20мавзу: Юзаларни бўяш ва гулқоғозларни елимлаш технологияси. Юзаларни елимлаш ва бўяш технологияси. Бўёқларнинг турлари ва конструктив элементлари


Download 1.5 Mb.
Sana16.12.2020
Hajmi1.5 Mb.
#168643
Bog'liq
20 мавзу


20мавзу:Юзаларни бўяш ва гулқоғозларни елимлаш технологияси.

Юзаларни елимлаш ва бўяш технологияси.

Бўёқларнинг турлари ва конструктив элементлари.
Бўяш ишлари турли ёғоч, сувалган (шитукатурланган), ғиштли (товуш) бетон ва металл сиртли юзаларни бўёқ қилишни ўз ичига олади. Бўяш ишларининг моҳияти рангли ёки рангсиз таркиби бўёқлар билан бўялган юзалар қотгандан кейин бу юзаларда плёнка қатламининг ғосил қилиш билан тушунтирилади. Бундай плёнкали юзалар кўркам кўриниш ҳосил қилиш билан бир қаторда металларни коррозия (занглаш)дан, ёғоч конструкцияларини чиришдан ҳимоя қилади, кимёвий агрессив муҳитдаги ҳамма бўялган элементлар ушбу муҳитда жойлашган хоналардан фойдаланишда улардаги санитар-гегеник шароитларни яхшилайди. Шунингдек, бўяш ишлари ички хоналарга ва бинонинг ташқи томонига декоратив бадиий безак ва тус бериш мақсадида ҳам амалга оширилади, юзаларни бўёқлар билан қоплаш бино ва иншоотларнинг олдиндан физик емирилишини бартараф этади ҳамда уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.

Қурилиш ишларининг технологик занисирида бўёқ қилиш ишлари охирги навбатда (штуккатурка ва пардозлашдан кейин) бажарилади, бунда ишни ёдда тутиш зарурки, паркетли пол юзаларини силлиқлаш ва локлаш, линолеумларни тўташ, электр ва санитар техник арматураларни ўрнатиш ишлари бўяш ишлари тўлиқ якунлангандан кейин амалга оширилади.

Бўяш ишларнинг қўйидаги оҳакли, елимли, казеин, мойли, эмал, эмулцион бўёқлар ва локлар билан бўяш каби турлари мавжуд. Бўёқ қилишнинг охирги тўри юзаларга тўла-тўкис қайта ишлов берилгандан сўнг амалга оширилади. Бўёқ турлари ҳар бир хона учун лойиҳада курсатилади, бўёш ишлари эса техник назорат томонидан тасдиқланган намуналарнинг рангига мос равишда амалга оширилади. Бўяш шилари учун мўлжалланган концеринратлар, паситалар, брикентлар ва қуруқ қўшимчалар (аралашмалар) сифатдаги бўёқ таркиблари ва яримфабкантлар заводларда ёки тайёрлов устахоналарида механизациялашган усулда тайёрланади. Бўёқ қилиш ишларини олиб бориш жойида бўёқ таркибларини фақат етарли (шучи) қовушқоқликка келтургунча қадар аралаштириш керак холос, бунда бўёқнинг оқиб кетмаслигини ва улар суркалда сезиларли изларнинг пайдо бўлмаслигини таъминлаш талаб этилади.

Буяш ишлари бошлангунга қадар деразаларга ойна солинган ва истиш тизими монтаж қилинган бўлиши керак. Ички бўяш ишлари хона температураси +10 0 С дан паст бўлмаган ҳароратда ва ундаги нисбийлик намлик 70% дан ошмаган ҳолатда бажарилади.


Бўёқ таркиблари ва уларнинг хоссалри.

Хоналарни бўёқ қилишда бўёқли ва ёрдамчи турларга бўлинадиган кўп сондаги турли бўёқ таркиблари қўлланилади. Бўёқли таркиблар пардозлаш, ҳимоялаш ва декаротив қоплаш имконини берадиган хоссаларга эга бўлиши лозим. Бундай хоссаларга ёруғлик, атмосфера-, ишқор-, ва кислотабардошлик қовушқоқлик, ранг жилолантириш, ҳосил қилинган плёнка (парда)нинг чўзилиш, эгилишига, адгезияга чидамлилиги ва шу каби хусусиятлар тегишлидир. Бўёқларнинг асосий сифатларини аниқлаб берадиган асосий характеристикалар қаторига уларнинг хизмат қилиш муддатини 1м г сарфланадиган миқдорини, ташқи кўринишини, экологик жиҳатдан қандай даражада тозалигини (ёки экологик софлигини) ва бўёқ қилинишнинг оддийлигини киритиш мумкин.Бўёқ таркиблари сувли ва сувсиз бўлади, ҳар қандай бўёқнинг таркибига пигмент боғловчи, эритувчи тўлдирувчилар киритилади.

Пигментлар – сувда ва эритмайдиган, қуруқ ҳолатдаги ранг берувчи минерал ва органик модда бўлиб, улар табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Сувли эрималарда эрийдиган боғловчилар суяк елими, казеин, крахмал, оҳак, цемент, суюқ шиша, сувсиз таркиблар натурал олифа, оксол олифи, синтетик боғловчилар ва эмулсиялар. Боғловчиларнинг вазифалари пигмент заррачаларини ўзаро бириктириш ва бўяладиган юзага мустаҳкам ёпишиб қоладиган юпқа рангли парда (плёнка) ҳосил қилиш.

Олифа кенг қўлланиладиган модда бўлиб, у ўсимлик моулари (ёғлари)ни махсус қайта ишлаш оксидлантириш ёки юқори температурада муддатли қайнатиш асосида олинади. Олифа боғловчи сифатида бўёқлар, шпатлёвкалар, суркамалар тайёрлаш учун зарур модда ҳисобланади, бўёқ қилишдан олдин ёғоч буюмлар олифага тўйинтирилади. Оксол олифи ўсимлик мойининг оксидлантирилган эритмасини ва эритма бензинда эритилган сиккативни ўзида намоён этади. Оксол олифи ўзининг оксидланиши билан боғловчи сифатида анча фаол модда саналиб, у тез қотади, демак унинг асосида ҳосил қилинадиган қоплама қават ҳам худди шундай хоссаларга эга бўлади, лекин бу қават юқори муртлик ва кам умрбоқийлик каби камчиликлардан ҳам ҳали эмас.

Аралаштиргичлар ва эритувчилар бўёқли таркиб учун зарур бўлган қовушқоқликни таъминлайди ва қуюқлашган ҳамда қаттиқ донадор чўкмаларга эга бўлган бўёқларни суюқлаштириш учун хизмат қилади.

Тўлдирувчилар бўёқларнинг асос билан қапшишини яхшилаш бўёқ қатламларининг мустаҳкамлиги ва оловбардошлигини ошириш учун бўёқли таркибларга қўшилади. Бундай тўлдирувчилар сифатида майдаланган (туюлган) талк, асбесит, слюда, трепел, каолин турли йирикликдаги қумлардан фойдаланилади.

Эмулгаторлар, гидрофобизаторлар, пластификаторлар, сиккативалар, антисептиклар бўёқларнинг технологик ва эксплуатацион сифатлари (кўрсаткичлари)ни яхшилаш учун хизмат қилади.

Ёрдамчи таркибларга грунитовкалар, шпатлёвкалар, суркамалар, силлиқлаш материаллари тегишлидир. Грунтовка ўз таркибига пигмент ва боғловчини киритган бўёқли таркиблар бўяладиган юзаларнинг ғоваклигини камайтириш ва уларнинг адгезион ҳусусиятларини яхшилаш учун хизмат қилади. Кукунли (купорусли), квацли ва силикатли таркиблар сувли грунтовкаларга тегишлидир. Мойли (ёғли) грунтовкалар олифа, суюқ олифли мойли колер, мой-эмульцион таркибларини ўз ичига олади; перхларвинилли, поливинилацетатли, стирал – бутадиенли таркиблар синтетик таркиблар деб ҳисобланиб, улар тегишли бўёқларни сув билан аралаштириш йўли билан тайёрланади.

Шпатлёвкалар ва остки суркаш пасталари ҳам худди бўёқли таркибларни тайёрлашда қулланиладиган таркиблар асосида олинади, фақат бунда тўлдирувчилар кўпроқ миқдорда қўшилади, натижада улар пастсимон консистенцияга эга бўлади. Шпатлёвкаларнинг вазифаси-грунитовка қилинган юзаларни текислашдан иборатдир, остки суркаш пасталари эса юзалардаги катта бўлмаган олаҳида нотекисликларни ёриқларни ва шикастланган жойларни ямаш, тўлдириш, тўғирлаш ва текислаш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланади.
4.Юзаларни бўёқлашга тайёрлаш. Юзаларни бўёқлаш. Қулланиладиган обой

(гул қоғоз)турлари. Қоғозли обойларни ёпиштириш.
Юзаларни бўяш кетма-кет бажариладиган қатор операциялардан иборат бўлиб, уларни бўяш учун юзаларни тайёрлаш ва бевосита бўёқ қилиш операцияларига ажратиш мумкин. Бўяш учун асосни тайёрлаш операциялари асос юзаларини грунитовкалаш, шпатлёвкалаш, силлиқлаш ва иккинчи грунитовкани бериш каби ишларни ўз ичига олади.

Бўяладиган юза қуруқ ҳолатда бўлиши, чанг ва доғлардан, қоришма сачратмаларидан, ёғли (мойли) доғлардан, занглардан тозаланадиган ва пухталик билан текисланган бўлиши керак. Штукатурка (сувоқ) қилинган юзалардаги букирликлар текисланади, майда ёриқлар ҳар хил чиқиндилардан тозаланади ва уларга 2 мм дан кам бўлмаган чуқурликда қоришма тўлдирилади ва ямалган жойлар силлиқланади. Штукатурка (сувоқ) қилинган юзалар қуритилгандан кейин пемза ёки ёғоч брус билан сийпаланади, металл юзалар металл симли щёткалар ёки қум сепадиган аппарат ёрдамида зангдан тозаланди.

Штукатурка (сувоқ) қилинган ёки бетонли юзаларнинг намлиги 8% дан, ёғочли юзаларники эса 12% дан ошмаган ҳолатда уларни бўяш мумкин, анча юқори файзли намликдан юзаларни фақат оғакли, цементли ва силикатли бўёқлар билан бўяш мумкин.Олдин бўёқ қилинган юзалардаги эски бўёқлар ва шпатлёвкалар шикастланган жойлар пухита тозаланиб, уларга қайта пардозлаш ишлари берилгандан кейин уларни бўяшга рухсат берилади.Бунда бўёқ қилиндан олдин қайта ишлов берилган жойлар грунитовкаланади, шпатлёвкадан чиқарилади ва силлиқланади.

Тайёргарлик сифатига боғлиқ равишда бўёқ қилинадиган юзалар туртта гуруҳга бўлинади:



  1. Шпатлёвкалашни талаб этмайдиган бетонли ва гипсбетонли юзалар;

  2. Ёриқларга ишлов бериладиган ва шпатлёвка қилинадиган жойлар бўяладиган юзаларнинг 15% ошмаган сиртлар;

  3. Ёриқларга ишлов бериш ва шпатлёвка қилингандан жойлар тахминан 35% дан ошмаган юзалар;

  4. Бутун юзаси бўйича ёриқлар қайта ишланадиган ва тўлиқ шпатлёвка қилинадиган сиртлар.

Юзаларни чангдан тозалаш сиқилган ҳаво ёки щётка ёрдамида бажарилади. Ифлосланган жойлар, мойли ва смолали доғлар латта, пўлат шпателлар билан бартараф этилади, бунда турли эритиувчи моддалар ҳам қўлланилиши мумкин. Металл юзалар зангдан шпателлар, пўлат симли щёткакалар пневмо-ва электрсиллиқловчи машиналар ёрдамида тозаланади.Катта юзага эга бўлган металл сиртларни зангдан тозалашда қум сепадиган аппаратлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Грунтовкалаш (тайёрлов қатламини бериш) юзаларни олдиндан суюқ бўёқли таркиблар билан бўяшдан ибоарт бўлиб, бунда юзалар ушбу таркибларга тўйинтирилиши туфайли кейинги суркаладиган буқ қатламларининг юза билан мустаҳкам қапишиши таъминланади ва бир жинсли (бир хил рангли) сирт ҳосил қилинади.

Елимли бўёқлар суркалишидан олдинги грунтовкалаш мис кукуни (10 л сувга 0,3 кг мис кукукни (купоруси) 0,25 кг плиткали елим ва 0,3 кг хўжалик совуни қўшилган суюқ аралашма) асосида бажарилади, оҳакли қайнатилган совун, квасли грунит ғам қўлланилади. Оҳакли ва казеинли бўёқ қилишдан олдин оҳакли грунтовкалаш, бажарилади мойли бўёқ билан бўяшдан олдин эса юзалар олифланади.

Сувли таркиблар билан бўяшдан олдин юзаларни тайёрлашда грунтовкалаш ишлари бир неча марта такрорланади- алоҳида жойларга қисман ишлов беришдан олдин, ҳар бир шпатлёвка қатламини суркашдан олдин ва бўёқ қилишдан олдин; будай йул тутиш асосни текис ҳолатга келитради ва унинг мустаҳкамлигини оширади. Грунт юзага валиклар ва кистлар билан суркалади, шунингдек, бўёқ “ўрдакчаси” ва сепувчи асбоблар ёрдамида механизациялашган чанглатиш билан сепилади. Малярли бўяшдан олдин юзаларни тайёрлашда асос қўл орқали киситлар ва валиклар ёрдамида олифланади. Олифга кўп бўлмаган миқдорда (5...10%) пигмент ёки тайёр бўёқ қўшилади, юзани грунтовка қилиш учун пигмент қўшилган таркибга1:8 дан 1:8 нисбаргача олиф аралаштирилади. Грунтовкалаш таркибидаги пигмент иш жараёнида юзаларда ҳосил бўладиган ёриқларни топиш (аниқлаш) имконини беради ва улар дарҳол грунтовкаланади. Оксол олифи ҳам қўлланилади, у сутка давомида қурийди. Ҳали қуримаган юзага шпатлёвка қатламини бериш ёки бўёқли таркибни суркаш пуфаклар ҳосили бўлишига ёки қопламанинг ишқорланишига олиб келади. Кейинги вақтда юзаларни грунтовкалашда олиф ўрнига сув мойли грунтовка ўрнига кенг қўлланиляпти.

Остки-суркаш ишлов бериладиган юзаларда яққол кўзга ташланадиган нотекис жойлар: ёғоч констуркциялардаги чоклар, штукатурка (сувоқ) қилинган юзалардаги ёриқлар, бетонли юзаларда шикастланган жойлар шпатлёвкали таркиблар билан тўлдиришни ўз ичига олади.

Юзаларни шпатлёвкалаш грунтовка қилинган юзага 1...3 мм қалинликда бир текис қатламда қатламда шпатлёвка таркибини бериш. Боғловчига боғлиқ равишда шпатлёвкали пастлар елимли, мойли, мойли- елимли ва локли бўлиши мумкин.Шпатлёвка пастасини юзаларга қўл орқали суркаш (бериш) усулида турли ўлчамлар ва конструкцияларга эга бўлган ёғоч, металл ва резиналишпатлёвкалардан фойдаланилади. Механизациялашган усулда эса сачратиб сепувчи асбоблар ва механизациялаштирилган шпателлар кенг қўлланилиб, бундай усулда шпатлёвкани таркиб юзаларга босим остида берилади. Юзаларни бўяшга қўйиладиган талабларга боғлиқ равишда бу юзалар бир ёки бир неча марта оралиқ силлиқлаш ва грунтовкалаш билан шпатлёвкаланиши мукмин, остки суркаш учун паста қуюқ, шпатлёвкалаш учун эса ўртача консистенцияда бўлиши тақоза этилади.

Силлиқлаш (шлифовкалаш) – ҳар бир остки суркаш ва шпатлёвкалашдан кейин пемза ёки қул орқали сайқалловчи шкурка билан, пневмо ёки электрсиллиқловчи машиналар ёрдамида юзаларни ишқалаб текислаш ва улардаги ҳар қандай нотекисликларни бартараф этишдан иборатдир.

Маляр таркиблари ва яримфабрикатлар махсус цехларда ва кўчма маляр станцияларида тайёрланади, бундай цех ва станциялар таркибига бўёқ тирнигичлар, аралаштиргичлар, тебранадиган элаклар (виброэлаклар) киради.


Юзаларни бўяш.

Биноларнинг қандай вазифаларини бажаришга мўлжалланганлигига боғлиқ равишда уларда олиб бориладиган бўёқ қилиш ишларининг категориялари ўрнатилади. Сифат нуқтай – назаридан бўёқ қилишнинг учта тури мавжуд: оддий, яхши ва юқори сифатли. Улар орасидаги фарқ девор ёки потолок юзаларнинг қандай сифат даражасида тайёрланганлиги ҳамда бўёқли таркибларнинг тайёрланиши ва юзаларга суркалиш сифати билан аниқланади. Пардозлаш категорияси пардозлашга қўйиладиган талабларга боғлиқ равишда белгиланади. Барча бўёқли таркиблар юзаларга шундай юпқа ва текис қатлам билан бериладики, бунда киситларнинг излари кўринмаслиги ва бутун юза бир хил рангда бўлмоғи талаб этилади.


Бўяш категориялари.

Оддий бўяш ёрдамчи (хужалик) ва вақтинчалик бинолар, омборхоналар ҳамда иккинчи даражали иншоотларда қўлланилади.

Яхши бўяш одамлар доимий равишда ташриф бўйирадиган маданий-маиший хизмат кўрсатадиган муассалар ва ўқув даргоҳларидаги хоналарда қўлланилади. Юқори сифатли бўяш театрлар, клублар, вокзаллар, аэрапортлар, санъат саройлари ва шунга ўхшаш жамоат биноларини пардозлашда қўлланилади. Бинолар пардози сифатига қанчалик юқори талаблар қўйилса пардозланадиган юзаларни тайёрлашда шунчалик кўп операцияларни бажаришга тўғри келади.

Юзаларни бўяш ички ва ташқи бўёқ пардозларига бўлинади. Ташқи юзаларнинг бўёқ билан пардозланишига фасадлар, лоджия ва больконларнинг атмосфера ва музбардошлик нуқтаи – назаридан юқори талаблар қуйилади.

Юзаларни силлиқ ва ғадир – будур қилиб бўяш мукмин, улардан охиргиси “шагрен ости” бўёқ пардози деб номланади ва потолоклар, зинапоя клеткалари ҳамда биноларнинг фасадларини бўёқ қилишда қўлланилади. Ялтироқлик интенсивлигига кўра бўяшладиган юзалар ялтироқ ва ноялтироқ пардозли юзаларга бўлинади. Деворларнинг юзаларига декоратив – бадиий пардоз беришда бу юзаларни бебаҳо дарахт навлари ёки қимматбаҳо матолар рангида бўяш мумкин.
Юзаларга сувли таркиблар билан бўёқ пардозини бериш.

Сувли таркиблар ўзига оҳакли, елимли, силикатли ва казеинли бўёқларни киритади. Оҳак таркиби бўёқлар штукатурка қилинган ва ғиштли (тошли) фасадларни, бетонли юзаларни ҳамда юқори намликка эга бўлган штукатурка қилинган хоналар санитария тугун (узел)лари ва ер тўлалар ва умуман, фақат одамлар кам бўладиган жойлардан юзаларни бўяшда қўлланилади.

Потолокларни бўяшда қўлланиладиган сувли таркиб оқлаш деб аталади. Оқлаш сувли таркиби элакдан ўтказилган бўр (150г), синка (6г), ёғоч елими (15г) ва сувли (5л) асосида тайёрланади.Бундай ташкил этувчилар обдон аралаштирилади, ҳосил қилинган аралашмага ёғоч елими суюқ консистенцияда солинади. Синка (ултрамарин) қопламасига зарур бўлган ранг (оч мовий ранг) бериш ва бўрдан чиқадиган сариқ доғларни нейитраллаштириш вазифасини бажаради.

Елимли бўёқ таркиблари ички штукатурка қилинган ёки қуруқ штукатурка листлари билан қопланган юзаларга бўёқли пардоз беришда кенг қўлланилмоқда. Силикатли бўёқ штукатурка, бетон, ғиштли ва ёғоч юзаларга ранг беришда қўлланилади. Силикатли бўёқ таркиблар ишқорлар таъсирига чидамли минерал пигментлар ва сувда эрийдиган суюқ елимли шиша аралашмасини ўзида номоён этади; бундай таркиблар оловдан яхши ҳимоялаш хоссаларига эга бўлиб улар кам ифлосланади ва совунли сув билан яхши ювилади. Бундан ташқари силикатли ноорганик бўёқлар эски бетон, оҳак ва оҳак – цементли юзаларни силикат ғиштли сиртлари бўяш учун ҳам мўлжалланади. Бу бўёқли таркиб аввал оҳакли; оҳак – цементли, цементли ва силикатли бўёқлар билан бўялган юзаларга яхши ёплади.

Оҳак – цементли бўёқ оқ цемент ва сўндирилган оҳак аралашмаси асосида тайёрланади. Унинг таркибига тўлдирувчи ва пигментлар киради. Боғловчиларнинг ва пигментлар киради. Боғловчиларнинг ноорганик асоси юзаларга бўялган қатлам орқали хона ичида ажралиб чиқадиган намликни яхши ўтқазиш имконини беради. Бу бўёқли таркиб нафақат бинонинг ички ва ташқи юзаларига бўёқли пардоз бериш учун мўлжалланган, балки ундан ҳимоялаш ҳамда ҳом ғиштли янги ва эски юзаларни ва оҳак – цементли штукатурка қилинган сиртларни бўяшда ҳам фойдаланиш мукмин.

Казеинли бўёқ фасадлар ҳамда ички қуруқ ҳолатдаги штукатурка қилинган юзалар ва ғиштли сиртларга бўёқли пардоз ва ғиштли сиртларга бўёқли пардоз беришда ишлатилади.. Бу бўёқ таркиби елимли бўёқникига ўхшатади, лекин унда адгезия юқори, қатламларининг эса елимли бўёқ таркибларга қараганда анча паст.


Юзаларни мойли бўёқ таркиби билан пардозлаш.

Сувсиз таркиблар локли, эмал ва мойли таркибларни ўз ичига олади.

Бўёқ майда - тўйилган пигментнинг тўлдирувчи билан олиф, лок, эмульсия, латексдан суспензиядир. Бу суспензиянинг учувчан қуришда учувчан кампонентларининг бўғланиши руй беради ва парда (плёнка)ли қоплама ҳосил бўлади. Сувсиз қуриши бўёқларига мойли ва эмалли бўёқлар тегишли бўлиб, мойли бўёқли қуюқ (паситтасимон) ва суюқ (қўллашга тайёр) ҳолатда ишлаб чиқарилади. Эмалли бўёқлар турли локларни пигментлар билан аралаштирган ҳолда тайёрланади.

Лок эритувчи буғланиб чиқиб кетгандан кейин юзада ялтироқ бир жинсли қоплама ҳосил қилувчи модда эритмаси. Локлар юзаларга декоратив кўриниш (тўс) беради ва бир вақтнинг ўзида мустаҳкам ҳимояловчи қоплама (парда) ҳосил қилади. Аксарият локлар рангсиз ҳолатда ишлаб чиқарилади, лекин бўёқ пигментли ва қора рангдаги (нефтли битум ва тошкўмирли дегтлар асосида) локлар ҳам қўлланилади. Эмал – бу пигментнинг локдаги суспензияси бўлиб, у қуругандан кейин қаттиқ, ҳимояловчи, маълум фактурали декоратив парда (плёнка) ҳосил қилинади. Эмалларнинг мойли, алкидли, эпоксидли ва шу каби турлари мавжуд.

Эпоксидли эмаллар асосан металл юзаларни бўяшда ишлатилади. Мойли бўёқлардан турар – жой, жамоат биноларида, дўконлар, кафе, ошхоналарни бўёқ қилишда фойдаланилади. Таркибларни тайёрлаш пигментларни олиф билан аралаштириш орқали амалга оширилади, уларнинг тез қотиши таъминлаш учун уларга сиккативалар қўшилади (фақат охирги сиртқи қатлам бундан мустасно). Мойли бўёқларни тайёрлаш учун натурал ёки оксол олифида эритилган қуйуқ оқ ва рангли пигментлар ишлатилади. Бўёқли таркиблар юзаларда на фақат декоратив пардоз ҳосил қилиш имконини беради, балки уларни намланиш ёки коррозиядан (занглашдан) ҳимоя қилади.
Юзаларни синтетик таркиблар билан бўяш.

Синтетик бўёқли таркиблар смолалар (перхлорвинилли, кремнийторганикли смола) асосида тайёрланади. Бундай бўёқлар сувли ва эртимали таркибда бўлиши мумкин.

Сувли синтетик бўёқлар бинолар ва иншоотларнинг ички қисмларини бўёқ қилишда қўлланилади, органик эритмалардаги бўёқлардан эса ташқи юзаларни бўяшда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Пигментлар ва тўлдирувчилар қўшилган, органик эритмаларда эритилган перхлорвинилли смола қишқи шароитларда ташқи пардозлаш ишларни олиб боришда кенг қўлланилади.

Сув дисперсион бўёқ полимерлар, пигментларининг сувли эритмасини, бўр каолик, кремнезём, пталк ва смодлар асосидаги тўлдирувчиларни ўзида намоён этади. Бўёқларга махсус хоссалар бериш учун ўларга эмульгаторлар, дисперигаторлар ва бошқа кимёвий моддалар қўшилади. Елим таркибли бўёқлардан фарқли ўлароқ сув-дисперсион бўёқлар сув билан ишқалаб ювишга анча бўлади.

Поливинилацитиатли сув дисперсион бўёқлар поливинилциатли эмульсия ва стабилизатор ҳамда пласитификатор қўшилган пигментлар асосида тайёрланади. Бундай бўёқлар биноларнинг ички қисмларидаги штукатурка қилинган юзаларни, асбестцемент листларни, бетонли ва ёғочли, гипсли ва гипсолий юзаларни бўяшга мўлжалланган. Металл юзалар олдиндан мойли ёки локли таркиблар билан грунтовка қилингандан кейин бўёқли таркиблар билан бўялади. Бўялган юзанинг тез қотиши ундан сувнинг буғланиб чиқиб кетиш вақти билан аниқланади, бу сув миқдори тахминан 40% ни ташкил этади.
Фасадларни пардозлаш.

Фасадларни пардозлашда тўрли хилдаги юзаларга ишлов беришга тўғри келади, бу юзаларнинг хоссалари бўёқ танлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Фасадларга пардоз беришда, шунингдек, экспуатация қилишнинг кескин шароитлари, улардаги тўзларнинг таъсири, ҳарорат (температура)нинг +40 0 С дан - 40 0 С гача ўзгариши ҳисобга олиш тақоза этилади. Эски биноларнинг фасадларини бўёқлар орқали пардозлашга алоҳида этибор билан ёндашиш талаб этилади, чунки улардаги бир неча эски бўёқ қатламлари штукатурка қатламига намликнинг етиб боришига тўсқинлик кўрсатади. Натижада намлик штукатурка қатлами ва бўёқ пардаси (плёнкаси) орасида қалоди, бу эса ўз навбатида штукатурка қатламининг заифлашувига ва бўёқ пардаси (плёнкаси)нинг ёмонлашувига олиб келади, оқибатда совуқ қиш шароитларида бўёқ пардасининг қатланиши ва юзаларда ёриқлар юзага келади. Шунинг учун эски юзаларни янгидан бўёқлар билан қатламларини тшла-тўкис олиб ташлаш ва уларга сув буғлари кириб бориши учун тешиклар очиш системасидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ноорганик (олдин силикатли ёки цементли бўёқлар билан бўялиб, кейин қайта ишлаган) асослар учун силикатли бўёқларнинг танланиши жуда мақсадга мувофиқ бўлиб, бу бўёқлар фасадларга пардоз беришнинг энг замонавий ва самарали тўрлари деб ҳисобланади. Бўёқ юзага суркалган заҳотиёқ кимёвий реакция бошланади, бунда бўёқ тошнинг рангини бироз ўзгартирган ҳолда минерал асосга чуқур кириб боради. Бўёқ қуругандан сўнг юзада парда (плёнка) ҳосил бўлмайди, бу эса асосга сув буғларнинг кириб бориши учун аъло натижаларни таъминлайди. Силикатли бўёқларнинг оҳак қопламали юзаларга ҳам сепиш (суркаш) мумкин, лекин уларни мойли, алкидли ва латексли бўёқлар қопланган юзаларга сепишга рухсат этилмайди. Зарур бўлган ҳолларда юзаларни олдиндан текислаш учун силикатли грунитовка қўлланилади.

Органик асосли юзаларга эмулсион силиконли бўёқ тавсия этилади, бу бўёқ эксплуатация жараёнида диффузия ҳодисасига нисбатан яхши киришади. Бундай акрил – латексли бўёқларнинг таркибий элементига силоксон киради, у бўёқ боғловчиси сифатида қопламадан сув буғларининг ўтиши бўйича унинг (бўёқнинг) характеристикаларини яхшилайди, қопламанинг сув ва чанг таъсирига чидамлилигини кўчайтиради. Бу бўёқ бир томонлама нам ўтқазувчанлик ҳусусиятига эга бўлиб, бинонинг “нафас олиш”га имкон яратади, юза бузилишининг олдини олади. Янги юзаларга ишлов бериш учун ҳам силоксон асосидаги грунитовка қатлами бериалди. Бетон юзаларида тузларнинг ажралиб чиқиши жуда кам кузатилади. Тузлар бетон сиртига нам билан биргаликда сизиб чиқади ва бетон юзасида оқ доғлар кўринишида пайдо бўлди. Тузларнинг бетон таркибида мавжуд бўлиши намликнинг ҳаракатланаётганидан дарак беради, агар унинг пайдо бўлиши сабаблари бартараф этилмаса, доғларнинг ҳосил бўлиши яна давом этиши мумкин. Намликнинг ҳаракатланиши шунигдек, бўёқнинг қатламланишига ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари намликнинг бетон таркибига кириши қиш пайтида ундаги сувнинг музланиши ва эриши туфайли бетонда ёриқлар пайда бўлишига ва пўлат арматураларда занг доғларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай конструкциялар учун акрил –латекс асосли махсус фасад бўёқлари тавсия этилади.

Ғиштли деворларни бўяшдан олдин фасаднинг намлигини баҳолаш тақоза этилади, айниқса деразалар атрофидаги намликни аниқлаш ва назардан четда қолдирмаслик жуда ҳам зарурдир. Ғиштлар орасидаги чокларнинг текшириш муҳим аҳамият касб этади, зарур бўлган ҳолларда айрим чокларни тозалаш ва уларга намнинг кириб бориш ўрнашишининг олдини олиш мақсадида уларни таъмирлаш талаб этилади. Бўёқ ишқорлар таъсирига нисбатан юқори чидамлиликка эга бўлиши лозим. Ғиштли деворлар учун фасад силикатли бўёқ ёки сиоксон асосли бўёқ тавсия этилади.

Ёғоч фасадлар учун мўлжалланган бўёқлар таркибига ёғочни қуртлашдан, унда кўкимтир доғлар ҳосил бўлишидан ва чиришдан ҳимояловчи кампонентларнинг киритилиши мақсадга мувофиқдир. Худди шундай таркибли грунитовка билан конструкцияларга албатта ишлов бериш лозим бўлади. Прадозлаш қатлами учун фасад акрилли-латексли бўёқни қўллаш тавсия этилади, бу бўёқ ёғоч ва металл юзалар учун махсус тайёрланади. Фасадларнинг пухта тайёрланганлиги, уларнинг грунтовка қилинганлиги ва сифатли бўлганлиги фасаднинг 7...10 йил давомида эксплуатация қилишини таъминлайди.


Бўёқли таркибларни юзаларга сепиш (суркаш).

Бўёқли таркибларни юзаларга суркаш ва сепиш учун турли ўлчамлар ва шаклларидаги киситлар, жунли ва паролон қопламали валиклар, қўлда бошқариладиган ҳамда электр бўёқ пултли “ўрдакча”лар, пистолёт сачраткичли кампрессор агрегатларидан фойдаланилади.Бўёқпултлари ёрдамида фақат новоқовушқоқ сувли бўёқ таркиблари сепилади. Компрессорли бўёқ қилувчи агрегатлар ҳар хил консиситенциядаги (турли қуюқликдаги) ва ҳар қандай қовушқоқликдаги бўёқларни сепишда қўлланилади.



12.1 расм.Бўёқ ишларида қўлланиладиган асбоблар ва механизмлар:

а- қўл орқали ишлатиладиган асбоблар; б-бўёқ қилиш валиги; в-вискозиметр; г- шпатлёвкани сачратадиган агрегат: д- силлиқлаш машиналари; 1 – тирнагичлар (скребки): 2- дастакли бўягичлар: 3- макловица: 4- ручник : 5- флейц; 6- радиаторларни бўяш кисити; 7- шпател (суркагич)лар; 8- кампрессор; 9- пневопурковчи аппарат; 10- шпатлёвкани сачрагич форсункаси; 11-узун дастакли силлиқловчи; 12- силлиқловчи электр машинкаси; 13- матик силлиқлаш машинкаси.

Қўл ёрдамида ишлатиладиган асбоблар. Кистлар катта бўлмаган иш ҳажмларини бажаришда ва қийинчилик билан пардозланадиган жойларни, хусусан дераза ромларини бўяшда қўлланилади 12.2 расм







12.2 – Расм. Ойнани бўёқ тегишидан эҳтиёт қилиш

12.3 – Расм. Буёкни юзага олиб бориш:

1 – бўёқни дағал суркаш; 2 – бўёқни юзага кўндаланг суркаш; 3 - буялган қатламни охирги марта текислаш


Дераза ромларини бўяшда унинг ойналарига бўёқ томчилари тўшишидан ҳимоялаш мақсадида картон парчасидан фойдаланиш тавсия этилади. Валикларнинг қўлланилиши меҳнат унумдорлигини оширади ва юқори пардоз сифатини таъминлайди. Валиклар қисқа ва узун дастали бўлиши мумкин, улардан кейингиси ҳавозаларни ўрнатиб бўлмайдиган жойлар (хоналар)ни бўёқ қилишда ишлатилади. Алоҳида деталларни, жумладан, мураккаб шаклга эга бўлган (дурадгорлик буюмлари, радиоторлар) деталларни бўяшда турли профилдаги кистлар ва валиклардан фойдалаилади. Агар ҳар бир бўёқ қатлами учта усулда (приёмда) берилса, бўёқнинг асос билан қопишиши сифати юқори бўлади (12.3 расм).

Бундай услуб эшикларни, дераза ости тахталарини, дераза ва эшик рахларини бўяшда қўл келади. Биринчи усулда бўёқ юзага тўлқинсимон кўринишда берилади.Иккинчи усулда эса бўёқ горизантал йўналишда кисит ёки флейц ёрдамида суркалади, учинчи услубда бўёқ бўйлама (толалар бўйлаб) суркалади.

Бўёқ сачратгичлар (сепкичлар) ва бўёқ сепиш пултлари. Катта юзаларга бўёқ орқали пардоз беришда бўёқ сепкичлар




12.4 – Расм. Қўлда ишлатиладиган пневматик бўёқпуркагич:

1 – олиб қуйиладиган бачок; 2 - бўёқни узатувчи трубка; 3 – пуркагичнинг боши; 4 – игна; 5 – конус шаклидаги тешик найча; 6 – учлик (наконечник) корпус; 7 – тепки; 8 – пружина; 9 – игнани тартибга солувчи; 10 – тутқич.

(12.4 расм) ва бўёқ сепиш пултларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бўёқ сепкич ўз таркибига ечиладиган идиш (бачок)ни киритади, унга бўёқ ўзатувчи найга киритилади. Сиқилган ҳаво бир вақтнинг ўзида идиш (бачок)га ва сачратувчи мосламага тўшади. Мосламанинг тугмасини босиш билан бўёқ сиқилган ҳаво босими таъсирида идиш (бачок)дан сачратувчи мосламадаги сиқилган ҳаво бўёқли таркибни сачратади.

Бўёқ сепиш пултининг иш принципи: сиқилган ҳаво таъсири остида бўёқ резина шланг орқали “ўрдакчага”га оқиб тўшади ва ундан чиқаётган бўёқ парчаланиб сачралиши туфайли юзага бир текисда сепилади.

Ҳар қандай қуюқлик ва қовушқоқликдаги бўёқли таркиблар бўёқ қилувчи кампрессор ўрнатмалари ёрдамида юзаларга сепилади. Асосий ўрнатма бу бўёқ пурковчи бачок – бўёқли таркиб солинган герметик ёпиладиган идиш бўлиб, унга сиқилган ҳаво юборилганда унинг ичида юқори босим юзага келади. Агар бу бачок пистолет сачратгич билан уланса, у ҳолда ҳосил ҳосил қилинган босим бўёқли таркибни сачтатиши учун етарли бўлади. Анча стационар бўлган ўрнатма (қурилма)ларда сиқилган ҳаво кампрессордан биринчи шланка орқали бўёқпурковчи бачокка бўёқ билан биргаликда берилади, ҳаво босими таъсирида бўёқ пистолет-сачраткичга оқиб тўшади ва унга иккинчи шланка орқали кампрессордан ҳаво ўзатилади. Бу иккала босим таъсири остида бўёқли таркиб сачрайди ва юзага сепилади. Бўёқ сачратмалари юзага перпендикуляр йўналишда 0,2 ...0,3 м масофада сепилади. (сачратилади). Бўёқ пулти ёрдамида олиб бориладиган иш малакали ишчига топширилади, чунки бўёқ чиқадиган жойда (соплада) босимнинг ошиб кетиши бўёқли таркибнинг кўп (ортиқча) сарфлариншига ва иш зонасида туманли муҳим юзага келишига олиб келади; босимнинг камайиши эса иш сифатини пасайтиради, меҳнат унумдорлигини сусайтиради ва бўёқ сарфини оширади.

Синтетик бўёқларни ҳаво босими ёрдамисиз сепиш усули (методи) ишлаб чиқилган ва у кенг қўлланиш топмоқда, унинг иш приципи шундан иборатки, бўёқли таркиб юқори босим (4...6 МПа) остида соплаж ўзатилади, бу ерда бўёқли таркиб берилган қовушқоқликда киритик тезликдан юқори бўлган тезликка эришади. Бу тезликда сачратилган бўёқ томчилари бир ҳил қалинликдаги қатламни юзага келтиради ва юқори адгезия ҳамда равшан ялтироқ билан характеристикаланади.

Қувур компрессорли қурилмалар (ҳаволи турбиналар) кенг кўламда қўлланилмоқда, улар ўзида электр юритгичли кўп поғонали (2-, 3- ва 4-поғонали) агрегатларни мужассам этади. Лок бўёқли материални сачратиш учун бериладиган кичик босим ва катта ҳажмдаги ҳаво туманли муҳит ҳосил бўлишини камайтиради, бўёқнинг ўзатилиш коэффициентини оширади. Бўёқ пулти диаметри 0,5 дан 4, 3 мм гача бўлган соплолар тўпламига эга Алмаштириладиган соплоларнинг бундай гаммаси (турли туманлиги) ушбу қурилмани универсал мосламага айлантиради, бундай бўёқ сепиш мосламалари кун турдаги лок – бўёқ материаллари ёғочқа бериладиган суюлтирилган локдан тортиб то фасадлар учун мўлжалланган юқори қовушқоқ фактурали таркибларни сепишда жуда қўл келади. Уларда узайтириладиган дасталарнинг қўлланилиши қийин етиб бориладиган жойлар: ярим ёпиқ ва оралиқ жойлар, иситиш батареялари орқасидаги жуда тор бўшлиқдаги юзаларни бўяш имконини беради.

Электр юритгичли ҳавосиз сачратувчи қурилмалар (мосламалар) асосан ичкаридан потолок, девор, пол юзаларига бўёқлар билан пардоз беришда қўлланилади. Улар лок бўёқ материалларини узатишнинг юқори коэффициентига эга бўлиб, буёладиган шаклларнинг аниқ тасвирини ҳосил қилади, иш унумдорлигини оширади. Ҳавосиз сачратгичларни ажралиб тўрувчи жиҳат бу уларнинг тумансиз муҳитни юзага келтириши билан изоҳланади. Юзага сепилган бўёқ қатлами зич тизимига эга бўлади ва юзаларда ғоваклар ва пуфакчалар кузатилмайди. Бензин орқали ишлайдиган ҳавосиз сачратувчи қурилмалар ҳам ишлаб чиқарилади. Улар автоном ишларни бажаришда, том ёпмаси юзасига изоляциоловчи бўёқли қатлам беришда ва бино ер тўлаларда жойлашган муҳандислик каммуникацияларнинг қувурлари ҳамда деталларини бўяшда кенг қўлланилади. Бу қурилмаларга бир вақтнинг ўзида 3 тадан 6 тагача бўёқ пултларини улаш мумкин. Йилнинг совуқ фаслларида изоляцияловчи бўёқ қатламларини сепишда ва бўёқларни сепиш жараёнини интенсификациялаш мақсадида ҳаволи сачратувчи қуриларга электр иситгичлар ўрнатилади, улар сепиладиган бўёқли таркибнинг температурасини 40...700 С диапозонда ушлаб туриш имконини беради. Бундай иситгичлар юқори қовушқоқ маситикалар ва кампаундлар (полимер кампозициялар) билан ҳаттоки паст мусбат температураларда ишлаш имкониятини ҳам яратиб беради.

Юқорида киритлган электрстатик майдонда синтетик бўёқларни электр бўяш методи ёрдамида сепиш мумкин.Бу метод бўяқли таркиб манфит заррачаларнинг ерга уланган мусбат зарядли заррачаларга эга бўлган конструкцияга тортилиши ва уларнинг юзасига учиб бориш ўрнашишига асосланган. Мазкур методдан темирбетон, металл ва ёғочдан ишлаш қурилиш конструкциялари, буюмлари, деталларини бўяшда фойдаланилади.

Бўёқли таркибларнинг ҳамма турларини фақат юпқа қатламда бериш талаб этилади.Бўялган қатламдан аввалги бўёқ қатлами кўриниб қолса, у ҳолда талаб этилган тондаги қатламни яратиш учун бўёқ яна бир марта сепилади.

Гулли қоғоз (обойлар) билан юзаларни пардозлаш.

Хона деворлари юзаларини гулли қоғозлар (обойлар) билан пардозлашга киришишдан олдин сувли ва мойли бўёқ таркиблари билан бўяш ишлари тўлиқ якунланган бўлиши керак. Пардозланадиган юза текис ва қуруқ ҳолатда бўлмоғи лозим. Нам ва етарли даражада қурумаган юзаларга гулли қоғоз (обой)ларни ёпиштириш мумкин эмас, чунки бундай шароитда асосга яхши елимланмайди, уларнинг юзида доғлар ва ғижимлар пайдо бўлади.Гулли қоғоз (обой)ларни ёғочли юзаларга бевосита ёпиштиришга йўл қўймаслик тавсия этилади, чунки ёғоч қуриётган маҳалда гулли қоғозни йиртиб юборади. Бундай юзаларни гулли қоғозлар билан пардозлашдан олдин уларга клейстрда ҳўлланган миткел ёки серпонга тортилиши керак.

Гулли қоғоз (обой)ларнинг тўрларини системалаштириш учун уларнинг ташқи кўринишини, сувга чидамлилигини, зичлигини ва нақшинкорлигини баҳолайдиган шартли классификация белигиланган.

Ташқи кўринишли бўйича: силлиқ юзали, рельефли расмларга эга бўлган ёки буритиб чиқиб тўрувчи расмли гулли қоғоз (обой) турлари мавжуд.

Сув таъсирига чидамлилик бўйича: оддий (намлаб ортиб бўлмайдиган), сув таъсирига чидамли (ювиш воситаларсиз намлаб артиладиган) ва ювиладиган (ювиш воситаларни қўллаб артиладиган) гулли қоғоз (обой)лар.

Зичлиги бўйича: зичлиги 100 г\м2 гача бўлган енгил, оғир (зичлиги 150 г\м2 гача) кўп қатламли мато асосидаги (зичлиги 150 г\м2 дан юқори) гулли қоғозлар. Нақшинкорлиги бўйича: абстракт расмли (нақшли) ёки расмсиз (нақшсиз) бир хил рангли силлиқ гулли қоғоз (обой)лар, расмлари такрорланадиган гулли қоғоз (обой)лар ва расмлари такрорланмайдиган гулли қоғоз (обой)лар.

Деворларни гулли қоғозлар билан пардозлаш бошқа барча пардоз ишлари тугаллангандан кейин бажарилади, бундан фақат ёғочдан ишланган буюмлар мустаснодир. Гулли қоғоз (обой)ларнинг ажралиб тўрувчи асосий жиҳатданларидан бири-бу у қандай материалдан тайёрланганлиги билан изоҳланади. Қоғозли, жумладан икки қатламли гулли қоғоз (обой)лар, қаттиқ винилдан ишлатган қопламали ванилли обоилар, канопграфикли (шелкография), велюровли, тўқима, шишаобоилар ва суюқ обойлар. Велюровли ва тўқима обойлар энг чиройли бўлади, лекин уларнинг нархи ҳам қиммат, бундан ташқари улар енгил тирналади, ҳидларини ўзига тортиб олади ва уларни ювиш мумкин эмас, шунинг учун улар жуда кам қўлланилади.

Силлиқ, ялтироқ, оч рангли ва кичик фактурали обойлар асоснинг пухта ишланиши талаб этади, чунки ҳамма нотекисликлар обой ёпитириладиган кейин яққол кўзга ташланади. Рельефли обойлар девор ва потолоклардаги катта бўлмаган нотекисликларни яшириш имконини беради.

Қоғоз асосли обойлар ҳозирги вақтда бир нечта методлар бўйича тайёрланади. Ҳозирги кунга қадар юқори босма методи қоғозга грунт ва бўёқ бериш усули сақланиб қолинган.Бундай аьойлар тез ғижимланади, улардаги бўёқлар ўчиб кетади ва ўз рангини ўзгартиради. Чуқур босиш методи қўлланилганда қоғозга бўёқ спирт билан аралаштирилиб бир нечита қатламда берилади, бунинг эвазига обой юзаларида кўп рангли расмлар ҳосил қилинади; Бундай обойлар 5 йилдан кўпроқ муддатда хизмат қилиши мумкин. Қоғозли обойларни намлик даражаси паст бўлган яшаш хоналардаги деворларнинг юзаларига ёпиштириш мақсадга мувофиқдир. Қоғоздан тайёрланган обойларни ювиш мумкин эмас, қоғоз ҳидларни, айниқса, табак ҳидини яхши ютади ва ўзида сақлаб қолади.

Узоққа чидамли обойлар дубликсли босма методи бўйича тайёрланади. Бундай обойлар икки қатламли қоғоз билан тайёрланади, юқори жипслаштирувчи қатлам берилади. Бундай технологиянинг қўлланилиши туфайли девордаги жипслантиришганлик сезилиб тўради, улар бир қатламли обойлар сингари ғижимланмайди, уларга ёруғликка чидамли махсус бўёқлар орқали расмлар тўширилади. Бундай обойларнинг ташқи қатлами латексли юпқа қатлам билан қопланади, бу қатлам обойларнинг сувга чидамлилигини таъминлайди, уларни ҳўл латта билан артиш мумкин, лекин щётка ёрдамида сувилганда бу обойлар тирналиши ёки уларнинг ташқи қатлами йиртилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Қоғоз асосли обойларнинг оддий ва намга чидамли тўрлари мавжуд, улардан иккинчиси поливинилациетатли ёки кремнийорганикли қопламага эга бўлиб, уларни эксплутация жараёнида ҳўл латта билан артишга йўл қўйилади. Оддий обойлар яшаш хоналари ва шунга хоналарни пардозлашда қўлланилади. Нам таъсирига чидамли обойлардан эса каридор деворлари ва яшаш квартираларининг холларини пардозлашда фойдаланилади, шунингдек бундай обойлар маданий-майший ва жамаот биноларнинг деворларини пардошлашда ҳам кенг қўлланилади. Обойларни юзаларга ёпиштиришда бустилат типидаги турли синтетик елимлардан фойдаланилади, бундай елимлар марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва қурилиш майдонларига герметик ёпилган идишларда етказиб берилади.

Велюрли обойлар ўзининг ташқи кўриниши бўйича бахмалли матони эслатади. Улар иккита қатламдан ташкил топади: пастки қатлам қоғозли бўлади, ташқи қатлам эса жуда қисқа синтетик тоаллардан (туклардан) ташкил топади. Бундай турдаги обойлар мустаҳкам бўлиб, эксплуатация жараёнида уларнинг юзасини щётка билан ювиш мумкин.

Винил асосли обойларнинг бир неча турлари мавжуд. Бундай турдаги обойлар кўпиклаштирилган винилдан тайёрланиши мумкин ва улар оддий турда бўлади, қаттиқ винилдан тайёрланадиган обойлар анча зич бўлади. Ҳамма турдаги винил асосли обойлар экологик тоза бўлади, турли специфик мақсадларда қўлланиладиган обойларнинг ҳар хил тўрлари уларда қўлланиладиган винил миқдорига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқарилади. Винил миқдори кўп бўлмаган (20% гача) обойларни фақат ҳўл латта билан артиш мукмин, обойлар таркибида винил миқдори ошиб борган сайин уларни ҳаттоки, щётка ёрдамида ҳам ювиш мумкин бўлади.

Оддий винил асосли обойлар туширилган расмлари билан ғовакли структурани ҳосил қилади ва ўзидан ҳавони яхши ўтказади. Бўрттирилган (ғадир-будур) юзали обойлар қоғозли асосга кўпиклаштирилган винил қатлами берилади. Бундай турдаги обойлар юзадаги нотекисликларни яхши беркитади, яъни улар билан қопланган юзалардаги нотекисликлар сезиларла равишда кўзда ташланмайди. Уларни щётка ёрдамида ювиш мумкин эмаслиги уларнинг камчилик томонини белгилайди.Бўёқ остидаги обойлар – улар тўлқинсимон асосга эга бўлиб уларнинг сиртқи юзасига кўпиклаштирилган винил сепилади. Ғовакли структурага эга бўлган бундай обойлар елимланаётганда (юзага ёпиштирилаётганда) деформацияланмайди, уларнинг тагида ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлмайди. Бундай турдаги обойлар етарли даражада зич, мустаҳкам (маҳкам, пишиқ) бўлиб, улар амалда йиртилмайди, уларнинг асосий вазифаси девор юзасидаги нотекисликларни тўғирлаш ва яширишдан иборат. Деворларни пардозлашнинг бундай модали усули уларни 15 мартагача бўяш имконини беради. Қаттиқ винилдан тайёрланадиган обойлар юқори мустаҳкамликка эга бўлиб, уларнинг таркиби винил миқдорига бой бўлади (50...60%), уларни латта ва щётка билан ювиш мумкин. Бундай обойлар ўзидан ҳавони ёмон ўтказади, намни, ҳидни ўзига сингдирмайди (юқтирмайди),уларни сувга чидамли елим билан намлик даражаси ҳар хил бўлган хоналарга қўллаш мумкин. Оптимал қўлланилиши бу ванна хоналари, кухня ва каридор деворларини пардозлаш билан изоҳланади.

Шелкография (каноп графикли) обойлари қоғоз асосга қаттиқ винил сепилган обойлар бўлиб, улар ташқи кўринишига кўра каноп матосига жуда ўхшаш бўлади. Бундай обойларни ювиш воситаларини қўллаган ҳолда щёткалар билан ювиш мумкин, улар юзасидаги доғлар эритувчилар ёрдамида тозаланади.

Шишатолали обойлар-зич материални ўзида мужассам этиб, уларнинг асосини шишатолали иплар ташкил этади, бу иплар табиий экологик тоза хом-ашёлар: кварц қумли, содалар ва оҳакдан тайёрланади. Шишатолали обойлар ёнғинга нисбатан хавфсиз (оловбардош) бўлиб, улар юзаларга махсус елимлар (буситилат ёки ПВА) билан ёпиштирилади. Шишатолали обойларнинг сиртқи юзаси бўёқ (мойли бўёқ ёки сувэмулцияси) билан 2….3 марта бўлади, улар 25 тагача бўлган бўёқ қатламларини ушлаб тўра олади. Улар мустаҳкам, юқори гидроизоляцион хоссаларга эга бўлиб, уларнинг сиртига бўёқ қатламлари сифатли сепилганда улар 15…20 йил давомида ўз хоссаларини йўқотмасдан хизмат қилиши мумкин. Шишатолали обойлар кўпинча ванна хоналарнинг, ва каридорларнинг деворларини пардозлашда қўлланилади.

Суюқ обойлар – бу декоратив штукатурка бўлиб, ўз таркибига елим ва қаттиқ тўлдирувчилардан ташкил топган қуруқ қоришмани (аралашишини) киритади, бунда асосан целлюза толаларидан фойдаланилади. Қоришма берилган нисбатда сув билан аралаштирилади ва олинган таркиб шпате лёки оддий валик билан юзага суркалади. Бундай таркиб юзага икки марта берилади, натижада оқ рангдан бошлаб и то сиёқ ранга эга бўлган бўртирилган (ғадир-будур) юза ҳосил қилинади.

Суюқ обойлар – деворларга якунловчи (охирги) пардоз бериш тури бўлиб, уларни ҳар қандай сирт бетонли штукатурка қилинган, гипсакартонли ёки гипсолитли юзаларга суркаш мумкин. Пардозлашдан олдин девор юзалари чанг, доғ, бўёқ ва қоғоз ҳамда обой қолдиқларидан тозаланган бўлиши керак; юзанинг қуруқ ва тоза ҳолатда бўлиши талаб этилади. Бевосита декоратив штукатурка қилинишидан олдин юзага мойли бўёқ қатламли суркалиши тақоза этиладики, бунда олиф доғлари занг ва шунга ўхшаш доғлар юзага сизиб чиқишининг олди олиниши керак. Шуни унутмаслик лозимки, деворни унинг бир бурчагидан бошлаб бошқа бурчакларига битта қоришмадан тайёрланган материал билан қоплаш зарурдир, акс ҳолда девор юзасида бўёқ доғлари ҳосил бўлиши (юзага келиши) мумкин.Суюқ обойнинг устун жиҳати бу пардозлашдан олдин асоснинг пухта текисланиши талаб этмслиги билан тушунтирилади. Суюқ обойлар икки суткадан кам бўлмаган вақт давомида қурийди. Суюқ обойларни юзага кенг шпател ёрдамида тортиш (суркаш) тавсия этилади. Суюқ обойларнинг рангли гаммаси чегараланган улар оқ ёки оч қунғир рангда тайёрланади, лекин ранглар палитрасини кенгайтириш учун ҳар хил рангли қўшимчалар ишлаб чиқарилади. Ранг берувчи қўшимчалар қанчалик кўп қўшилса ранг шунчалик тўқроқ бўлади.

Суюқ обойлар қуругандан кейин уларнинг сиртини бир ёки икки қатламда рангсиз лок билан қоплаш мумкин. Бундай ишлов берилгандан кейин обойлар сув таъсирига бордошли бўлади ва уларни ванна хоналарига қўллаш мумкин. Бундай қопламалар юқори мустаҳкамлик ва изоляцион хоссаларга эга бўлади, эксплуатация муддати 10….15 йилга етиши мумкин.



Қоғозли обойларни елимлаб ёпиштириш.

Деворларга обойларни елимлаб ёпиштириш.Потолоклар тўла-тўкис бўялгандан кейин ва ёғоч буюмларга биринчи, бўёқ қатлами берилгандан сўнг деворлар обой ёпиштиришга тайёрланади. Девор юзалар шиша шкурка ёрдамида доғлар ва ифлосланган жойлардан тозаланади. Ғадир-будур юзалар пухталик билан текисланади, қисман ёки тўлиқ шпатлёвка қилинади, сўнгра бу юзаларга газеталар ёки бошқа қоғоз парчалари елимлаб ёпиштирилади. Газета ёки қоғоз парчалари ва обойлар девор юзаси билан яхши бирикиши учун газета ёпиштирилган юзаларга совун парчалари солинган елим қайнатмаси ёки суюқ елим суркалади. Гипсли штукатурка листлари билан пардозланган девор юзаларига; гипсбетонли пардеворлар, темирбетон девор панеллари ва заводларда тайёрланган силлиқ ҳамда текис сиртли деворларга газета ёки бошқа қоғоз парчалари ёпиштирилмайди. Тайёрланган асосга қисқа тўкли қаттиқ кистлар билан елим қатлами суркалади. Шундай тарзда грунтовка қилинган юза қуругунга қадар, обойларни елимлаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилади. Алоҳида хоналар учун обойлар танланади. Хона потологи пастки қисмнинг баландлиги бўйича кесилади. Обойлар ёруғлик йўналиши 12.5.расм яъни дераза томондан бошлаб эшик томонга қарата ёпиштирилади, шунинг учун ёпиштириш йўналишига боғлиқ


равишда обойни у ёки бу четки қисмлари кесилади. Обойларнинг чоклари эшиклар ва дераза ромлари устига тўғирлантирилади, чунки улар бундай жойларда кузга яққол ташланмайди.


Ёғоч юзаларга обойларни ёпиштиришдан олдин, бу юзаларга нам мато тортилиши керак, бу мато қуругандан кейин таранг тортилади.




12.5-Расм. Обойларни елимлаб ёпиштиришга кўрсатма (деразага)

Бундай юза обойларни ёпиштириш учун оптимал юза ҳисобланади, чунки тортилган мато ёғочнинг қуруши ва намланишидан юзага келадиган ўзгарувчан деформацияни сўндиради.

Янги штукатурка қилинган юзаларга обой ёпиштириш таъқиқланади, чунки штукатурка қатламидаги ишқорли фаза обойлар сиртига тезда доғлар кўринишида чиқа бошлайди. Елимланаётган юзани иш жараёнида ва тўлиқ қуругунга қадар қуёш нурлари тушишидан ва ҳувуллак шамолдан ҳимоялаш тақоза этилади.

Шифтларни (потолокларни) обойлар билан пардозлаш. Хоналарни обойлар билан пардозлашни шифтдан бошламаоқ керак. Девор ва шифтларни обойлар билан пардозлаш технологиясида кўпгина умумийликлар бор, лекин шифтларни обойлар билан пардозлаш анча мураккаб бўлиб, бу иш кўп жисмоний меҳнатни талаб этади. Обойларни елимлаб ёпиштиришда замонавий синтетик елимлардан, “Бустилат” ёки “ПВА” дан фойдаланиш мумкин. Кам сезилувчан расмларга эга бўлган оч рангли обойлар билан юзаларни ёпиштириш кўпроқ тавсия этилади, чунки бунда шифт ости полосасини қолдириш талаб этилмайди.

Шифт ва доверларнинг унга тўташган жойларини валик ёрдамида елимлаш тавсия этилади, чунки бунда бунда елимланмай қолган оралиқ жойлар қолмайди, яъни бутун юза бир текисда тўлиқ елимланади. Обойларни шифт юзаси бўйича деразалар турган томондан бошлаб уларга қарама-қарши томонда турган деворларга қарата полоса кўринишида елимлаб ёпиштириш тавсия этилади. Ҳар бир полотнише шифт узунлигига иккала томондан 10 см ортиқча ўлчамда қўшилган ҳолда туташадиган деворлар томонга чиқарилади. Бундай ҳолда дераза ва унга қарши томондангт деворларнинг юқори қисмига 10 ....15 см энликда кесилган обой кесма полосалари ёпиштирилади, бу кесма полосаларнинг 10 см ли қисми деворнинг тепа қисмига қолган 5 см ли эса деворга бирикадиган шпорт узунлиги бўйлаб ёпиштирилади. Сўнгра нарвонда ёки ҳавоза устида турган уста-ишчилар дераза томондан бошлаб шифтга биринчи обой полосасини ёпиштиришади.

Дастлаб обой деворнинг юқори қисми бўйича ёйилиб тортилади, шифтга тақалтирилади, дераза томондан хонанинг бутун эни бўйича текислантирилади, обой полосасининг ортиқча қисми девор бурчаги бўйича букилади ва шифтга ёпиштирилади. Кейин обой полосаси аввал (олдин) ёпиштирилган обой полосасига бир оз кийдирилган ҳолда юқоридагига ўхшаш технология бўйича ёпиштирилади.

Елим бир вақтнинг ўзида шифтга обойнинг орқа томонига суркалади ва обой полосаси шу заҳотиёқ (дарҳол) шифтга ёпиштирилади. 2...3 та обой полосаларини кетма-кет ёпиштириш мумкин, бунда улардаги расмлар ёки нақшларнинг бир-бирига мос тўшишига алоҳида эътибор қаратилиши тақоза этилади. Шифтга клёнка ёпиштиришда ҳам ишларни олиб бориш технологиясида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, яъни клёнка ҳам шифтга худди обой ёпиштириш технологияси бўйича ёпиштирилади. Шифтга мато елимланаётганда эса елим фақат шифтга суркалади, бир оз қуругунча кутиб турилади ва сўнгра елим суркалган юзага мато ёйилиб ёпиштирилади.



Бундай вазиятда елимнинг мато сиртига чизиб чиқишга йўл қўймаслик тақоза этилади. Мато полосалари орасидаги чокларга ўша тондачи ёки тўқроқ рангдаги тасмалар билан ишлов берилади.

Обой ёпиштирилган юзаларни таъмирлаш жараёнлари. Аввал ёпиштирилган обой полосалари асосдан ажралиб қолган ҳолларда уларни тўлиқ олиб ташлаш тавсия этилади. Зарур бўлган ҳолларда эски обойлар фақат уларни иссиқ сув билан тўйинтирилгандан кейин олиб ташлаш талаб этилади. Агар тозаланган юза нотекис бўлса, у ҳолда бу юза таъмирланади ва зарур бўлса шкатурка қатлами ҳам олиб ташланади. Таъмирланган юза чанглардан тозаланади, унга қоғоз елимлаб ёпиштирилади, шпатлёвка суркалади, иккинчи марта қоғоз ёпиштирилади ва пемза билан силлиқлантирилади.Ёпиштирилган қоғоз қатламлари тўлиқ қуругандан кейин бу юзага, обой полосаларини ёпиштириш мумкин бўлади.

Аввал сувли елимли бўёқ таркиблари билан бўялган деворларга обой ёпиштиришдан олдин, бу юзаларни сув билан тўйинтириш керак, сўнгра бутун бўёқ қатламини пухталик билан олиб ташлаш тақоза этилади ва кейин девор штукатуркасини бутунлай таъмирлашга киришилади.
Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling