8-модда. Микрокредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Микрокредит ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]
9-модда. Микрокредит ташкилоти фаолиятини лицензиялаш
Микрокредит ташкилоти микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга оширади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Микрокредит ташкилотига лицензия бериш тўғрисидаги ёки лицензия беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинган ва лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 2093, 13.04.2010 й.).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг)]
Do'stlaringiz bilan baham: |