2-мустақил иши мавзу: Хусусий тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун банкдан кредит олишга тузилган
Download 114.21 Kb.
|
БОЗОР ВАЗИЯТИ ТАХЛИЛИ.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган барча ислохотлар туб негизи ахолини ижтимоий-иктисодий манфаатларини химоя килиш. Уларни турмуш тарзини яхшилашга каратилган.Хозирги вактда хар бир соха ривожланиши ва сифатли махсулот ишлаб чикариш, хизматларни кўрсатиш бозор иқтисодини асосий талабидир. Хусусий корхона ўз имкониятларидан ва иқтисодиётнинг талабларидан келиб чиққан холда Уйчи туманида тикувчилик фаолиятини ривожлантиришни режалаштирган. Бунинг учун айрим изланишлар ва талабларни ўрганиш орқали амалга оширилиши кўзланган. Хаммага маълумки хар бир ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва кўрсатиладиган кенг турдаги хизматлар мижозларда ўзининг сифати, рақобатбардошлиги ва бошқа қулайликлари билан юқори таасурот қолдириши керак. Шунинг учун бозор шароитини ўрганишда махсулот ва хизматларга мижозлар борлигини аниқлашда бир қатор изланишлар олиб борилади: -Бозор коньюктурасини системали тахлили; -Рақобатчиларни ахволи ва уларнинг қувватларини ўрганиш; -фаолиятни харакат йуналишлари сиёсатини ўрганиш. Хозирги кунда Тошкент шахрида корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган аёллар куйлакларининг нархлари, бошқа тикувчилик корхоналарининг махсулотларига караганда бир мунча сифати тарафидан юқори бўлиб сотиш нархи эса пастроқ. Бу эса мижозларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Мижозларга янада сифатли махсулотларни етказиб бериш, буюртмаларни тўла бажариш учун ишлаб чикариш қувватини ошириш кераклиги, Ушбу махсулотларни Наманган вилоятида ишлаб чиқарилиши шу махсулотга бўлган тан-нархининг тушишига олиб келади. Чунки Чет давлатидан олиб келинишида йўл харажатлари ва бошқа турли хил харажатларнинг қўшилиши хисобига махсулот нархлари кўтарилиб кетади. Ўзимизда ишлаб чикарилган тикувчилик махсулотлари эса сифатли , кулай нархларда мижозларга етказиб берилишида, махсулотни таннархи ошиб кетмаслигига олиб келади. Кредит маблагини ўзлаштириш орқали тикувчилик фаолиятини ривожлантириш билан қуйидаги талабларни қондириш режалаштирилмоқда: - Кўпчиликка манзур бўладиган арзон, қулай ва сифатли, рақобатбардош 100 хил ортиқ моделлардаги аёллар куйлакларини ахолига сифатли етказиб бериш; - Реклама асосида фирма, ташкилот ва муассасаларга ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиб олишни таклиф қилиш ва буюртмачи талабини тўлаконли қондириш; -Мижозларни талабини қондириш ва кўп миқдорда сотиб олган мижозларни корхона томонидан имтиёзлар (чегирмалар) бериш ва рағбатлантириш. Талаб ва таклифларни ўрганиш, бевосида ташқи ва ички бозорлардаги, савдо шахобчаларидаги ва бошка ташкилотларни, ушбу махсулотларга бўлган талабларини доимий ўрганиб бориш орқали тадбиркорни ривожланишга олиб келиши хеч кимга сир эмас. ХУСУСИЙ КОРХОНАГА АЖРАТИЛАДИГАН КРЕДИТ СУММАСИНИ БЕЛГИЛАНГАН ВАКТИДА КАЙТАРИШИ ТАМИНЛАШ ВА ЎЗ МАБЛАГИГА ЭГА БЎЛИШИ ЖАРАЁНИ. Изох: Хусусий корхона режалаштирилган иш фаолиятларини бошлаш ёки ривожлантириш максадида бирор бир банкга, кредит уюшмаларига мурожаат килиб кредит олиш учун ариза беради. Улар томонидан режалаштирилган иш фаолиятларни урганиб чикиб бир хулосага келиши яъни кредит ажратиш ёки ажратмаслик. Кредит ажратса: Хусусий корхона рахбари аввало олинадиган кредит суммани режа асосида таксимлаши, амалдаги конунларга амал килиши, бажарилишини назорат килиши, ишлаб чикариш кувватини ошириши, таклиф ва талабларни доимий ўрганиб бориши, ишчи кучини самарали фойланаши янги иш ўринларни яратиши, сифатлилик даражасини кучайтириши, олган кредит суммаси ва фоизини ўз вақтида қайтаришни таъминлаши билан ўз ўйлаган мақсадига эришиши мумкин. Кредит ажратмаса: Хусусий корхона рахбари аввало рухиятини тушурмасликка харакат қилиши зарур бўлади. Янги ғоялар устида изланиши, иш фаолиятини секин асталик билан олиб бориши режасини яхшилаб ўрганиши, керак бўлса қўшимчаларни киритишни режалаштириши, камчиларини билиши хамда янги лойихани банкга тақдим қилгунча ўзи устида ишлаши ва излани керак бўлади. Download 114.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling