2-мавзу: Тижорат банкларда хужжатлаштириш ва хужжат айланиши
Ҳисоб- китоб пул хужжатлари ва уларинг асосий реквизитлари
Download 48.58 Kb.
|
2 Banklarda hujjatlashtirish.pptx
2.2. Ҳисоб- китоб пул хужжатлари ва уларинг асосий реквизитлари
Ўзбекистон Республикасида накд пулсиз ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2002 йилни,12январдаги 1/4 - сонли карори билан тасдикланган сон-60 билан қайд килинган «Накд пулсиз ҳисоб-китоблар» тўғрисидаги НИЗОМ асосида тартибга солинади. Мазкур Низом асосида накт пулсиз ҳисоб – китоблар амалга оширилади. Юридик ва жисмоний шахсларга, ҳамда Ўзбекистон Рспубликасининг резидентлари ва норезидентларига нахт пулсиз ҳисоб китобларда татбик килинади. Ўзбекистон Республикаси банклари накд пулсиз ҳисоб – китобларни қўйидаги шаклларда ташкил этадилар ва амалга оширадилар : тўлов топширикномалари билан ҳисоб-китоблар; аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар; инкассо бўйича ҳисоб-китоблар; чеклар билан ҳисоб-китоблар. Ушбу шакллар бўйича накд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўйидаги пул-ҳисоб-китоб хужжатларидан фойдаланилади: мемориал ордер ; тўлов топширикномаси ; тўлов талабномаси ; инкассо топширикомаси ; аккредитивга ариза ; тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеки . Шунингдек, накд пулсиз ҳисоб-китоблар пластик карточкалар фойдаланган холда, амалга оширилиши мумкин. Тўловчи ва маблагларни олувчи ўртасидаги накд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул-ҳисоб-китоб хужжатларининг аникшакли мустақил равишда шартнома (битим)га мувофик белгиланади. Агарда банк ҳисобвараки шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов хужжати банкка тушган куннинг эртасидан кечиқтирмасдан, тушган пул маблагларини мижоз ҳисобварагига кирим қилиш, мижознинг топширигига мувофик ,ҳисобваракдан пул маблагларини бериши ёки утказиши шарт. Мижознинг топширигига кўра, маблаулар олувчининг талаб килиб олингунча депозит ҳисобварагидан утмаган холда, маблаглар олувчининг бу хакида розилиги бўлишидан катъи назар, тўловларни учинчи шахсга утказишни амалга оширишга рухсат этилмайди, қонунчиликда кўрсатилган холлар, бундан мустасно. Маблаглар тўловчининг ҳисобваракидан учирилгандан сўнг, олувчининг ҳисобваракига утказилади, ҳисоб-китоб чеклари, шунингдек, нахт пулсиз ҳисоб – китоблар тўғрисидаги Низомида кузда тутилган холларда пластик карточкалар билан ҳисоб-китоблар, бундан мустасно. Мижозларнинг ҳисобваракида пул маблаглари унга қўйилган барча талабларни кондириш учун етарли бўлмаган такдирда, пул маблагларини ҳисобвараклардан чиқариш 30.01.1999 йилда 615 – сон билан руйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварагларидан пул маблагларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги" Йўрикномага мувофик , навбат тартибида амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар бўйича тўловчи ва маблагларни олувчи ўртасидаги ўзаро даъволар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Банклар карздорнинг кредиторга шартнома бўйича мажбурияти бажарилмаган ёки тегишли сўратда бажарилмаган холларда, тўлаб бериши лозим бўлган пеня (жарима)ларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Ҳисоб-китоб операцияларини бажариш юзасидан банкка билдирилган даъволар сабабларини аниклаш учун, мижоз томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка жунатилади. Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар тузилган банк ҳисобвараки шартномасига мувофик, узаро хал килинади. Вужудга келган низоларни узаро келишув йули билан хал қилиш имконияти бўлмаганда, улар судда хал килинади.Банклар мижозлар билан ҳисоб-китоб килганда ва уз операцияларини бажаришда мемориал ордерлар ва тўлов топширикномаларидан фойдаланишлари мумкин. Ўбекистон Республикаси худудида банклараро ҳисоб-китоблар тижорат банкларининг Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказиларида очилган вакиллик ҳисобвараклари оркали электрон тўловлар тизими бўйича миллий валютада амалга оширилади. Банкларда ҳисоб-китоблар бўйича электрон хужжат айланмаси “Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида”ги 19.02.2001 йилдаги 1010 – сон билан руйхатга олинган Низомга мувофик , ташкил килинади. Пул-ҳисоб-китоб хужжатлари қўйидагилар реквизитларни уз ичига олишлари шарт: хужжатнинг раками, хужжат ёзиб берилган санаси "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" – йил, тўловчининг номи, тўловчининг ҳисобварак раками, солик тўловчининг идентификация раками (СТИР) (чекдан ташкари), тўловчи банкнинг номи, тўловчи банкнинг коди, олувчининг номи, олувчининг ҳисобварак раками, олувчи банкнинг номи, олувчи банкнинг коди, тўловнинг суммаси ракам ва ёзувда, тўловнинг максади (чекларда кўрсатилмайди). Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки кушимча равишда қўйидагиларни уз ичига олиши шарт: чекнинг серияси ва раками, жисмоний шахс паспорт (ёки унга тенглаштирилган хужжат)ининг серияси ва раками, чекнинг охирги амал қилиш санаси “КК.ОО.ЙЙЙЙ” шакли бўйича, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил. Аккредитивга ариза кушимча равишда қўйидагиларни уз ичига олиши керак: аккредитивнинг амал қилиш муддати, аккредитив очилаётган шартнома раками ва санаси, буюртма раками,буюртма санаси, етказиб берилаётган товар, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматнинг номи, аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган хужжатнинг тури, кушимча шартлар. Пул-ҳисоб-китоб хужжатларини расмийлаштиришда тўловчи ва маблаглар олувчининг номини кискартириб ишлатишга рухсат этилади, агар бу давлат руйхатидан утганлиги тўғрисидаги гувохномада белгиланган бўлса пул-ҳисоб-китоб хужжатлари техник воситалардан фойдаланган холда ҳисоб-китобда катнашувчи барча томонлар ва банк учун етарли бўлган нусхалар сонида ёзиб берилади. Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари сиёхда (бинафша, кук ёки кора рангда) қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган холда ёзиб берилади.Пул-ҳисоб-китоб хужжатларида буяш, чизиш ва тузатишга йул қўйилмайди Download 48.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling