2-мавзу:Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тизими ва уни бошқариш Режа


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana03.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1156779
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Uzbekiston-Respublikasi-farmatsevtika-tizimi-va-uni-bosh-arish

 
 
 
Фармацевтик назорат бўлими 
Фармназорат бўлимининг асосий вазифаси - дори воситалари ва тиббий 
буюмлари бўйича сифат стандартлари талабларини бажарилишини, шу 
жумладан сертификатланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, 
сифатини назорат қилиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва қўллаш жараёнида 
назоратни амалга оширади. Ҳўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
фармацевтика ва тиббий маҳсулотларга қўйиладиган давлат ва тармоқ 
стандартларининг (фармакопея мақолалари, техник шартлар, ишлаб чиқариш 
регламентлари, технологик йўриқномалар ва бошқа техникавий ва меъёрий 
ҳужжатлар) талабларига риоя этилишини назорат қилади. Дори воситалари ва 
тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқаришни, ишлаб 
чиқарилаётган, ҳамда, сотилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 
сифатини амалдаги стандартларга риоя этилишини назорат қилади. Дорихона 
муассасаларида дори воситаларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жараёнларида 
амалдаги стандартларга риоя этилишини назорат қилади. Фармацевтика 
фаолиятини 
амалга 
оширувчи 
ваколатланган 
назорат-таҳлил 
лабораторияларида амалдаги стандартларга риоя этилишини назорат қилади. 


Ҳўжалик юритувчи субъектларда Бош бошқарманинг сифатни яхшилаш 
ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган дори воситалари ва тиббий 
буюмлар ишлаб чиқарилишини ва сотилиши олдини олиш бўйича ёзма 
кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади. Дори воситалари ва тиббий 
буюмларнинг сифатига тааллуқли бўлган аризалар ва шикоятлар бўйича Бош 
бошқарма орқали қонунда белгиланган тартибда чораларни кўради. 
Фармназорат бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг Фармацевтика фаолияти бўйича лицензия комиссияси 
ишида иштирок этади, яъни Фармназорат бўлимининг ваколатлари доирасида 
Фармацевтика 
фаолиятини 
амалга 
оширувчи 
ҳўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
шарт-шароитларига 
эксперт 
хулосаларини 
беради. 
Фармацевтик фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомини ва лицензия 
шартномалари талабларини бажарилишини назорат қилади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling