2 соат Талабалар сони


Камайиб борувчи қийматдан ҳисоблаш усули


Download 54.87 Kb.
bet12/16
Sana23.12.2022
Hajmi54.87 Kb.
#1048663
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi

Камайиб борувчи қийматдан ҳисоблаш усули. Ушбу усул ҳам тезлаштирилган усул ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, биринчидан амортизация (эскириш) белгиланган меъёрдан икки карра миқдорда ҳисобланади, иккинчидан, амортизация (эскириш) базаси бўлиб ҳар йилда қолдиқ қиймат ҳисобланади.
Бизнинг мисолимизда йиллик амортизация (эскириш) меъёри 20%, ишлатиладиган меъёр – 40% (20% х 2). Ушбу усулда ҳисобланган ва жамланган амортизация (эскириш), шунингдек қолдиқ қиймат хизмат йиллари бўйича қўйидагича бўлади (6.9-жадвалга қаранг).
6.9-жадвал
Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)ни камайиб борувчи қолдиқ қиймат усулида ҳисоб-китоби


Йиллар

Бошлан-ғич қиймат

Аморти-зацияла-надиган қиймат

Аморти-зация меъёри

Йиллик аморти-зация

Жамлан-ган аморти-зация

Қолдиқ қиймат

1

100000000

100000000

40%

40000000

40000000

60000000

2

100000000

60000000

40%

24000000

64000000

36000000

3

100000000

36000000

40%

14400000

78400000

21600000

4

100000000

21600000

40%

8640000

87040000

12960000

5

100000000

-

-

2960000

90000000

10000000

Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, биринчи икки йилда амортизация (эскириш) меъёрдан мос равишда 22000000 сўм (40000000-18000000) ва 6000000 сўм (24000000-18000000) кўп ҳисобланган. Мос равишда бу суммалар 1- ва 2- йилларда солиқ солиш базасига қайта қўшилиши лозим. Кейинги 3 йилда амортизация (эскириш) меъёрдан мос равишда 3600000 сўмга (14400000-18000000), 9360000 сўмга (8640000-18000000), 15040000 сўмга (2960000-18000000) кам бўлиб, улар мос раившда 3-, 4- ва 5- хизмат йилларида солиқ солиш базасидан чегирилиши ёки юқорида айтилган тартибда келгуси йилларда солиқ солиш базасига киритилмаслиги керак. Бу усул қўлланилганда ҳисоб сиёсатида хизмат муддатининг барча йиллари ичида, шунингдек қўшимча хизмат йилларида ҳам амортизация (эскириш)ни ҳисоблаш ва уни солиқ солишга муносабати ҳисоб сиёсатида аниқ белгиланган бўлиши керак.


Шундай қилиб, асосий воситаларнинг амортизацияси (эскириши)ни ҳисоблашнинг турли усулларини қўллаш хизмат муддати йиллари ичида ҳисобланган ва жамланган амортизация (эскириш) суммаларини ва қолдиқ қийматни турлича бўлишига олиб келади. Шунингдек, ушбу усулларда йиллик ҳисобланган амортизация суммаси уни турли миқдорда солиқ солиш базасига киритилиши ёки ундан чегирилиши бўйича ҳам бир-биридан фарқ қилади (6.10-жадвалга қаранг).
6.10-жадвал
Амортизация (эскириш) ҳисоб-китобининг турли усуллари бўйича асосий воситаларнинг йиллик амортизацияси, жамланган амортизацияси, қолдиқ қиймати ва солиққа тортиладиган амортизация суммаси



Download 54.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling