161-модда. Микрокредит ташкилотларида ахборотнинг махфийлиги
Микрокредит ташкилотлари ўз қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операциялари ҳамда ҳисобварақлари бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микрокредит ташкилотининг бошқарув органлари аъзолари, ички аудит хизмати ва ижро этувчи органи ходимлари микрокредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг операциялари ва ҳисобварақлари бўйича, шунингдек кредиторлар билан операциялар бўйича сирни сақлаши шарт.
Махфий ахборот ўзига ишониб топширилган ёки хизмат вазифасини бажариши муносабати билан бу ахборот ўзига маълум бўлиб қолган шахслар уни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Микрокредит ташкилотларига нисбатан банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган қоидалар қўлланилади.
(161-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-модда. Микрокредит ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Микрокредит ташкилотини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 ва 53-моддаларига қаранг.
18-модда. Низоларни ҳал этиш
Микрокредит ташкилотларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |