Прокариотлардаги тРНК ва рРНК учун оперон генлари
Одам геноми генлари тузилиши, функцияси ва жойлашуви орасидаги ўзаро боғланиш
Ядровий геном
Ядровий геном диплоид тўпламли соматик ҳужайрада 46 дона бир хромотид хромосомали 46 молекула ДНК дан тузилган. Ядровий генлар сони аниқ эмас, лекин турли методлар ҳисобига кўра 35 000 дан 125 000 генлар тутиши мумкин. Улар хромосома узунлиги бўйлаб тарқалган ва кодланмайдиган кетма-кетлик – спейсер ва сателлитик ДНК га бўлинади. Ҳар бир хромосома ўрта ҳисобда 3 000 та ген тутади.
Митохондриал геном
Митохондриал генлар инсон ҳужайрасида ҳалқали ДНК дан тузилган 16 600 нуклеотиддан иборатдир. Ҳар бир митохондриядаги ДНК молекуласи сони жорий ҳужайрадаги энергия сарфига нисбатан турлича бўлиши мумкин. Деярли барча нуклеотидлар кодловчи кетма-кетликка мансуб. ДНК регулятор участкалари жуда ҳам оз (инсон митохондриал геноми интронлар сақламайди).
Одам митохондрияси геноми. (бу ерда: кўрсаткичлар транскрипция ва репликация
йўналишини англатади; штрихланган участкалар тРНК учун генларини ифодалайди).
Do'stlaringiz bilan baham: |