2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик
Download 31 Kb.
|
ЎРҚ-53 20.09.2006 (1)
121-модда. Микрокредит ташкилотининг ҳуқуқлари
Микрокредит ташкилоти: қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шарти билан ёки бундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатишга; буюртма берувчига микромолиявий хизмат кўрсатишни асослантирилган ҳолда рад этишга; микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олишга; мақсадли микрокредит ўз вақтида тўланмаган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолда қарз олувчидан мажбуриятлар муддатидан илгари бажарилишини талаб қилишга; маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатишга; микрокредит ташкилотининг қарз олувчилари томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномага мувофиқ неустойка (жарима, пеня) миқдорини белгилашга; микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун ушбу Қонунга мувофиқ маблағлар жалб этишга ҳақли. Микрокредит ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. (121-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 122-модда. Микрокредит ташкилотининг мажбуриятлари Микрокредит ташкилоти: буюртма берувчига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги оқибатлари, микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар тўғрисида, шунингдек кўрсатиладиган микромолиявий хизмат бўйича фоиз ставкаси ҳақида тўғри ҳамда тўлиқ ахборотни ёзма шаклда хабар қилиши; шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда микромолиявий хизматлар кўрсатиши; шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида қарз олувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши; белгиланган энг кам миқдордан паст бўлмаган устав фондига эга бўлиши; молиявий ва касса операциялари ўтказиш қоидаларига, шунингдек белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиши; қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни юритиши; (122-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ҳисоботни белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этиши; текшириш ўтказиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилларига ҳужжатлар ва микрокредит ташкилоти фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт. Микрокредит ташкилотининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (122-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling