2-мавзу. Тушунча. (2 соат). Режа


Download 216 Kb.
bet2/5
Sana24.03.2023
Hajmi216 Kb.
#1291601
1   2   3   4   5
Bog'liq
мантик-2-мавзу

Қўшимча адабиётлар

  1. Е.К.Войшвилло. М.Г.Дегтярев. Логика. Учебник для вузов.М.1978,9-45.б.

  2. А.А. Ивин., А.Л. Никифоров. Словарь по логике.М.1998. 272, 324-б.

  3. Е.Д. Смирнова. Основы логической семантики. М. 1989.17-37. б.

Бундан олдинги маърузамизда мантиқ фанининг предмети тафаккурнинг шакллари, қонунлари эканлиги ҳақида фикр юритган эдик. Хусусан, тўғри фикр юритишнинг асосий тамойилларини (аниқ, изчиллик, зиддиятсизлик, асосланганлик) ифодалаш билан бирга унга эришишининг ҳам зарурий шарти эканлигини кўриб чиққан эдик.


Эндиги маърузаларимиз тафаккур шакллари (тушунча, муҳокама, хулоса чиқариш) ва уларнинг хусусиятларини хар бирини алоҳида кўриб чиқишга бағишланади. Лекин бундай ажратиш мавхумлаштириш натижасидир. Чунки фикр юритиш жараёни тушунча, хукм ва хулоса чиқаришнинг ички узаро боғланиши бир-бирига ўзаро ўтиши тарзида кечадики, бу тафаккур қонунлари, тамойиллари билан заруран шартланганлир. Шунга кура айтиш мумкинки, муҳокамалар тушунчаларнинг, хулосалар эса муҳокамаларнинг ўзаро ички, зарурий ва муҳим боғланишлари орқали фикр шакли тарзидаги табиатини намоён қилади.
1. Тушунча деб предмет, ҳодисаларнинг муҳум ва умумий белгиларини инсон онгида яхлит тарзда акс эттирувчи тафаккур шаклига айтилади. Тушунчаларда фақат ташқи объектив борлиқ эмас, балки инсон, унинг рухий борлиғи ҳам ифодаланади. Масалан "имон", "эътикод", "виждон" ва б. ана шундай тушунчалардир.
Тушунча инсоннинг асрлар бўйи тўпланган сезиш, ибтидоий даражадаги идрок, тасаввур қилиш тажрибаларини доимий равишда умумлаштириб бориши асосида эришган ютуғидир. Агар биз, инсон билимини организм десак, унда тушунча бу организмнинг хужайрасидир. Албатта, бу инсон тафаккури тарихида олдин, ҳукм ундан сўнг вужудга келган деган гап эмас. Инсон тафаккури тарихи унинг шакллари ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланганидан дарак беради. Тушунча ҳукмларга асосланади. Ҳукм эса, ўз навбатида тушунчаларга таянади. Тушанча буюмлар орасидаги муҳим боғланиш ва муносабатларни ифодалайди ҳамда з навбатида ҳукм, хулоса чиқариш таркибига киради. Якка, жузъий буюмлар тушунча ҳосил қилишда муҳим рол ўйнайди, албатта, лекин мантиқ энг умумий тушунчалар ва категорияларга таянади. Агар биз «Ўрта Осиё халқлари қадимий ва бой маданий меросга эга» десак бу ҳукм ўз пойдевори сифатида бир қанча тушунчага – «Ўрта Осиё», «халқлари», «маданий мерос» ва бошқаларга таяниб ҳосил бўлади. Бу ҳолда тушунчалар ҳукмнинг таркибига киради. Умуман ҳар қандай ҳукм тушунчалар бирикмасидан ташкил топади. Ҳукм тушунчаларни ҳаракатлантиради.
Тушунча инсоннинг психик билиш шакллари – сезиш, идрок ва тасаввурдан фарқ қилади. Сезиш буюмлардаги айрим сифатлар (ранг, таъм, ҳид ва б.) нинг инсон онгидаги аксидир, идрок эса буюмларнинг инсон онгида тўла яхлит ҳолда инъикос этишидир. Шунинг учун идрок сезишга нисбатан инсон психик фаолиятининг мураккаброқ ҳолатидир. Масалан, бир мўридан чиқаётган тутунни кўраётганда, бу ҳодисанинг кўп хислатларини, тутуннинг рангини, тутун зарраларининг ҳаракатини, буруқсиб чиқаётган тутиннинг қуюқлигини ва қайси томонга кетаётганлигини, унинг қанча баланд кўтарилганлигини ва шу кабиларни идрок қилиш имкониятига эга бўламиз. Аммо инсон тутунни кўриши билан дарров бошқа нарсани ҳам, яъни: «демак, печкада ёки ўчоқда ўт ёқилаяпти».
Ҳақиқатда эса кўриш органи фақат мўридан чиықаётган тутунни билдиради ва унинг кўзига кўринадиган баъзи ташқи белгиларни акс эттиради холос. Бошқа сезги органлари бу ҳодисани акс эттиришда мутлақо қатнашмайди. Сезги билан идрок бу ҳолатда бевосита боғлангандир.
Демак, инсон печкада ёки ўчоқда ёқилган ўтни фактлар асосида билади. Бунинг асосий сабаби тутун билан ўт орасидаги боғланиш ва муносабат борлигини англаб олишдир.
Шундай қилиб фикрлашда мантиқий тушунча икки хил вазифани бажаради. Биринчидан, тушунча ҳукмнинг вужудга келишини таъминловчи зарур шароитни яратади, сўнг унинг элементи сифатида таркибига киради. Тушунчанинг иккинчи муҳим вазифаси инсон онгида билимнинг тўлароқ якунини ифодалашдир.

Download 216 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling