2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик
-модда. Микрокредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Download 31 Kb.
|
ЎРҚ-53 20.09.2006 (1)
13-модда. Микрокредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Микрокредит ташкилоти қуйидаги турлардаги микромолиявий хизматлар кўрсатиши мумкин: микрокредитлар ёки микроқарзлар бериш; қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг); микрокредит ташкилоти лизинг берувчи сифатида иштирок этадиган микролизинг (молия ижараси); қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги микромолиявий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш. (13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Микрокредит ташкилоти микрокредитлар, микроқарзлар, микролизинг бериш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиши мумкин. Микрокредит ташкилоти: қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга; жисмоний шахслардан қарз маблағларини жалб қилишга, бундан ўз муассислари (иштирокчилари, мулкдорлари) мустасно; микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблашга, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундиришга, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга; (13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга ҳақли эмас. (13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуни. Download 31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling