2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик


Download 31 Kb.
bet10/12
Sana16.06.2023
Hajmi31 Kb.
#1513968
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ЎРҚ-53 20.09.2006 (1)

151-модда. Ички аудит хизмати
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотида микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарори билан ички аудит хизмати ташкил этилади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг фақат юқори бошқарув органига ҳисобдордир. Ички аудит хизматининг раҳбари ва бошқа ходимлари микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан тайинланади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари ишини улар томонидан қонунчиликка, таъсис ҳужжатларига ҳамда бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларни, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилишни ҳамда баҳолашни амалга оширади.
(151-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2453, 25.04.2013 й.).
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
16-модда. Микрокредит ташкилотининг филиаллари
Микрокредит ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда филиаллар ташкил этишга ҳақли.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига қаранг.
Микрокредит ташкилотининг филиали ўз фаолиятини микрокредит ташкилоти учун берилган лицензия асосида амалга оширади.

Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling