2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик
-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Download 37.28 Kb.
|
Меъёрий хужжатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш
- 17-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш
15-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва сақланиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлар тизимлаштирилиши ва тўпланиши керак. Бухгалтерия ҳисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат: регистрнинг номи; бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; регистрни юритиш бошланган ҳамда тугалланган сана ва (ёки) регистр тузилган давр; хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гуруҳланиши; хўжалик операцияларининг ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолда пулдаги ўлчов миқдори; регистрни юритиш учун масъул бўлган шахсларнинг лавозимлари, фамилиялари ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар. Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: «Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.). 16-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий тарзда инвентаризациядан ўтказиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартида белгиланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» (рўйхат рақами 833, 02.11.1999 й.). 17-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 1595, 17.07.2006 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг «Г» бўлими («Товар-моддий захираларни, тугалланмаган ишлаб чиқаришларни, шунингдек келгуси даврлар харажатларини баҳолаш»). Асосий воситалар ва номоддий активлар уларнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.), Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.). Асосий воситалар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ қоплангунига ёки объект ҳисобдан чиқиб кетгунига қадар эскиришни (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1401, 29.08.2004 й.), «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1539, 14.01.2006 й.). Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (12-сонли БҲМС) «Молиявий сармояларни ҳисобга олиш» (рўйхат рақами 596, 16.01.1999 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (8-сонли БҲМС) «Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш» (рўйхат рақами 580, 28.12.1998 й.) 14 ва 15-бандлари. Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс эттирилади. Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади. Шартли активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби миллий валютада — сўмда юритилади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган «Миллий валюта муомалага киритилиши муносабати билан нархларни қайтадан белгилаш ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш тартиби»нинг 1-банди, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» (рўйхат рақами 1364, 21.05.2004 й.). Download 37.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling