2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi


Download 156.18 Kb.
bet9/12
Sana16.04.2023
Hajmi156.18 Kb.
#1358804
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-мавзу семинар

Инсонннинг биоижтимоий моҳияти.

Фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон жонли табиатнинг бир қисми, шунингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшунослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифатли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак-шубҳасиз далилга айланди. Ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги одамзотнинг ижтимоий табиати, у камол топган, таълим-тарбия олган, маданий ва ахлоқий қадриятлар ва мўлжалларни ўзлаштирган ижтимоий муҳит билан белгиланиши ҳам шак-шубҳасиздир.
Айни шу сабабли инсон индивиди нафақат биологик, балки ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўзига хос хусусият касб этади. Бошқача айтганда, инсоннинг камол топиши жамиятда ва фақат жамиятда юз беради.
Инсонни тушунишда дуализм ва монизм. Одамлар ўртасидаги биологик ва ижтимоий фарқларни ва уларни бетакрорлигини тан олишдан инсон табиатининг яхлитлигини тушунишга нисбатан икки муҳим ёндашув: дуалистик ва монистик ёндашувлар келиб чиқади.
Қадим замонларда вужудга келган инсонга нисбатан дуалистик ёндашув шундан иборатки, одамзот, бир томондан, моддий организмдан, бошқа томондан эса – мустақил моҳият саналадиган ва бу организмни бошқарадиган номоддий жондан ташкил топган мавжудот сифатида қаралади. Бу ёндашув, масалан, боқий ғоялар дунёсида яшайдиган ўлмас жон инсон туғилаётган пайтда унинг танасига худди зиндонга тушгандек кириб ўрнашади, унинг ўлимидан кейин эса вужудни тарк этиб, яна ғоялар дунёсига қайта, деб ҳисоблаган Платон фалсафасида айниқса бўртиб намоён бўлади. Жонларнинг ўлмаслиги ғояси Шарқ фалсафий анъанасига ҳам хосдир.
Ҳозирги олимларнинг аксарияти қўллаб-қувватлайдиган инсон талқинининг монистик концепцияси инсон руҳияти, унинг туйғулари, фикрлари, эмоциялари ва кайфияти инсон организмининг таркибий қисми саналган бош мия нерв ҳужайралари ҳаёт фаолиятининг маҳсулидан ўзга нарса эмас, деган тушунчадан келиб чиқади. Бу ёндашув тарафдорларининг фикрига кўра, руҳий ҳодисалар қандайдир номоддий асосга эга, деб ҳисоблаш учун етарли далиллар мавжуд эмас, шу сабабли руҳият табиатини тушунтиришда инсон организмида юз берадиган моддий жараёнлар чегарасидан четга чиқишнинг ҳожати йўқ.
Шундай қилиб, тавсифланган муаммо инсон ўз табиатига кўра фақат биологик мавжудотми ёки фақат ижтимоий мавжудотми, деган масала билан боғланмайди. У, ҳеч шубҳасиз, ҳам биологик, ҳам ижтимоий мавжудотдир.
Аммо бу икки асоснинг ўзаро нисбати қандай, уларнинг бири иккинчисидан устунроқми ва инсон моҳиятини нима белгилайди – бу қизғин баҳс-мунозаралар предметидир. Мазкур масалалар ҳанузгача ўзининг узил-кесил ечимини топгани йўқ, ҳозирда мавжуд турли биологик, психологик ва фалсафий мактаблар бу саволларга ҳар хил жавоблар беради.
Юқорида зикр этилган муаммонинг ечимига нисбатан мавжуд ёндашувлар орасида инсоннинг биоижтимоий табиатини тушунишга нисбатан қарама-қарши нуқтаи назарлар ифодаси саналган биологизаторлик ва социологизаторлик концепциялари алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда уларнинг ҳар бири бошқасини бутунлай рад этмайди, аммо инсоннинг муайян бир (биологик ёки ижтимоий) табиатини устунроқ қўяди ёки ҳатто мутлақлаштиради.
Биологизаторлик концепцияларининг тарафдорлари инсонни унинг табиий, биологик асосидан келиб чиқиб тушунтиришга ҳаракат қилади. XVIII аср охирида жамият ҳаётига айрим одамларнинг ўз мавжудлиги учун кураш майдони сифатида қарашни таклиф қилган Т.Мальтус назариясини бундай тушунтиришга бўлган биринчи жиддий уриниш деб ҳисоблаш мумкин. Мальтус фикрича, бу курашда кучлилар ғолиб чиқади, кучсизлар эса ҳалок бўлишга маҳкумдир. Мазкур курашга табиий омиллар туртки беради. Хусусан, аҳоли сони геометрик прогрессия бўйича кўпайиб боради, тирикчилик воситалари эса фақат арифметик прогрессия бўйича ўсади, бу эса муқаррар тарзда очарчилик, эпидемиялар, урушлар ва бошқа ижтимоий тангликларга олиб келади. Мазкур омилларга Мальтус кучлиларнинг яшаб қолишини таъминловчи ижтимоий муносабатларнинг «табиий», муқаррар ва ҳатто зарур тартибга солиш воситалари сифатида қарайди.
Демографик муаммоларнинг ечилмагани, шунингдек улар ХХ асрда янада кескинроқ тус олиши шунга сабаб бўлдики, Мальтус ғоялари неомальтузчилар деб номланган ўз давомчиларини топди ва топишда давом этмоқда.
Биологизаторлик ёндашувлари XIX ва XX асрлар чегарасида Дарвиннинг табиий танланиш ҳақидаги таълимотини мутлақлаштириб, нафақат инсоннинг келиб чиқиши, балки унинг моҳиятини, пировард натижада эса – бутун ижтимоий муносабатлар табиатини тушунтиришга ҳаракат қилган социал-дарвинистларга ҳам хосдир. Ҳозирги замонда бу йўналишни одамларга ҳам, ҳайвонларга ҳам тенг даражада хос бўлган ирсиятга урғу берувчи социобиология давом эттирмоқда. Социобиологлар фикрига кўра, инсон хулқ-атвори ҳам, ҳайвон хулқ-атвори ҳам ирсий омиллар билан белгиланади ва ҳеч ким ўз ирсияти таъсирини – у хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон – енгишга қодир эмас.
Инсон табиати хусусида шунга ўхшаш қарашларга айрим одамларнинг бошқа одамлардан устунлигини фақат уларнинг «олий» ёки «паст» ирққа мансублик белгисига кўра эълон қилувчи ирқчилик концепцияларида ҳам дуч келиш мумкин. Бу, хусусан, «ирқий тозалик» учун кураш олиб борган ва «ирқий танланиш»ни амалга ошириш ғоясини фаол илгари сурган фашистик мафкурада айниқса бўртиб намоён бўлади. Ирқий танланиш ғоялари замирида асосан XIX аср охири – XX аср бошларида кенг тарқалган «инсон ирсиятининг олий сифати»га қандай воситалар билан ва қай тарзда эришиш мумкинлиги ҳақидаги таълимот – евгеника ётади.
ХХ аср бошларида бу таълимот шу даражада кенг тарқалдики, айрим мамлакатларда давлат сиёсати билан узвий боғланди. Хусусан, 1920-1930-йилларда Дания, Швеция ва Норвегияда жамиятда табиий танланишни ижтимоий мустаҳкамловчи ирқий қонунлар қабул қилинди.
Социологизаторлик концепциялари инсон табиатини ижтимоий муносабатларда кўришга ҳаракат қиладилар. Бунда улар баъзан нафақат инсоннинг ижтимоий асосини унинг биологик асосига қарама-қарши қўядилар, балки сўнгги зикр этилган асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий эътиборга лойиқ эмас, деб ҳисоблайдилар. Асосий эътибор ижтимоий муносабатлар таҳлилига ва индивид, шахснинг шаклланишида жамият қандай рол ўйнашини аниқлашга қаратилади. Пировардда ижтимоий асос индивидуал асосга қараганда устунроқ аҳамият касб этади, уни ўзига бўйсундиради ва қамраб олади. Мазкур ёндашув тотал ижтимоий тизимларга ва уларни асослашга ҳаракат қилувчи фалсафий таълимотларга, хусусан, Платон фалсафасига айниқса хосдир. Умуман олганда, бу индивидуализм ва коллективизм муаммосидир.



Download 156.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling