2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик
-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари
Download 37.28 Kb.
|
Меъёрий хужжатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-модда. Синтетик ва аналитик ҳисоб
- 9-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш
7-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари
Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисоби объектлари синтетик ва аналитик ҳисобларда юритилади. 8-модда. Синтетик ва аналитик ҳисоб Олдинги таҳрирга қаранг. Синтетик ҳисоб қонунчиликда белгиланадиган тартибда бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштириш йўли билан амалга оширилади. (8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Аналитик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги батафсил бухгалтерия ахборотини шакллантириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг субъекти томонидан мустақил равишда белгиланадиган тартибда юритилади. 9-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг зиммасига юклатилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақида»ги низом. Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади. LexUZ шарҳи Қаранг: «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.). Олдинги таҳрирга қаранг. Бюджет ташкилотларининг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш бюджет ҳисоби стандартлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддаси, «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 22.12.2010 й.). Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. (9-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири)Қонунининг 70-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 61-моддаси. Download 37.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling