хизмат кўрсатиш ва хужжатлар айланиши графиги тузилади. Унда хўжалик юритувчи субъектларга ҳисоб-китоб-касса хизматлари кўрсатишнинг аник вақти (оралиги) ҳамда уларни кайта ишловчи барча участкалардан хужжатлар утадиган вакт кўрсатилади. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва хужжатлар айланиши графигини банк рахбари тасдиклайди.
Бухгалтерия ходими томонидан юритиладиган ҳисобвараклар бўйича банк мижозлари ва ходимларидан қабул килинган ҳисоб-китоб-пул хужжатларига тегишли ишлов берилади.
Такдим этилган хужжатлар бўйича накд пул маблаглари ёки бошқа бойликларнинг утказилиши ёхуд берилиши мумкинлигини бу маблаглар олиниши керак бўлган ҳисобваракнинг ахволига қараб текширилади (мазкур ҳисобваракка қўйилган даъволар ҳамда тўловларнинг белгиланган тартибини ҳисобга олган холда депозит ҳисобварагидаги буш маблаг колдиклари етарли ёки етарли эмаслиги текширилади).
Келиб тушган барча ҳисоб-китоб хужжатлари бўйича амалга оширилган операциялар қонунийлиги ҳамда улар кредитлаш ва ҳисоб-китоб қилиш қоидаларига мувофиклиги, шунингдек мазкур мижознинг устави (низоми)да кузда тутилган фаолият турига мувофиклиги нуктаи назардан кўриб чиқилади.
Хусусан, хужжат матнида тўловлар максади кўрсатилгани (истисно этиладиган холатлардан ташкари), операция ҳисобваракларнинг дебети бўйича ҳам, кредити бўйича ҳам мижоз фаолияти характерига ҳамда мазкур ҳисобварак максадига мос келиши лозим;
товарлар ва хизматлар хакини тўлаш учун ёзилган тўлов талабномалари, тўлов топширикномалари ва ҳисоб-китоб чекларида товар-транспорт хужжатларининг ёки улар ўрнини босувчи бошқа хужжатларнинг номерлари ҳамда улардаги суммалар кўрсатилган бўлиши керак;
тўлов топширикномаларида даврий тўловлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги битим санаси қайд этилгани, карзлар бериш ва карз ҳисобваракларини тартибга солиш билан боғлик хужжатларда банк рахбари ёки у ваколат берган шахснинг ижозат устхатларининг мавжудлиги текширилади.
Аккредитивлар билан ҳисоб-китоб килинаётганда барча хужжатларнинг аккредитивлар шартларига келиши лозим. Чеклар, тўлов ва инкассо топширикномалари, тўлов талабномалари ва уларга илова килинган товар-транспорт хужжатлари ёхуд уларнинг ўрнини босувчи бошқа хужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда бу хужжатлар белгиланган шаклдаги бланкларда тузилганини, уларнинг кузда тутилган барча реквизитлари тўғри тўлдирилиши лозим:
* ракам ва суз билан ёзилган суммаларда тузатиш ва кушимча ракам киритиш аломатлари йуклиги, кушимча ракам ёзилмаслиги учун чеклардаги буш ўринларга чизик тортилганлиги;
* хужжатнинг кушимча нусхаларининг биринчи нусхасига мос келиши хужжатда белгиланган тартибда имзолар ва мухр изи борлиги, уларнинг олдиндан берилган намуналарга мослиги;
* тўланиши лозим бўлган такдим этилган чеклар номерларининг имзолар намуналари қўйилган карточкалардаги қайд этилган номерларга ёки мазкур мижозга берилган чек дафтарчалари қайд этиш карточкасига тўғри келиши;
* эгаси кўрсатилган чеклар ёки чиқим ордерида олувчининг паспортини кўрсатгани тўғрисидаги ёзувнинг тўғрилиги, пул ва бошқа қимматликлар олингани тўғрисида эгаси кўрсатилган чеклардаги чиқим касса ордерларидаги ва бошқа хужжатлардаги тилхатнинг мавжудлиги ҳамда бу ёзилган тилхатларнинг хакикийлигини текширади.
Мижозларнинг иш хаки тўғрисидаги такдим этган маълумотномалари тўғри расмийлаштирилган бўлиши керак. Маблаглар белгиланган хажм доирасида берилишини назорат қилиш, иш хаки тўлаш учун берилган маблаглар ҳисобини юритиш, мижозларга иш хаки график бўйича тўланиш муддатларига риоя этилишини, ишчи ва хизматчиларнинг иш хакидан ушлаб колинган соликлар, шунингдек давлат ижтимоий сугўртаси бўйича тўловлар суммалари утказилишини назорат килади.
Маълум бир операцияларни бошлаб берган бухгалтериянинг бошқа ходимлари имзоларини, зарур бўлган холларда тегишли назоратчи ходимларнинг улардан келаётган хужжатлардаги имзоларини олдиндан белгиланган намуналарга солиштиради, шунингдек, уларда шахсий ҳисобваракларнинг ракамлари қонуний равишда ўзгартирилганлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади. Бухгалтериянинг бошқа ходимларидан келиб тушган хужжатларнинг шакллари бажарилаётган операциялар турига мос келишини, хусусан мазкур операцияларни ҳисобвараклар кредити бўйича расмийлаштириш қоидаларида кузда тутилмаган бухгалтерия ёзувлари учун маълумотномалар тегишли хужжатларнинг (яъни тўлов талабномалари, тўлов топширикномалари, кирим-чиқим ордерлари ва шу кабилар) нусхалари ўрнига берилмаётганлигини аниклайди.
Кассадан келган кирим хужжатларидаги кассирлар имзоларини намуналарга солиштириб кўрилади. Мижозларга ўрнатилган тартибда берилган накд пул ва ҳисоб-китоб чеклари ракамларини тегишли карточкаларда қайд этиш ва уларнинг амал қилиш муддатларига мос келиши шарт. Ижро учун қабул килинган ва ижрочининг узи тузган хужжатларни имзолайди.
"Кузда тутилмаган холатлар" ҳисобваракларида ҳисобга олинадиган ҳисоб-китоб-пул хужжатлари карточкаларини юритиб борилади. Мижозларнинг ҳисобваракларидан уларга қўйилган (талабномалар) даъволар суммаларини амалдаги қонунчиликка биноан тўлов навбатига риоя этган холда белгиланган муддатларда чиқариб борилади.
Хизмат кўрсатиладиган мижозлар бўйича инкассо хужжатлари картотекаларини уз вақтида юритиб бориш лозим. Олдиндан акцептланиб, инкассо тартибида тўлаб бериладиган хужжатлар суммаларининг тўланиш муддатларини, шунингдек зарур холларда халкаро ҳисоб-китобларда қўлланиладиган хужжатларда валюталаш муддатлари белгилаб олинади.
Хорижий банклар ва мижозларнинг топширикномаларига биноан бажариладиган валюта операциялари учун воситачилик хаки, халкаро телеграф ва почта жунатмалари учун килинадиган харажатлар ўрнини коплаш суммалари, шунингдек хужжатлар хакини тўлаш ёки карзларни кайтариш муддатлари кечиқкан учун пенялар ҳамда фоизлар суммаларини ҳисоблаб бориш лозим.
Шахсий ҳисобвараклардаги ёзувлар тўғрилиги, шахсий ҳисобвараклардаги ёзувлар тўғри акс эттирилгани ҳисобварак дебети бўйича бу ёзувлар учун асос бўлган асл нусхадаги хужжатларга қараб, кредит бўйича эса, келиб тушган хужжатларнинг электрон нусхаларига солиштириб кўрилади.
Жорий ойдаги шахсий ҳисобвараклар маълумотларини йигиш ва саклаш ҳамда уларни жорий архивга уз вақтида топшириш зарур. Бажарилган операциялар бўйича белгиланган ҳисоботларни тузади. Мижозлар ва бошқа банкларнинг бажарилаётган операцияларга ҳамда мазкур банкда хизмат кўрсатилаётган мижозларга доир хатлари ва рекламацияларини ижро этиш талаб этилади.
Хужжатлар айланиш графигига ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш графигига риоя этилиши лозим. Операциялар тигизлиги бир меъёрда бўлишини таъминлаш ҳамда хужжатлар айланишини тезлаштириш максадида банкларда хужжатлар айланиши ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш графиги ишлаб чиқилади.
Ушбу графикларда хужжатлар уларга ишлов бериладиган барча участкалардан утиши керак бўлган аник вактлар кўрсатилади. Бунда иш куни давомида расмийлаштирилмаган хужжатлар тупланиб колишига йул қўймаслик лозимлиги ҳисобга олинади. График тузилаётганда қўйидагилар эътиборга олинади:
Кунлик тушумни қабул қилишга доир хужжатлар бухгалтериянинг операцион бўлими ходимлари қўлига пул маблагларини дастлабки санаш кассасидан иш куни бошланиши олдидан келиб тушиши лозим. Банк операцион куни мобайнида инкасса килинган накд пул тушуми хужжатлари кассадаги накд пул тушуми санаб бўлинмаганлигидан катъи назар соат 16.00 дан кечиқмай олинади. Касса дафтарларини касса маълумотлари билан солиштириш соат 18.00 гача якунланади;
иш кунининг иккинчи ярмида мижозлардан қабул килинган ҳисоб-китоб-пул хужжатларини тўлаш вақти мобайнида (яъни иш куни охиригача) расмийлаштирилиши лозим;
мижозлардан келиб тушган хужжатлар шу мижозларга имкони борича хизмат кўрсатиш вақтигача тўлаб берилиши лозим;
мижозлардан хужжатлар бутун иш куни мобайнида қабул килинади. Банк операцион куни охиригача банкка келиб тушган хужжатлар жорий кун баланси бўйича бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади, банк опера-цион куни тугагандан сўнг топширилган хужжатлар эса банкнинг кейинги иш куни баланси бўйича утказилади. Иш куни якунланишига камида икки соат колган вактда бошқа шахарда жойлашган тўловчиларнинг хизмат кўрсатувчи банкларига инкассага қабул килинган тўлов талабномалари уша куниёк жунатилади.
Банкларнинг асосий мижозларидан хужжатлар бир меъёрда келиб туришини таъминлаш учун мижозларга хизмат кўрсатиш графиги ишлаб чиқилади ва улар билан келишилади. Графикка банк билан бир ахоли пунктида жойлашган ва банкка хар куни катнайдиган корхоналар киритилади. Графикка киритилмаган фукаролар ва мижозларнинг вакилларига бутун банк операцион куни мобайнида улар банкка келган вактда хизмат кўрсатилади:
* мазкур банк мижозларининг ҳисобваракларига маблаларни киритиш ва чиқариб олиш учун хужжатлар келиб тушганлиги ва ишлов берилганлигига қараб бухгалтериянинг бир операцион ходимидан бошқасига берилиши кечиқтирилмаслиги лозим;
* жорий куннинг операциялари бўйича ахборотни (хужжатларни) ХКМига улар билан келишилган махсус график бўйича топширилиши лозим;
* шахсий ҳисобвараклардаги ёзувларни текшириш ҳамда шу ҳисобва-раклардаги якуний натижаларни баланс ҳисобвараклари ва кузда тутилмаган холатлар ҳисобвараклари билан солиштириш кун охирида ёки кейинг куни эрталабдан кечиқмасдан бухгалтерия ходимлари томонидан амалга оширилади;
* хужжатлар экспедиция бўлимига улар расмийлаштирилиши биланок топшириб турилади. Экспедиция хужжатларни, қоида бўйича, иш куни якунланишига камида 1,5 соат колганда қабул қилишни тухтатади.



Download 48.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling