2-сонли йиғилиши стенограммаси


Диссертация ва авторефератга қуйидаги мутахассислардан тақризлар олинган


Download 84.47 Kb.
bet13/17
Sana17.02.2023
Hajmi84.47 Kb.
#1205023
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
охиргиси стенаграмма

Диссертация ва авторефератга қуйидаги мутахассислардан тақризлар олинган:
Қорақалпоқ давлат университети ижтимоий фанлар кафедраси мудири Фалсафа фанлари доктори, профессор Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган Фан арбоби А.К.Бердимуратова.
Туркия республикаси Карабук уневерситети илоҳиёт факультети доктори профессор Ҳалим Гули.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири фалсафа фанлари доктори профессор А.Мухтаров.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Ижтимоий фанлар” кафедрасининг профессори в.б., фалсафа фанлари доктори (DSc) Қодирқул Рўзматзода.
Россия федерацияси Миллий изланиш технологиялари университети “МИСиС” доценти, фалсафа фанлари номзоди О. А Науменко.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)М.Тешабоев. Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва манавият асослари кафедраси” доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Ташанов.
Тақризлар ижобий. Қуйидаги тавсиялар берилган:
Диссертация материаллари миллий-диний маърифат нотиқлик анъаналарининг намуналари асосида мамлакатимизда маънавий маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини оширишнинг мазмуни, шакли, усул ва методлари белгилаб бериш имконини беради.
Диссертацияда илгари сурилган илмий ва фалсафий ғоялардан, умумлаштирилган илмий хулосалардан ушбу йўналишдаги назарий-илмий ва назарий-фундаментал тадқиқотлар ҳамда методологик ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги соҳа мутахассислари учун муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, барча тақризларда мавзу долзарб, олинган натижалар илмий-амалий аҳамиятга эга деб ҳисобланган. Тақриз сўнггида И.Ё.Тоировнинг 09.00.04– Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблаганлар.
РАИС: Тақризлар бўйича саволлар борми? Бирор тақризни ўқишга эҳтиёж борми?

Download 84.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling