Гиёҳвандлик воситалари назорати қўмитаси - гиёҳвандлик
воситалари,
психотроп моддалар ва прекорсорлар ноқонуний муомаласининг олдини олиш
бўйича фаолият олиб борувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли
органи ҳисобланади.
Қўмитанинг вазифалари:
-
гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар, прекурсорларга оид
меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
-
1961, 1971 ва 1988 йиллардаги Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти
Конвенциялари тавсияномаларига мос равишда гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар, прекурсорлар рўйҳатини кўриб чиқишда
қатнашади;
-
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларнинг
қонуний муомаласи устидан назорат қилишни таъминлайди; вазирликлар,
ташкилотлар буюртмалари асосидаги тиббиёт ва илмий мақсадларда
фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва
прекурсорларни назорат қилади;
-
гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорларни
Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Республикадан олиб чиқиш
бўйича ҳуқуқий шахсларнинг аризаларини кўриб чиқади;
-
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорларни
Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Республикадан олиб чиқиш
ҳуқуқини
берувчи
сертификатларни
белгиланган
тартибда
расмийлаштиради;
-
гиёҳвандлик
воситалари,
психотроп
моддалар,
прекурсорлар
экспертизасининг янги усулларини баҳолашда қатнашади;
-
Ўзбекистон Республикасининг гиёхванд воситаларга бўлган эҳтиёжини
жамлайди ва БМТ нинг гиёҳвандлар назорати қўмитасига
квота
ажратиши учун юборилади;
-
БМТ нинг гиёҳвандлик воситалари муомаласи бўйича ҳалқаро
гиёҳвандлар назорати қўмитасига Ўзбекистон Республикаси бўйича
ҳисоботларни тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: