2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик


-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш


Download 31 Kb.
bet6/12
Sana16.06.2023
Hajmi31 Kb.
#1513968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ЎРҚ-53 20.09.2006 (1)

12-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
микрокредит ташкилоти томонидан унинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
микрокредит ташкилоти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда;
микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликнинг, белгиланган иқтисодий нормативларнинг талаблари мунтазам равишда бузилганда ва ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилганда;
(12-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш лицензия берилган пайтдан эътиборан олти ойдан ортиқ кечикканда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қонунга мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Лицензияни қайта расмийлаштириш қонунчиликда назарда тутилган тартибда микрокредит ташкилоти қайта тузилган, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган ҳолларда амалга оширилади.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Лицензияни қайта расмийлаштиришга янгидан вужудга келган микрокредит ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лицензияси мавжуд бўлган микрокредит ташкилотлари қўшиб юборилган тақдирда йўл қўйилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Лицензиянинг сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, лицензия бекор қилинади.
Лицензиянинг бекор қилиниши микрокредит ташкилотининг илгари амалга оширган операциялари ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келмайди.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling