2-soat Reja: Falsafa tarixida inson mohiyatiga oid qarashlar tasnifi
Hayotning ma’nosi va unda insonning vazifasi
Download 156.18 Kb.
|
4-мавзу семинар
4. Hayotning ma’nosi va unda insonning vazifasi.
Инсоннинг моҳияти. Инсоннинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиш жараёнида у нафақат ташқи, балки ички, пинҳона хусусиятларга ҳам эга эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид, индивидуаллик, шахс каби тушунчаларда акс этадиган муайян образини шакллантиришини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунёга фаол муносабатида излаш керак. Шундай қилиб, индивид муайян инсоннинг умумий образи сифатида амал қилса, индивидуаллик уни муайян ўзига хос хусусиятлар соҳиби сифатида тавсифлайди,«шахс» тушунчасига эса янада торроқ маъно юкланади, чунки айни ҳолда инсон унинг барча ижтимоий сифатлари билан жамулжам ҳолда олинадики, бу фақат ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу тизимини назарда тутган ҳолда шахс тўғрисида сўз юритиш имконини беради. Яъни кенг талқиндаги «индивид» ва «индивидуаллик» тушунчалари нафақат инсонга нисбатан, балки индивидуал хусусиятларга эга бўлган айрим тирик мавжудот, ҳайвонга нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин. «Шахс» тушунчаси эса доим ижтимоий мавжудот сифатидаги инсон билангина боғлиқ бўлиб, фақат шу маънода, айрим инсонни унинг жамиятдаги ўрни, «ижтимоий қиёфаси» нуқтаи назаридан тавсифлайди. Кези келганда яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай шахс замирида оқилона фаолият ётувчи онгли-ихтиёрий фаоллик тавсифланади. Шунингдек инсон янги моддий ва маънавий бойликлар яратиб, ўз ижодий имкониятларини изчил рўёбга чиқариш орқали шахс сифатида намоён бўлади. Ҳозирги замон фанида шахснинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи уч муҳим омил: ирсият, маданий муҳит ва яшаш шароити фарқланади. Бу омиллар ўзаро таъсирга киришиши натижасида инсон шахс сифатида ўзига хос хусусиятлар мажмуи: тегишли эҳтиёжлар, қизиқишлар, қобилиятлар, мақсадлар, мўлжаллар, маънавият ва шу кабиларга эга бўлади. Инсоннинг мазкур бетакрор индивидуал хусусиятлари асосан у яшаётган муҳитдаги ижтимоий ва маданий шарт-шароитлар таъсирида шаклланадики, бу шахснинг шаклланиши ва камол топишида жамият жуда муҳим рол ўйнашини қайд этиш имконини беради. Айни вақтда шахс умумий эътироф этилган меъёрларга мувофиқ ёки уларга зид шаклланиши ва камол топиши мумкин. Бу маънода ижобий шахслар тўғрисида ҳам, салбий шахслар тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин. Ҳозирги замонда аксарият олимлар ва файласуфлар инсон эволюциясидаги ижобий жараёнларни ва ижтимоий ўзгаришлар имкониятларини ижтимоий муносабатларнинг инсонпарварлашуви, одамлар онгидан умуминсоний меъёрлар мустаҳкам ўрин олиши билан боғламоқдалар. Бунда инсон ўзининг бутун умри мобайнида, бир томондан, ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга ҳаракат қилиб, бошқа томондан эса – ўзини қуршаган ижтимоий ва табиий муҳит таъсирини ҳис этиб, яхлит бир бутун ҳодиса сифатида, узлуксиз тадрижий ривожланишини эътиборга олиш лозим. Бошқача айтганда, ўзининг камол топиш жараёнида у доим ҳам субъект, ҳам объект ҳисобланадики, бу шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариши ва ҳаёт мазмунини излаши билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим фалсафий муаммо юзага келишини белгилайди. Download 156.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling