2-мавзу. Тушунча. (2 соат). Режа


Download 216 Kb.
bet3/5
Sana24.03.2023
Hajmi216 Kb.
#1291601
1   2   3   4   5
Bog'liq
мантик-2-мавзу

Тушунчанинг белгилари:
Белги деб предмет, ҳодисани иккинчисидан фарқ этувчи ва айни пайтда уларнинг ўхшашлигини белгиловчи хусусиятларига айтилади. Ҳар бир буюм ўзига хос хоссаларга эгаки, шу орқали бошқа предмет ходисалардан ажратилади ва айни пайтда муайян жинс, синфга бирлаштирилади. Масалан: демократик давлатни унитар давлатдан, зиёлини пахтакордан, адабиётни тарихдан ва х.к. фарқлаймиз. Шунингдек демократик ва унитар давлатларнинг ўхшаш (умумий) белгилари (ўз армияси, бошқариш ташкилотлари, сиёсий ташкилотлари) борки, шунга кўра уларни "сиёсий ташкилот типи", зиёли ва пахтакорни "моддий ва маънавий кадриятларни яратувчи" каби тушунчаларда умумлаштира оламиз.
Предмет, ҳодисаларни фарқлантирувчи ва ўхшашлигини кўрсатувчи белгилар муҳим ва умумий белгилар тарзида намоён бўлади. Бу белгилар нисбий характерга эга бўлиб, маълум бир вақтда муҳим бўлмаган, хусусий белгиларга айланиши мумкин.
Буюм, ҳодисаларга сифат муайянлиги бағишлайдиган хусусиятларига муҳим белги деб аталади. Бу белги предметнинг ички табиати, моҳиятини ифодалайди. Шунинг учун муҳим белгининг ўзгариши билан ушбу предмет хам ўзининг сифат муайянлигини йўқотади. Масалан: парламент сайлови, сайлов ва сайланиш хамманинг конституцион ҳуқуқга эга эканлиги демократик давлатчиликнинг мухим белгиларидан ҳисобланиладики, бу белгиларсиз ёки уларнинг муқобили ўзгариши уни бошқаришнинг унитар, монархияли ва б. типига айлантиради. Муҳим бўлмаган белгилар деб предметларга у ёки бу даражада хос булса-да, лекин уларнинг моҳиятини, табиатини белгилайдиган белгиларга айтилади. Шунинг учун бундай белгиларнинг ўзгариши ёки барҳам топиши предметнинг сифатини ўзгартира олмайди.
Масалан: давлат ва жамоат ташкилотлари тизими таркибини ҳар қанча ислоҳ қилиш, ўзгартириш билан бугунги кунда мамлакатимизда туб сифат узгариши ясаб бўлмайди. Бунинг учун мулкчилик муносабатини узгартириш зарур. Шунинг учун ҳам хукуматимиз давлат тасарруфидаги мулкларни хусусийлаштиришни бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.
Хар бир предмет ўзининг хусусий (индивидуал) ва умумий белгиларига эгадир. Агар белги фақат муайян предмет, ходисага хос бўлса хусусий, белги агар предметлар гурухлар, синфига тааллукли бўлса умумий белги деб аталади. Масалан, ғазал жанрига хос шундай белгилар борки, (қофияланиш тартиби, матла ва мактаъ ва б) улар бошқа поэтик жанрларда учрамайди. Аммо айни вақтда ғазал хамма поэтик жанрлар учун хос бўлган умумий белгиларга ҳам эга.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, муҳим (номуҳим), умумий (хусусий) белгилар нисбий характерга эга. Муайян вақт шароитда предмет учун муҳим ҳисобланган белги номухимга, умумий белги эса хусусийга айланиши мумкин. Масалан, собиқ Иттифок даврида шахснинг ўз-ўзини англаши диний эътиқоди, иймони унинг учун муҳим бўлмаган белги сифатида қаралган бўлса, бугунги кунда улар комил инсонни шакллантиришнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Шунингдек, умумий белгилар кўпинча муҳим белгилар сифатида намоён бўлишлиги мумкин. Масалан, тўқималарнинг хужайрали тузилиши барча тирик организмлар учун умумий белги бўлиб, у айни пайтда инсон ва бошқа мавжудотларнинг генофонини таьминловчи муҳим хусусият ҳисобланади. Шунингдек, хусусий белгилар ҳам муайян бир пайтда мухим ва муҳим бўлмаган белгилар тарзида намоён бўлади. Буюм, ҳодисаларнинг муҳим ва умумий белгиларини ажратиб олиш орқали тушунчалар хосил қилинади, яъни шакллантирилади. Мазкур мураккаб жараёнда бир қатор мантиқий усуллар қўлланиладики булар қуйидагилардир: 1.Таққослаш; 2. Анализ ва синтез: 3. Мавхумлаштириш (абстракциялаш"); 4. Умумлаштириш:
Фандаги илмий ва умуман фикр юритишдаги қўлланиладиган барча тушунчалар ана шу усулларнинг диалетик бирликда қўлланилиши орқали шаклланган. юзага келгандир. Буюм, ҳодисаларни бир-биридан фарқлаш ва ўхшашлигини аниқлаш, шунга мувофик, уларнинг муҳим умумий белгиларини ажратиш энг аввало таккослаш (қиёслашдан) дан бошланади. Дархақиқат, билиш негизида таққослаш ётади. Масалан, "ибтидоий жамоа", "кулдорлик", "феодализм", "капитализм", "ижтимоий формация" тущунчалари кишилик жамияти босиб ўтган тарихий даврларни муайян босқичларда таққорслаш, сўнгра анализ ва синтез қилиш ва мавхумлаштириш орқали ҳосил қилинади.
Таққослашда предметларнинг муҳим белгилари ажратиб олинмайди, балки уларнинг ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятлари аниқланилади. Таққосланилаётган предметлар анализ қилиниб, яъни фикран таркибий қисмларга ажратилиб уларнинг ҳар бирининг хусусиятлари аниқланилиб, яна қайта яхлитлаштирилгандан (синтезлаштирилгандан) сўнггина қандай муҳим ва умумий белгилари борлиги ҳақида фикрга келинади.
Мантиқий анализ ва синтез қилиш фикрнинг конкретликдан мавхумликка, умумийликка ўтишнинг муҳим шартидир.
Мавҳумлаштириш – бу предмет, ҳодисаларнинг, конкрет белгиларидан узоқлашиши орқали уларнинг моҳиятли жиҳатини (қонуниятини) аниқлашдир. Масалан, "конус" тушунчасида фойдаланувчи предметнинг қандай материалдан ясалганлиги, катта-кичиклиги, оғирлиги ва бошқа конкрет белгилари фикран соқит қилинади, бунда фақат унинг мохиятли томони-геометрик фигура эканлиги кўзда тутилади.
Умумлаштириш - мавхумлаштириш усулининг ўзига хос бир тури, яъни уни тўлдирувчи шакли бўлиб, бунда айрим предметлар, уларнинг тўплами муҳим белгиларига кўра муайян синф, жинсга бирлаштирилади. Масалан, сўзларнинг шахе, сон келишикда тусланиши каби муҳим белгиларига кўра "мустақил сўз туркуми" деган тушунчада умумлаштирилади.
Мавхумлаштириш ва умумлаштириш сўз, номлар воситасида амалга ошади. Айни пайтда ҳар кандай сўз энг аввало мавхумлаштириш, умумлаштириш мантикий усулининг натижасидир. Масалан, ҳар қандай сўз предметнинг келиб чиқиши, мавжудлигига нисбатан хеч қандай сабабли боғланишга эга эмас.
Тушунчалар ифодаланиш, воқе бўлишининг грамматик шакли сўздир. Бошқача қилиб айтганда, тушунчалар сўз орқали англашиладики, лекин ҳар қандай
сузлар тушунчани ифодаламайди. Чунки тушунча фикр шакли бўлиб, предмет, ходисаларнинг инсон онгидаги инъкоси бўлса, сўзлар уларни номларда ифодалайди.
Номлар эса белгилар тизимида (ҳарф, рамзий ишоралар) қайд этилади. Шунга кўра сўзлар ёзма битикларда хам ифодаланади. Сўзлар фақат фикр шакли тушунчаларни
эмас, ҳис-туйғуларни хам ифода эта олади. Шунга кура илмий тушунчаларни ифодаловчи сузлардан фикр ҳис-туйғуни ўзида умулаштирган ҳолда акс эттирувчи
сузларни, яъки поэтик (бадиий) сузларни фарқлай билиш лозим. Масалан, "иссиқ қор”, “кўзнинг кўз ёши” ва б.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, сўзлар фақат тушунчаларни ифодалаш шакли бўлмасдан, айни пайтда уларнинг ўзаро боғланиши ва мулоҳаза (гап) тарзида мақомга эга бўлишида хам муҳим роль ўйнайди. Бу кўпинча бир сўз ва сўз бирикмасининг тугал фикрни ифодалашлигида намоён бўлади.

Download 216 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling