2-модда. Микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик


-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари


Download 31 Kb.
bet9/12
Sana16.06.2023
Hajmi31 Kb.
#1513968
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ЎРҚ-53 20.09.2006 (1)

14-модда. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун маблағларнинг манбалари
Микрокредит ташкилоти қуйидагилар ҳисобидан микромолиявий хизматлар кўрсатади:
ўз маблағлари, шу жумладан олган даромадлари;
инвесторлар, шу жумладан чет эллик инвесторлар томонидан инвестиция шартномалари асосида берилган маблағлар;
банкларнинг кредитлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари;
халқаро молия институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг грантлари ва қарз маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(14-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишга доир ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий тизимнинг барқарорлигини сақлаш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликда назарда тутилган тартибда:
(15-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдорини, молиявий ва касса операциялари ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларини, шунингдек иқтисодий нормативларни белгилайди;
LexUZ шарҳи
Микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (рўйхат рақами 2093, 13.04.2010 й.) 3-бандида белгиланган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 1719, 24.09.2007 й.) ва Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 1728, 12.10.2007 й.).
кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар учун фоизларни ҳисоблаш тартибини тасдиқлайди;
микрокредит ташкилотларининг фаолиятини текширади ва уларнинг фаолиятида аниқланган микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишларини бартараф этишга оид бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
(15-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2209, 14.03.2011 й.).
микрокредит ташкилотининг фаолиятини аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилайди;
микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг малакасига доир талабларни белгилайди;
микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунчилик ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари, шунингдек белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиради;
(15-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
микрокредит ташкилоти томонидан айрим молиявий операциялар ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклайди;
микрокредит ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади ёхуд лицензияни қайта расмийлаштиради ва бекор қилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling