2 соат Талабалар сони


Хизмат йиллари йиғиндисига пропорционал ҳисоблаш усули


Download 54.87 Kb.
bet11/16
Sana23.12.2022
Hajmi54.87 Kb.
#1048663
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi

Хизмат йиллари йиғиндисига пропорционал ҳисоблаш усули. Ушбу усулда хизмат йиллари йиғиндиси топиб олинади ва уларнинг ҳиссаси тескари ҳолда белгиланади. Бизнинг мисолимизда хизмат йиллари йиғиндиси 15 га тенг (1+2+3+4+5).
Йиллар ҳиссаси: 1- йил учун - 5/15; 2- йил учун - 4/15;
3- йил учун - 3/15; 4- йил учун - 2/15;
5- йил учун - 1/15.
Ушбу усулда ҳисобланган ва жамланган амортизация (эскириш) суммаси, шунингдек қолдиқ қиймат хизмат йиллари ичида қўйидагича бўлади (6.8-жадвалга қаранг).

6.8-жадвал


Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)ни кумулятив усулда ҳисоб-китоби


Йил-лар

Бошлан-ғич қиймат

Аморти-зацияла-надиган қиймат

Аморти-зация меъёри

Йиллик аморти-зация

Жамлан-ган аморти-зация

Қолдиқ қиймат

1

100000000

90000000

5/15

30000000

30000000

70000000

2

100000000

90000000

4/15

24000000

54000000

46000000

3

100000000

90000000

3/15

18000000

72000000

28000000

4

100000000

90000000

2/15

12000000

84000000

16000000

5

100000000

90000000

1/15

6000000

90000000

10000000

Кумулятив усул амортизация (эскириш) нинг тезлаштирилган усулларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун хизмат муддатининг биринчи йилларида амортизация (эскириш) меъёридан кўп миқдорда, кейинги йилларда эса меъёрдан кам миқдорда ҳисобланади. Бизнинг мисолимизда биринчи икки йилда миқдордан мос равишда 12000000 (30000000-18000000) сўм ва 6000000 (24000000-18000000) сўм кўп ҳисобланган. Ушбу суммалар мос равишда 1- ва 2- йиллар солиқ ҳисоб-китобларида солиқ солиш базасига қайта қўшилиши лозим. 3- йилда амортизация (эскириш) меъёр миқдорида ҳисобланган. Шунинг учун ушбу сумма солиқ солишга таъсир қилмайди. 4- ва 5- йилларда мос равишда амортизация (эскириш) меъёрдан 6000000 (12000000-18000000) сўм ва 12000000 (6000000-18000000) сўм кам ҳисобланган. Иккинчи усулдагидек, 4- ва 5- йилларда мос равишда кам ҳисобланган амортизация (эскириш) суммалари ушбу йиллар ҳисоб-китобларида солиқ солиш базасидан камайтирилиши ёки улар автомашина келгуси йилларда ишлатилганда ва амортизация (эскириш) ҳисобланганда (бизнинг мисолимиз бўйича 6000000+12000000) 18000000 сўм миқдоригача солиқга тортилмаслиги лозим. Бундай ҳол учраганда, қўшимча ишлаган даврларда ҳисобланган амортизация (эскириш) нинг 18000000 сўмга миқдори солиқга тортилмаслиги ҳисоб сиёсатида асосланган тарзда очиб берилиши керак.

Download 54.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling