2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi
Download 156.18 Kb.
|
4-мавзу семинар
Ғарб фалсафасида инсон. Шарқ тафаккурида инсонга нисбатан юқорида қайд этилган ёндашувлар билан бир қаторда табиат, космос муаммолари ҳам қадимдан муайян ўрин эгаллаб келади. Бунда инсонга улкан дунёдаги бир зарра сифатида қаралади. Аммо дунёга нисбатан космоцентрик ёндашув антик фалсафа ривожланишининг илк босқичларига кўпроқ хосдир. Дунёнинг мазкур талқинига мувофиқ биринчи ўринга Суқрот давридаёқ фалсафанинг диққат марказидан ўрин олган инсон ҳақида мулоҳаза юритиш учун ҳам тегишли замин ҳозирловчи дунё ва космос муаммолари чиқади.
Космоцентризм нуқтаи назаридан (Демокрит) инсон аввало космоснинг бир қисми сифатида, «кичкина дунё» сифатида, баъзан жонли организм сифатида тасаввур қилинадиган макрокосм билан узвий боғлиқ бўлган микрокосм сифатида идрок этилади. Антик файласуфлар (Платон, Аристотель) Коинотни ва унда мавжуд тартибни тушуниш орқали инсоннинг ўзини ҳам англаб етиш мумкин деб ҳисоблаганлар. Бунда тафаккур, билим, ақл-заковат ва донишмандлик муҳим рол ўйнагани боис, улар доим космоцентристлар томонидан юксак баҳоланган, инсон ва унинг қобилиятларига баҳо беришда биринчи ўринга қўйилган. Бундай қарашлар Европа фалсафий анъанасида V асргача, уларнинг ўрнини теоцентризм концепцияси эгаллагунга қадар кузатилади. Теоцентризм концепциясига мувофиқ ҳамма нарсани Худо белгилайди. Христианликнинг моҳиятини акс эттирувчи турли креационистик назарияларга кўра бутун дунё, шу жумладан жонли дунё (ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон) дарҳол ва ўзининг мукаммал кўринишида яратилган. Инжилнинг дунё олти кунда яратилгани ҳақидаги ривоятига асосланган бу нуқтаи назар европаликлар тафаккурида Чарлз Дарвиннинг эволюцион назарияси пайдо бўлгунича, яъни XIX асрнинг ўрталарига қадар ҳукм сурди. Христианлар дунёси диндор одамлари орасида у бугунги кунда ҳам амал қилмоқда. Теоцентризм нуқтаи назаридан инсоннинг моҳиятини англаб етиш, масалан, қадимги юнон файласуфлари ёки кейинги материалистик фалсафий концепциялардаги каби оқилона фикрлаш йўли билан эмас, балки Муқаддас Китобда таърифланган ваҳийлар ёрдамида амалга оширилади. Бу ваҳийларни фақат Инжил ақидаларига эътиқод қилиш орқали тушуниб етиш мумкин. Теоцентризм нуқтаи назаридан эътиқод нуридан чароғон бўлган ақл дунёдаги илоҳий тартибнинг таркибий қисми саналган ва «Худонинг тимсоли» сифатида амал қиладиган инсоннинг ўзини эмас, балки унинг баъзи бир жиҳатларинигина аниқлашга ёрдам беради. Айни шу сабабли христианлик, Худони олий моҳият деб эътироф этадиган ва инсонга У яратган банда сифатида қарайдиган бошқа теоцентрик фалсафий тизимлар каби, инсонни Худонинг ўзи сингари тагига етиш мумкин бўлмаган сир, жумбоқ деб эълон қилади. Download 156.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling